Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таьлим вазирлиги навои кон металлургия комбинати


СУНЪИЙ НАФАС ОЛДИРИШ ВА ЮРАККА ТАШҚИ



Download 1,9 Mb.
bet20/25
Sana30.04.2022
Hajmi1,9 Mb.
#595178
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
ислом б гурух диплом иши

5.2.СУНЪИЙ НАФАС ОЛДИРИШ ВА ЮРАККА ТАШҚИ
МАССАЖНИ УТКАЗИШ УСУЛЛАРИ
Сунъий нафас олдириш. Сунъий нафас олдириш жабрланувчи нафас олмаётганда ёки оғир (секин, энтикиб) нафас олаётганида, ҳамда қандай: электр токи таъсири, захарланиш, чўкиш ва бошқа сабаб булишидан катъий назар нафас олиши мунтазам oғиpлашиб бораётганда ўтказилади.Сунъий нафас олдиришнинг энг самарали усули булиб оғиздан оғиз”га ёки “оғиздан бурун” га усули хисобланади, бунда жабрланувчининг ўпкасига етарли ҳажмда ҳаво ётқизиб берилиши таъминланади. “Оғиздан оғиз” га ёки “оғиздан бурун”га усули ёрдам курсатувчи шахс чиқараётган ҳавони мажбуран жабрланувчининг ҳаво юлларига юборилишига асосланади, бунда физиологик жихатдан ушбу юборилаётган ҳаводан жабрланувчининг нафас олиши учун фойдаланса булади.
Ҳавони дока, румолча ва ҳ. орқали юборса булади. Сунъий нафас олдиришнинг ушбу усули жабрланувчининг ўпкасига хавф келишини назорат қилиш имконини беради, чунки кўкрак қафаси хавф пуфланаётганда кутарилиши ва ҳаво чиқарилганда пастга тушишини куриш мумкин.Сунъий нафас олдиришни ўтказиш учун жабрланувчини чалқанча ёткизиш, нафас олишни сиқиб турган кийимларининг тугмаларини ечиб бушатиш ва бехуш чалқанча ётганда орқага кетиб қолган тил билан ёпилиб қолган юқори нафас олиш юллари ўтказувчанлигини таъминлаш лозим. Бундан ташкари, оғиз бушлиғи ичида ёт моддалар (кусук моддалари, ечилиб тушган протезлар, агар одам чуккан булса, қум, балчиқ, утлар ва х.) булиши мумкин, уларни жабрланувчининг бошини ён томонга буриб даструмол (латта) ёки бинт ўралган кўрсаткич бармоқ билан олиб ташлаш керак Шундан сунг ёрдам кўрсатувчи шахс жабрланувчи бошининг ён томонига жойлашиб, бир қулини унинг бошини тагидан ўтказади, иккинчи қулининг кафти билан жабрланувчининг бошини имкони борича орқага ағдариб пешонасини босиши лозим.
Бунда тилнинг асоси кўтарилиб халқумга кириш йўлини очиб беради, жабрланувчининг оғзи эса очилади. Ёрдам кўрсатувчи шахс жабрланувчининг юзига энгашиб, оғзини очиб чуқур нафас олади сўнгра лаблари билан жабрланувчининг оғзини тулиқ ёпиб жабрланувчининг оғзига ҳаво юбориб тез нафас чиқаради. Шу билан бир вақтда у жабрланувчининг бурнини юзи билан ёки пешонани ушлаб турган қулнинг бармоклари билан ёпиши керак.
Бунда жабрланувчининг кўтарилиши керак булган кўкрак кузатиб туриш лозим. Кукрак қафаси кутарилиши билан ҳаво пуфлаш тўхтатилади, ёрдам курсатувчи шахс бошини кутариб, жабрланувчи аста-секин нафас чиқаради. Нафас чиқариш янада чуқурроқ булиши учун кўкрак қафасини секин босган холда жабрланувчининг ўпкасидан ҳаво чиқишига кўмаклашиш мумкин.
Агар жабрланувчининг пулси яхши аниқланаётган ва унга фақат сунъий нафас олдириш керак булса, сунъий нафас олдириш ўртасидаги вақт оралиғи 5 сонияни ташкил этиши керак, бу бир дақиқада 12 марта нафас олдиришдан иборатдир.
Кўкрак қафаси кенгайишидан ташқари тери қатламларининг ва шиллиқ пардаларнинг пушти рангга кириши, ҳамда жабрланувчининг бехушлик холатидан чиқиб узи мустақил нафас ола бошлаши, сунъий нафас олдириш самарадорлигини яхши кўрсаткичи булиб хизмат килади.
