5.1. ЖАБРЛАНУВЧИНИ ЖАРОХАТЛОВЧИ ОМИЛЛАРНИНГ
ТАЪСИРИДАН ХАЛОС ЭТИШ
Жабрланувчига ёрдам кўрсатиш уни жарохатловчи омилларнинг таъсиридан халос этиш вақтидан бошланади: электр ускунасини ўчириш, ток ўтказувчи қисмлардан кучланишни узиш ёки жабрланувчини ундан ажратиб олиш; жабрланувчини қадам кучланиши майдонидан олиб чиқиш ва бошқалар; сувдан тортиб олиш; хавфли (газланган, чангланган, ҳавонинг ҳарорати ошган ёки пасайган ва ҳ к.) зонадан олиб чиқиш; ишлаб чиқариш ускуналарини, харакатдаги машиналар ва механизмларни тўхтатиш; буғ ёки сувни ўчириш;ёнаётган кийимларни ўчириш ва бошқалар. Бундан ёрдам кўрсатаётган шахснинг ўзи ҳам, тегишли ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда, ўзини шу жарохатловчи омилларнинг таъсиридан сақлаши лозим.Жабрланувчи, фақат унга ёки ёрдам берувчи шахсга у ерда булиш хавфли булганда ёки ўша жойда ёрдам курсатиб булмаса, масалан таянчда, мачтада, ва х,. юракка массаж қилиш имкони булмаганда бошқа жойга кўчирилади.
Электр токининг таъсиридан озод қилиш.Электр токи ўрганда жабрланувчини имкони борича тезрок электр токи таъсиридан халос этиш лозим, чунки электр токининг таъсири қанча куп булса, организмдаги электр жарохати шунчалик оғиррок булади.Кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб кетиш, кўп ҳолларда мушакларнинг ихтиёрий булмаган равишда қисқаришига ва нафас олиш ва қон айланиш органлари фаолиятининг бузилиши ёки умуман тухтаб қолишига олиб келувчи ҳолатга сабаб булиши мумкин. Агар жабрланувчи симни қулида ушлаб турган булса, унинг бармоқлари шундай қаттик қисиладики, симни унинг қулла-ридан бушатиб булмайди. Шунинг учун ёрдам берувчининг биринчи харакати электр ускунасининг жабрланувчи тегиб турган қисмини тезроқ ўчиришдан иборат булиши керак.Электр ускунасини узгич, рубильник ёки бошқа ўчирувчи аппарат ёрдамида, ҳамда сақлагичларни олиб қуйиш, штепцел уламасини ажратиш, ҳаво линиясига сим ташлаб сунъий қисқа туташув хосил қилиш юли билан ўчириш мумкин .Агар жабрланувчи тепада турган булса, ускунани ўчирилиши ва шу тараф жабрланувчини ток таъсиридан халос этилиши, унинг баландликдан йиқилиб тушишга олиб келади. Бу ҳолда қушимча жарохатларнинголдини олиш чораларини куриш керак. ҲЛ нинг таянч электр ускунасини ўчириш ларидан жабрланувчини йўли билан жабрланганни ток таъсирига тушириш тартиби мазкур сиридан озод қилиш Йўриқноманинг иловасида тавсия қилинган.Ускунани ўчириш билан бир вақтда электр чироғи ҳам ўчиб қолиши мумкин, шунинг учун кундузги ёритиш бўлмаганда, электр ускунанинг ўчирилиши ва жабрланувчига ёрдам кўрсатилишини кечиктирмасдан, бошқа манбадан ёритиш (хонанинг портлаш ва ёнгин хавфсизлигини эътиборга олиб авариявий ёритиш, аккумуляторли фонарлар ва х.) таъминланиши керак.Агар электр ускунасини тезлик билан ўчириш имкони булмаса, бу холда жабрланувчини у тегиб турган ток ўтказувчи қисмлардан ажратиш чоралари кўрилиши керак. Бунда ёрдам берувчи шахс, барча ҳолларда, эҳтиёт чораларини кўрмасдан жабрланувчига тегиб кетиши мумкин эмас, чунки бу унинг ҳаёти учун хавфлидир. Худди шунингдек, у токнинг ерга туташув жойида ўтказувчи симга ўзи тегиб кетмаслик ёки қадам кучланиши таъсирига тушмасликни назорат қилиб туриши керак.1000 В гача кучланишли электр ускуналарида симни ёгоч билан олиб ташлаш йўли билан жабрланувчини ток таъсиридан озод қилиш 1000 В гача кучланишда жабрланувчини ток ўтказувчи қисмлардан ёки симдан ажратиш учун каноп, ёгоч, тахта ёки электр токини ўтказмайдиган бошқа қуруқ жисмдан фойдаланиш керак Жабрланувчини ток ўтказувчи қисмлардан кийимидан тортиб (кийими қуруқ ва баданига ёпишмаган булса), масалан камзул ёки палтосининг этагидан, ёқасидан тортиб ажратиш мумкин, бунда унинг атрофидаги метал буюмлар ёки жабрланувчи баданининг кийимсиз жойларига тегиб кетмаслик керак 1000 В гача кучланишли мумкин эмас, чунки улар нам электр ускуналарида жабрланувчи булиши ва электр токини утчини қуруқ кийимидан тортиб ток ўтказиши мумкин. Қулларининувчи баданининг кийим тегмаган жойларидан ушлаши керак булганда, ёрдам берувчи шахс диэлектрик қулқоплар кийиши ёки қўлига шарф ўраши, мовут фуражкани, камзули ёки палтонинг енгини кийиб олиши, жабрланувчининг устига резина гиламчани, резинали мато (плашч) ёки оддий қуруқ матони ташлаши керак. Шунингдек, ёрдам курсатувчи шахс резина гиламча, қуруқ тахта ёки электр токини утказмайдиган ҳар қандай таглик, қуруқ кийимлар ўрами ва х,. устига туриб узини изоляция қилиши мумкин. Жабрланувчини ток ўтказувчи қисмлардан ажратишда бир қул билан харакат қилиш лозим Агар электр токи жабрланувчи орқали ерга ўтиб кетаётган бўлса ва у ток ўтказувчи элемент (масалан, симни) талвасада қулида маҳкам ушлаб олган булса, энг осони жабрланувчини ердан ажратган ҳолда (унинг тагига қуруқ тахта қуйиб ёки унинг оёғини арқон ёки кийими ёрдамида ердан узиб қуйиш) токнинг таъсирини тухтатиш мумкин, бунда ёрдам кўрсатувчи шахс ўзига нисбатан ҳам жабрланувчига нисбатан ҳам юқорида кўрсатилган эҳтиёт чоралариии кўриши керак. Шунингдек симни ёгоч дастаги қуруқ бўлган болта Жабрланувчини оёғидан тортиб ҳам четга олиб қуйиш мумкин, бундан ёрдам берувчи шахс ўз қулларини изоляция қилмасдан туриб, жабрланувчининг кийимига ёки пойафзалига тегиши таъсиридан озод қилиш изоляция қилиш учун ёрдам берувчи, айниқса у жабрла нувчи билан ёки дастаги изоляцияланган асбоблардан (омбир, ясси жағли омбирдан) фойдаланган ҳолда узиш мумкин. Дастаги изоляцияланмаган асбобнининг дастагига қуруқ мато ўраб ҳам фойдаланиш мумкин. Жабрланувчини 1000 В ва 1000 В гача кучланишли гача кучланишли ток ўтказувчи электр ускуналарида симларни қисмлардан ажратиш узиш йўли билан жабрланувчини ток таъсиридан озод қилиш.Симларни фазалар буйича, яъни хар бир фазани алохида узиш лозим, бунда одам ўзини ердан изоляциялаши (қуруқ тахталар, ёгоч нарвон ва ҳ устида туриши) керак.
1000 В дан юқори кучланишда жабрланувчини ток ўтказувчи қисмлардан ажратиш учун ҳимоя воситаларидан: диэлектрик қулқоплар ва ботиклар кийиш ва тегишли кучланишга мўлжалланган штанга ёки изоляцияланган омбирлардан фойдаланиш лозим .6-10 кВ ли электр узатиш ҳаво линияларида, уларни тезлик билан таъминлаш манбаи томонидан узиш мумкин булмаса, Ҳ Л ни ўчириш учун сунъий равишда қисқа туташув ҳосил қилиш керак. Бунинг учун ҲЛ симларига изоляцияланмаган эгилувчан симни ташлаш лозим. Ташланаётган сим, у орқали қисқа туташув токи ўтаётганида, куйиб кетмаслиги учун етарлича кесимга эга булиши шарт.
Сим ташланишидан олдин, унинг бир учи ерга уланиши (металл таянчга, ерга уловчи туширгич ёки алохида ерга улагич ва бошқаларга уланиши) керак, иккинчи учига эса ташлаганда қулай булиши учун мумкин қадар юк осилиши лозим. Симни шундай ташлаш керакки, у одамларга, шу жумладан ёрдам курсатувчи шахсга ҳам жабрланувчига хам тегиб кетмаслиги керак. Симни ташлаётганда диэлектрик қулқопларни ва ботикларни кийиб олиш шарт.1000 Вгача кучланишли электр ускуналарида изоляциялайдиган штанга ёрдамида симларни четга олиш юли билан жабрланувчини ток таъсиридан озод қилиш.Ёрдам курсатувчи шахс, агар ток ўтказувчи қисм (сим ва ҳ.) ерда ётган булса қадам кучланиши хавфини эсда тутиши керак. Бу зонада айниқса эхтиёткорлик билан, ердан изоляция булиши учун ҳимоя воситалари (диэлектрик калишлар, ботиклар, гиламчалар, изоляциловчи тагликлар) ва электр токини ёмон ўтказадиган (қуруқ ёгочлар, ходалар ва х.) жисмлардан фойдаланган ҳолда ҳаракат қилиш лозим. Ерга туташув токининг ёйилиши зонасида ҳимоя воситаларисиз ҳаракат қилганда, оёкларни бир-биридан узмай ерда суриб юриш керак Жабрланувчи ток ўтказувчи қисмлардан ажратилганда кейин уни шу зонадан ток ўтказувчи қисмдан (симдан) камида 8 метр масофага олиб чиқиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |