2020 йил 1 ноябрдан бошлаб - маҳсулот, товар ва хизматлар асосий турларининг ягона электрон каталогида (кейинги ўринларда – Каталог деб юритилади) кўрсатилган маҳсулот ноёб номлари ва идентификация кодларини электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш;
2021 йил 1 январдан бошлаб– тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни, Ягона электрон шартномалар информацион порталида рўйхатдан ўтказиш;
2021-йил 1 февралдан – электрон ҳисобварақ-фактураларида маҳсулотларнинг унификациялашган номлари ва Ягона электрон шартномалар информацион порталида рўйхатга олинган шартномалари асосида уларнинг маҳсулотлар ва хизматлар учун идентификация кодларининг (кейинги ўринларда – МХИК деб юритилади) автоматлаштирилган тарзда акс этилиши жорий қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий ахборот маркази давлат унитар корхонаси Каталог ва Ягона электрон шартномалар информацион порталини юритувчи оператор деб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тадбиркорлик субъектлари таклифлари ҳамда бозорда янги маҳсулот турлари шаклланиши асосида Каталогга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Каталогни расмий веб-сайтида жойлаштирилишини ва маълумотларнинг доимий янгилаб борилишини таъминласин;
2020 йил 1 ноябргача - ноёб маҳсулот кодларини (штрих кодларини) кўрсатишда МХИК кодларини аниқлаш имконини берувчи интерактив хизматни жорий этсин;
2020 йил 1 декабрга қадар - электрон шартномалар учун Ягона ахборот платформасини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий қилсин;
2021 йил 1 мартга қадар онлайн-кассалар ва виртуал касса тизимига МХИКни интеграция қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йил ва кейинги йиллар учун Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда тадбиркорлик субъектларининг халқаро тизимда штрих-кодларни олиш учун йўналтирилган маблағлар миқдорини солиқ солинадиган базадан чиқариб ташлаш назарда тутсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д.Кудбиев зиммасига юклансин.