Сунъий нафас олдиришни утказишда ёрдам курсатувчи шахс пуфланаётган ҳавонинг жабрланувчини ошқозонига эмас, балки упкасига ўтишини кузатиб туриши керак. Қориннинг шишиши ҳавонинг ошқозонга ўтганидан далолат беради, бунда кўкрак ва киндик ўртасида қорин қулнинг кафти билан эхтиёткорлик билан аста-секин босиб эзилади. Бунда жабрланувчи кайт этиши мумкин, бунда унинг огзи ва халқумини тозалаш учун жабрланувчининг боши ва елкасини ён томонга (яхшиси чапга) буриш керак.
Агар ҳаво пуфланганда кўкрак қафаси кўтарилмаса, жабрланувчининг паст жағини олдинга тортиб чиқариш лозим
Агар жабрланувчининг жағлари бир-бирига махкам босилган булиб унинг оғзини очиб булмаса, бу холда сунъий нафас олдиришни «оғиздан-бурунга» усули билан утказиш керак .
Жабрланувчи узи мустақил нафас ололмаса ва унинг пулси аниқланаётган булса, бахтсиз ходиса миноранинг саватчасида, таянчда ёки мачтада руй берган булса сунъий нафас олдиришни ўтирган ёки турган холатда утказиш мумкин . Бунда жабрланувчининг бошини имкони борича орқага энгаштирилади ёки паст жаги олдинга сурилади. Қолган усуллар худди олдингидек утказилади.
Кичкина болаларга ҳавони пуфлаганда бир вақтда узининг огзи билан боланинг бурнини хам ёпиб, хам огзига хам бурнига ҳаво пуфланади .
Бола қанчалик кичкина булса, нафас олганида унга пуфланадиган ҳаво шунчалик кам булиши керак ва катта одамга нисбатан купрок марта ҳаво пуфланиши лозим (бир дақиқада 15-18 марта). Янги туғилган чақалоққа катта одамнинг оғиз бушлиғидаги ҳаво етарли булади. Шунинг учун боланинг нафас олиш юллари шикастланмаслиги учун унга ҳавони жуда кескин эмас ва тулиқ булмаган хажмда пуфлаш керак.Нафас олдириш сунъий нафас олдириш.Жабрланувчининг узи дастлабки суст нафас ола бошлаши билан сунъий нафас олдиришдаги ҳавони, узи нафас олаётган вақтда пуфлаш лозим.
Жабрланувчи нафас олмаса ва унинг уйқу артериясида пулс аниқланмаса, бу холда сунъий нафас олдириш учун икки марта ҳаво пуфланади ва юракка ташқи массаж утказишни бошлаш керак.Юракка ташқи массаж утказиш. Жабрланувчи нафас олмаса ва унинг уйку артериясида пулс аниқланмаса унга ёрдам курсатаётганда фақат сунъий нафас олдиришнинг узи етарли булмайди, чунки упкадаги кислород қон билан бошқа органлар ва туқималарга ута олмайди. Бу холда сунъий равиш да қон айланишини тиклаш керак, бунинг учун юракка ташқи массаж утказиш лозим.Одамнинг юраги кўкрак қафасида туш суяги ва умуртқа поғонаси ўртасида жойлашган булади. Туш суяги - харакатчан ясси суякдир. Одам чалқанча (қаттиқ сиртда) ётганида умуртқа поғонаси ҳаракатсиз қаттиқ асос булиб қолади. Агар туш суяги босилса, юрак туш суяги ва умуртқа поғонаси ўртасида сиқ илади ва унинг ичидаги кон томирларга сиқиб чиқарилади. Агар туш суягига илқиб-илқиб босилса, юракдаги қоннинг сиқиб чиқарилиши худди юрак табиий қисқарганида чиқганидек ухшаш булади. Бу юракка ташқи (билвосита, ёпик) массаж утказиш деб аталади, бунда қон айланиши сунъий равишда тикланади. Шундай қилиб, сунъий нафас олдириш юракка ташқи массаж утказиш билан биргаликда амалга оширилса, нафас олиш ва қон айланиш функциялари амалга оширилади.Қуйидаги; тери қатламларининг оқариб ёки кукариб кетиши, хушини йуқотиш, уйку артерияларида пулснинг аниқланмаслиги, нафас олишнинг тўхтаб қолиши ёки энтикиб, тўхтаб-тўхтаб нафас олиш аломатларининг биргаликдаги кўриниши юрак фаолиятининг тўхтаб қолганидан далолат беради ва реанимацион чора-тадбирларнинг амалга оширилишини тақозо этади.
Юрак тўхтаб қолганда, вақтни зое кетказмасдан, жабрланувчини қаттиқ текис жойга: курсига, полга, ҳеч нарса булмаганда тагига тахта қуйиб ёткизиш лозим.
Агар битта одам ёрдам курсатаётган булса, у жабрланувчининг ён томонига ўрнашиб олади ва энгашиб икки марта («оғиздан-оғизга» ёки «оғиздан-бурунга» усули билан) тез ҳаво пуфлайди, сунгра қаддини ростлаб, жабрланувчининг шу томонида қолиб, битта қулининг кафтини туш суягининг пастки ярмига, тегидаги учидан икки бармоқ юқорироққа қуяди , бармоқларини эса сал кутаради . Иккинчи қулининг кафтини биринчи кафтининг устига кундаланг ёки узунасига қилиб қуйиб, энгашган гавдаси билан ёрдам берган холда босади. Босганда қуллар тирсак буғимларида туғри булиши керак.
Босганда тез-тез шундай силтаб босиш керакки, туш суяги 4-5 см га сурилиши, босиш давомийлиги 0,5 сониядан ошмаслиги, алохида босишлар оралиғи ҳам 0,5 сониядан ошмаслиги керак.Босишлар бармоқлар кутарилган холатда булиши, қуллар тирсак буғимларида тулиқ туғриланган булиши лозим.
Агар жонлантиришни битта одам утказаётган булса , Хар икки марта чуқур ҳаво пуфлаганида туш суягини 15 марта босиш керак, сунгра яна икка марта ҳаво пуфланади ва яна 15 марта туш суягини босиш керак ва х,. Бир дакиқа ичида туш суягини камида 60 марта босиш ва 12 марта ҳаво пуфлаш, яъни 72 муолажани бажариш лозим, шунинг учун реанимацион чора тадбирларнингсуръати юқори булиши керак. Тажрибанинг кўрсатишича, сунъий нафас олдиришга купроқвақт сарфланади. Ҳавони пуфлашда жабрланувчининг кукрак қафаси кенгайиши билан, ҳаво пуфлашни тухтатиш лозим.
Сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массажни бир киши томонидан ўтказилиши Реанимацион чора-тадбирлар икки киши томонидан ўтказилаётган булса, «нафас олдириш - массаж қилиш» нисбати 1:5 ни ташкил қилади, яъни битта чуқур ҳаво пуфланганидан сунг кукрак қафаси беш марта босилиши керак. Жабрланувчига сунъий нафас олдириш вақтида юракка массаж килаётган киши кукрак қафасини босмай туради, чунки кўкрак қафаси босилганидаги харакатлар ҳаво пуфланишидан кучлироқ булади (ҳаво пуфланишида кукрак қафасининг босилиши сунъий нафас олдиришни ва демак реанимацион чора-тадбирларни самарасиз қилиб қўйади). Реанимацион чора-тадбирлар икки киши томонидан утказилаётганда ёрдам курсатувчи шахслар хар 10-15 дақиқада урин алмашиб туриши мақсадга мувофикдир.
Ёрдам курсатувчи шахслар юракка ташқи массажни тугри ва самарали утказилаётганлигини уйқу ва сон артерияларида пулснинг пайдо булиши буйича вақти-вақти билан назорат қилиб туришлари лозим. Жонлантириш бир киши томонидан утказилаётган булса, у хар 2 дақиқада уйқу артериясидаги пулсни аниқлаш учун юракка массаж қилишни 2-3 сонияга тухтатиб туриши лозим.
Агар жонлантириш икки киши томонидан ўтказилаётган булса, уйқу артериясидаги пулс сунъий нафас олдиришни ўтказаётган шахс томонидан назорат қилинади. Массаж қилиш вақтидаги танаффусда пулснинг пайдо булиши юрак фаолиятининг (қон айланишининг) тикланганлигидан далолат беради. Бунда юракка массаж қилишни дархол тўхтатиш, аммо сунъий нафас олдиришни, жабрланувчи узи барқарор мустақил нафас олишига қадар давом эттириш керак. Пулс пайдо булмаган тақдирда юракка массаж қилишни давом эттириш лозим.Сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массаж ўтказишни жабрланувчи ўзи мустақил нафас олиши ва юрак фаолияти тикланишига қадар ёки уни тиббиёт ходимлари қарамоғига ўтказилишига қадар амалга ошириш лозим.
Агар реанимацион чора-тадбирлар самарали ўтказилса (туш суяги босилганда йирик артерияларда пулс аниқланса, қуз қорачиғлари торайса, тери қатламларининг ва шиллиқ пардаларининг кукарганлиги камайса), жабрланувчида нафас олиш ва юрак фаолияти тикланади.
Организм жонланишининг (мустақил нафас олиши, кўз қорачиғларининг торайиши, жабрланувчи қул-оёкларини қимирлатишга ҳаракат қилиши ва бошқа) аломатлари пайдо булиб, узоқ вақт давомида пулс аниқланмаса, бу юрак фибрилляциясидан далолат беради. Бу холларда тиббиёт ходимлари қарамогига топширилишига қадар жабрланувчига сунъий нафас олдириш ва юрагига массаж қилиш муолажаларини давом эттириш зарур.
5.3..ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАР.

Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олишда электр қурилмаларига меьёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг мазкур қоидаларга зид булмаган қисмлари тақдим қилинади.Ҳар бир очиқ конда қуйидагилар булиши керак.Кон ишлари режасига тортилган электр таьминоти схемаси унда куч ва электр тармоқлари курсатилади.Электр қурилмаларининг (трансформаторлар ва нимстансиялар) ва бошқалар.Коммутация ва бошқариш ҳимоя аппаратларида қайси электр қурилмасига таьаллуқли эканлилиги курсатувчи ва аппаратни бошқариш тутқичини уланган ёки ўчирилганини аниқлаш имконини берувчи аниқ ёзувлар булиши керак.1000 ва ундан ортиқ кучланишли электр қурилмаларида ишловчи ишлар ҳавфсизлигини таьминлашда ташқилий ва техник тадбирларни бажаришда меьёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари амалга оширилиши керак.Электр қурилмаларига хизмат кўрсатишда қонунчилик талабларига мувофиқ ишларнинг ҳавфсизлигини таьминлайдиган зарур ҳимоя воситалари қулланилиши лозим.


Ҳимоя воситасини қуллашдан олдин ҳодим унинг созлигини,ташқи шикастланишлар юқлигини чангдан тозалаш ва артиш,штамп буйича яроқлилик муддатини текшириши шарт.Паст ҳароратли жойларда иситилган диэлектрик қулқоплар қулланилиши керак.Диэлектрик қулқопларнинг иситилган қулқоплар билан бирга вақтинча қулланилишига руҳсат этилади.Электр қурилмаларига хизмат кўрсатишда ишлатиладиган ҳимоя воситалари белгиланган муддатларда даврий синовлардан ўтиб туриши керак.Носоз ва яроқлилик муддати утган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ман этилади.Тасодифий тегиши мумкин булган электр қурилмаларнинг очиқ токка олиб борувчи қисмлари очиқ симлар ва шиналар бириктиргич ажратгич ва сақлагичлар туташишлари,электр машиналар аппаратлар қисқичлари ва бошқалар ишончли тусиқ билан ҳимояланган булиши керак.Кўчма электр қурилмаларини таьминлаш учун 35 кв дан юқори булмаган кучланишни қуллашга рухсат этилади.Бунда бу каби қурилмалар изоляциялашган нейтралга эга булиши керак. 1000в гача кучланишли электр қурилмаларда одамларни электр токи уришидан ҳимоя қилиш учун токнинг оқиб кетишини ҳимоялаб учирадиган мослама қулланилиши лозим.
Шикастланган тармоқни учиришнинг умумий вақти 0,2 сек.Ҳимоялаб ўчирадиган мослама созлигини ҳар бир смена бошланишидан олдин текшириши керак.Ҳимоялаб ўчирадиган ва таьминланадиган автоматик узгич мосламасини комплекс текшириш 6 ойда бир марта шунингдек у тўхтаганда маҳсус тайёрланган электротехник ҳодимлар улар булмаганда махсуслашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.Ҳавфли худуд чегарасидаги электр жиҳозлари(тақсимловчи қурилмалар ва электр узатишнинг ҳаво ва кабел линиялари ва бошқалар)портлатиш ишлари ўтказилаётган вақтда ўчилиши керак.Портлатиш ишлари тугагандан сунг ҳавфли ҳудуд чегарасида жойлашган электр жиҳозлари(тақсимловчи қурилмалар,электр узатишнинг ҳаво ва кабел линияларива бошқалар).натижалари маҳсус китобда қайд этилган ҳолда кўздан кечириш ва ишлатиш тартиби юриқномалар ёки корхона (очиқ кон бош муҳандиси)томонидан тасдиқланган портлатиш ишлари реха-жадвали билан аниқланиши керак.



Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish