3-боб. Шартномаларнинг электрон реестрини иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 6. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда шартномаларни электрон реестрга жойлаштириш;
шартномаларнинг электрон реестрига ўзгартириш, қўшимча киритиш ва таҳрирлаш;
шартномаларнинг электрон реестрини шакллантириш тизимидан фойдаланиш бўйича тегишли йўриқномалар билан танишиш ва амалий ёрдамлар олиш;
шартномаларнинг электрон реестридан фойдаланиш жараёнида тизимдаги носозликлар бўйича давлат солиқ хизмати органларига тегишли тартибда мурожаат қилиш.
7. Иштирокчилар қуйидагиларга мажбур:
қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилган шартномаларни улар кучга киргандан кейин 10 кун ичида ёки электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришдан олдин рўйхатга қўйиш;
шартноманинг электрон рўйхати маълумотларини қоғоз ёки электрон расмийлаштирилган шартнома маълумотлари билан бир хилда бўлишини таъминлаш;
шартномаларнинг электрон реестри асосида электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш;
электрон шартномалар реестрида мавжуд бўлмаган товар (хизмат)ларни электрон ҳисобварақ-фактурага киритмаслик;
шартномаларнинг электрон реестрига мамлакат ичида тузилган шартномалар қаторида чет эллик иштирокчилар билан тузилган шартномаларни киритиш;
хизматлар экспорт ва импорт шартномаларини, давлат сирига боғлиқ бўлган ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномаларни тегишли тартибда, бир томонлама шаклда реестрга киритиш;
электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, норма ва қоидаларга риоя этиш.
4-боб. Шартномаларни электрон рўйхатга олишнинг ўзига хос хусусиятлари 8. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида электрон рўйхатга олинган шартномаларда келтирилган маълумотлар ҳимоя қилинади ҳамда рўйхатга олинган шартномаларнинг электрон реестрда Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида сақланиши таъминланади.
9. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги шартномаларнинг электрон реестрига мамлакатда мавжуд бўлган бошқа тизимларда (Давлат божхона қўмитаси, биржанинг махсус платформаси ва бошқа қонуний ташкил этилган тизимларда) рўйхатдан ўтган шартномаларнинг, бошқа тизимлар билан интеграциясини амалга оширган ҳолда, маълумотлари шакллантирилади.
Шартномаларнинг электрон реестридаги маълумотига бириктирилган QR-кодни ҳаққонийлигини мобил иловалар ва расмий веб-сайт орқали текшириш имконияти мавжуд бўлади.
10. Шартномаларни электрон рўйхатга олиш тартиби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
11. Товарлар (хизматлар) сотувчи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетида яратилган махсус сервис (интерактив хизмат) орқали электрон шартномаси шакллантирилади.
12. Қуйидаги хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда, шартномаларнинг электрон реестридаги маълумотлар шаклланмайди:
электрон шартномани расмийлаштиришда мазкур низом талабларига амал қилинмаган бўлса;
электрон шартномага маълумотлар ва реквизитлар тўлиқ киритилмаган ёки хатолар билан тўлдирилган бўлса.
13. Шартномаларнинг электрон реестрига шартнома ҳақидаги маълумотлар иштирокчи томонидан киритилади ва сақлаш тугмаси босилганда “сақланган” мақоми берилади. Шу пайтдан бошлаб шартнома электрон рўйхатга қўйилган ҳисобланади ва тизим томонидан ID ва QR-код бириктирилади.
14. Мазкур бобда қайд этилган жараёнлар автоматлаштирилган тарзда ва реал вақт режимида амалга оширилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар 15. Шартномаларни электрон рўйхатга олиш бўйича хизматлар кўрсатиш бепул тартибда амалга оширилади.
16. Ваколатли давлат органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.
17. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.