Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори


Маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) нинг Ягона электрон каталогини юритиш тўғрисида



Download 127,77 Kb.
bet4/6
Sana22.02.2022
Hajmi127,77 Kb.
#111405
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори эл фак ра

Маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) нинг Ягона электрон каталогини юритиш тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом товарлар ва хизматларни таснифлаш қоидаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)нинг Ягона электрон каталогини (кейинги ўринларда – Каталог деб юритилади) юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг мақсади Каталогга киритилган товарлар ва хизматларнинг стандарт тавсифлаштирилиши ҳамда тизимлаштирилишини таъминлашдир.
3. Aсосий таснифлагичлар ва стандартлар янгиланган тақдирда Каталогга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан амалга оширилади.
1-боб. Умумий қоидалар
4. Ушбу Каталог ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси (2017 йилдаги версияси) билан, шунингдек хизматлар номи жиҳатидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолияти турлари бўйича маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар)нинг статистик таснифлагичи (МСТ) билан уйғунлаштирилган.
5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) нинг Ягона электрон каталоги - товарлар ва хизматлар таснифлагичини бошқаришни таъминлайдиган автоматлаштирилган ахборот тизими;
каталогни янгилаш - Каталогга ўзгартиришлар, қўшимчалар ва истиснолар киритиш;
таснифлаш - қабул қилинган таснифлаш усулларига мувофиқ объектлар тўпламини ўхшашлиги ёки фарқи бўйича кичик тўпламларга бўлиш;
6. Ишлаб чиқарилган маҳаллий маҳсулотлар ва импорт қилинадиган товарлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар Каталог объекти бўлиб ҳисобланади.
7. Каталог қуйидаги мақсадларда ишлатилади:
солиқ ҳисоботлари ва электрон ҳисобварақ-фактураларда товарлар ва хизматлар номларини стандартлаштириш;
бозор конъюнктурасини ўрганиш учун аналитик маълумот тўплаш.
8. Каталог электрон шаклда юритилади.
2-боб. Товарлар ва хизматлар турларини таснифи
9. Каталог товарлар ва хизматлар турларининг бирлиги (бир хиллиги) тамойили асосида тузилган.
10. Тафсилотлар учун асос бўлиб маълум таснифлаш белгилари ҳисобланади.
Маҳсулотларни энг муҳим таснифлаш хусусиятлари бўлиб маҳсулотларнинг қўлланилиш соҳаси ва мақсади, таркиби, ишлаб чиқариш усули, бажарадиган функциялари ва бошқалар ҳисобланади.
3-боб. Каталог таркиби
11. Каталогнинг биринчи даражасида рақамлар билан белгиланадиган ва товар ва хизматларнинг кенгайтирилган жамланма тоифаларини акс эттирувчи гуруҳлар ажратиб кўрсатилган.
12. Таснифнинг иккинчи даражаси товарлар ва хизматларнинг беш хонали рақамлар билан белгиланадиган синфидан иборат.
Ушбу даражада маҳсулотларни тафсифлаш, гуруҳларга бўлинишдан кўра ўзига хос хусусиятларни аниқлаш орқали амалга оширилади.
13. Синфлар, ўз навбатида, маълум товар ва хизматларни аниқлаш, шунингдек улар ҳақида маълумот тўплаш учун кичик сарлавҳаларга бўлиниши мумкин. позиция ва қуйи сарлавҳаларни жорий этиш тўғрисида қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинади.
14. Маҳсулотлар ва хизматлар учун идентификация кодлари сифатида (МХИК) солиқ ҳисоботида, электрон ҳисобварақ-фактураларда ва бошқа молиявий ҳужжатларда қўлланиладиган синф, позиция ва қуйи сарлавҳа рақамлари кетма-кетлигидан фойдаланилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар таснифлагич сифатида халқаро амалиётда қабул қилинган таснифлардан (шу жумладан ГС1 классификаторларидан) фойдаланишлари мумкин.
15. Каталогда товарлар ва хизматларнинг позиция коди ва қуйи сарлавҳаси бўлмаган тақдирда уларнинг ўрнига ноллар қўйилади.
16. Каталогнинг таснифлаш қисмининг тузилиши ушбу Низомнинг иловасида келтирилган.
4-боб. Каталогни юритишнинг асосий қоидалари
17. Таснифлаш гуруҳларининг номлари Каталогдан фойдаланишни қулайлаштириш учун келтирилади, чунки Каталог умумлаштирилган номларга эга бўлган, таснифлаш гуруҳларига бирлаштирилган кўплаб товар ва хизматларнинг тизимлаштирилган тўплами бўлиб ҳисобланади.
18. Аниқ таснифланиши амалга ошириб бўлмайдиган маҳсулот ёки хизмат энг яқин (ўхшаш) маҳсулот тегишли бўлган позицияда таснифланади.
Маҳсулотларнинг ўхшашлиги қўлланилиш соҳаси, мақсади, тури, хусусияти, бажарилган функциялари ва бошқалар каби кўплаб омилларга боғлиқ бўлиши мумкин.
19. Маҳсулот билан бирга етказиб бериладиган қадоқлаш материаллари ва қадоқлаш идишлари мазкур товарларни одатда қадоқлаш учун ишлатиладиган турдан бўлса, улар биргаликда таснифланиши керак.
Шу билан бирга, товарларни идентификациялашда битта қадоқда ёки контейнерда бир ҳил товарлар бўлиши керак, чунки кодлар товарга берилади. Маҳсулот комбинацияларини реализация қилишда маҳсулот комбинацияси учун алоҳида код олиниши керак.
20. Aгар маҳсулот тўғридан-тўғри ёки билвосита гуруҳлаш номида келтирилмаган бўлса, у қолган гуруҳлардан бирида таснифланиши керак, яъни “бошқалар” ёки “бошқа жойда таснифланмаганлар”.
21. Каталог қуйидаги тартибда юритилади:
товар ва хизматларнинг гуруҳлари ва синфларини бирламчи тасдиқлаш ушбу Низом билан амалга оширилади;
кейинги янгилаш, гуруҳларни, позицияларни ва қуйи сарлавҳаларни қўшиш, чиқариб ташлаш ва ўзгартириш Давлат солиқ қўмитаси қарори асосида амалга оширилади.
22. Каталогни юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қуйидагилар орқали амалга оширилади.
а) Каталогга киритилган маълумотларни шакллантириш;
б) Каталогни янгилаб туриш;
c) Каталог фойдаланувчилари учун техник ёрдам, шу жумладан интерактив хизматдан фойдаланиш;
д) Каталогни расмий веб-сайтида нашр этиш.
5-боб. Якуний қоидалар
23. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Вазирлар Маҳкамасининг


2020 йил ____ августдаги _____-сон қарорига
3-илова

Download 127,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish