Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/82
Sana22.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#106457
TuriУчебник
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   82
Bog'liq
bino va inshoatlarni texnik baholash 1-qism

Бино (иншоот) каркаси – бино ѐки иншоотнинг ташқи юк ва таъсирларни қабул 
қилувчи ҳамда уларнинг мустаҳкамлиги ва бикрлигини таъминловчи асосий юк кўтарувчи 
вертикал ва горизонтал стерженлардан иборат тизим. 
Бино (иншоот)нинг устиворлиги – бино (иншоот)нинг дастлабки статик ѐки 
динамик мувозанати ҳолатидан чиқарувчи кучларга қарши тура олиши қобилияти. 


143 
Бикирлик – конструкциянинг деформацияланишга қаршилик кўрсата олишини 
белгиловчи кўрсатгич.
Дефект – конструкцияни тайѐрлаш, транспортировка қилиш ва монтаж босқичида 
ҳамда эксплуатация жараѐнида маълум бир параметрларга, меъѐрий ѐки лойиҳа талабларига 
мос келмайдиган нуқсон. 
Диагностиканинг мақсади – бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш усул 
ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат. 
Замин – бино ва иншоот пойдеворлари орқали тушаѐтган юклар таъсирида 
деформацияланувчи грунт. 
Зилзилабардошлик- бино (иншоот)нинг одамларни, қурилиш конструкцияларини ва 
қимматбаҳо жиҳозларни хавфсизлигини таъминлаган ҳолда маълум бир ҳисобий куч 
доирасида зилзила таъсирига қарши тура олиш қобилияти. 
Замин деформацияси – бино (иншоот)нинг заминга берадиган таъсиридан пайдо 
бўладиган ѐки эксплуатация мобайнида грунтнинг физик хоссаларининг ўзгариши эвазига 
пайдо бўладиган деформация. 
Замин устиворлиги- замин ѐки иншоотга қўйилган кучни сўнмайдиган кўчишлар 
ҳосил қилмасдан тура олиш қобилияти. 
Соз ҳолат- обеъктнинг барча меъѐрий-техник ва конструкторлик ҳужжатларидаги
талабларга мос келадиган ҳолати. 
Ишга яроқли ҳолат- объектнинг берилган функцияларини бажариш жараѐнида қайд 
қилинган барча параметрларининг қиймати меъѐрий-техник ҳужжатларда талаб килинадиган 
қийматига мос келадиган холати. 
Чекланган ишга яроқли ҳолат- объект конструкциялар холатини, технологик 
жараѐн кўрсаткичларини ѐки бошқа эксплуатация шартларини назорат қилишда махсус
(эксплуатациянинг рухсат берилган шароитларида) тадбирлар бажаришни талаб қиладиган 
ҳолати. 

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish