Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/82
Sana22.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#106457
TuriУчебник
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   82
Bog'liq
bino va inshoatlarni texnik baholash 1-qism

Назорат учун саволлар: 
 
1. Бинога салбий таъсир кўрсатувчи факторлар қандай гуруҳларга бўлинади ва уларнинг 
муҳимларини изоҳланг ? 
2. Табиий ва техноген факторлар, ички ва ташқи факторлар ва уларга нималар киради ? 
3. Пойдеворларнинг шикастланишига олиб келувчи сабаблар ? 
4. Деворларда учрайдиган характерли дефект ва шикастланиш турлари ? 
5. Оралиқ ва том ѐпилмаларида учрайдиган типик шикастланиш турлари? 
6. Биноларнинг техник ва технологик эксплуатацияси деганда нима тушунилади, улар 
нималарга боғлиқ ? 
7. Бинонинг экплуатацион ишончлилиги нима ва унга таъсир қилувчи омиллар ? 
8. Конструкциянинг чегаравий ҳолати нима ? 
9. Бинонинг умрбоқийлиги деганда нима тушунилади ? 
10. Таъмирталаблилик ва сақланувчанлик нима, улар нималарга боғлиқ ? 
11. Тош-ғишт деворда пайдо бўладиган дарзлар келиб чиқиши бўйича неча турга 
бўлинади ? 


83 
IV-БОБ. БИНОЛАРДА КУЗАТУВ-ТЕКШИРУВ ИШЛАРИ.
 ТЕХНИК ДИАГНОСТИКА 
 
4.1. Бино ва иншоотларни паспортлаштириш 
 
Объектнинг расмий ҳужжати (паспорти), бино ва иншоотнинг юк 
кўтарувчи ва ѐрдамчи конструкциялари бўйича кузатув-текширув ишлари 
натижаларига асосланган, бинонинг капитал гуруҳларини аниқланишига,
эксплуатация муддатига, жисмоний емирилишига, конструкция элементлари 
мустаҳкамлигининг 
ҳисобий 
натижаларига 
ва 
бинонинг 
зилзилабардошлилигига асосланади (1-илова, қ.). 
Бино ва иншоотларни паспортлаштириш қуйидаги ҳолларда олиб борилади: 
объектларни фойдаланишга топширишда; 
аҳоли пунктларида кўчмас мулк объектларини инвентарлаштириш ва 
кадастр тасвирларини ишлаб чиқишда; 
давлат ва коммунал ташкилотларини кўчмас мулк объектини хақиқий 
баҳосини аниқлаш мақсадида хусусийлаштиришга тайѐрлашда; 
объектни реконструкция қилишда; 
эксплуатация шароитининг ўзгариши (турли техноген омилларнинг 
таъсирида пойдевор заминининг физик-механик таркиби ва сизот сувлари 
сатҳининг ўзгариши) да; 
эски бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини баҳолащда; 
объектнинг эксплуатацион сифатига таъсир қилувчи конструкциядаги 
бузилиш ва дефектларни аниқлашда; 
суғурта 
тўловларини, 
давлат 
солиқларини 
тўлов 
қийматини, 
қурилмаларнинг қийматини ва ҳолатини ўрнатиш учун ТИБ (техник 
инвентаризация бюроси) томонидан техник инвентарлаш ишларини ўтказишда; 


84 
капитал таъмирлашни амалга ошириш мақсадида бино ва иншоотлар 
конструкцияларининг 
ишончлилик 
даражасини 
режали 
текширишлар 
ўтказишда. 
Ҳар бир паспортга битта гуруҳ рақамдан иборат алоҳида тартиб рақам 
(код)и қўйилади: 
вилоят тартиб рақами; 
вилоят туманининг тартиб рақами; 
аҳоли пунктининг тартиб рақами; 
аҳоли пунктидаги туманнинг тартиб рақами (туманларга маъмурий 
бўлинган аҳоли пунктлари учун). 
Вилоятларни қуйидагича тартиблаш кодлари қабул қилинади: 
11-Тошкент вилояти; 12-Сирдарѐ вилояти; 13-Жиззах вилояти; 14-Самарқанд 
вилояти; 15-Фарғона вилояти; 16-Наманган вилояти; 17-Андижон вилояти; 18-Қашқадарѐ 
вилояти; 19-Сурхондарѐ вилояти; 20-Бухоро вилояти; 21-Навоий вилояти; 22-Хоразм 
вилояти; 23-Қорақалпоғистон Республикаси. 
Вилоятдаги туманлар, вилоят буйсунувидаги шаҳарлар тумандаги аҳоли
пунктларининг тартиб рақамлари фавқулодда ҳолатлар бўйича махсус 
комиссиялар томонидан ишлаб чиқилади. 
Техник паспортлаштириш лойиҳалаш ташкилотлари, илмий текшириш 
институтлари ва қурилиш олий ўқув юртлари ҳамда қурилиш объектларини 
баҳолаш бўйича мустақил органларнинг бино ва иншоотларни текширувдан
ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлган юқори малакали 
мутахассислари томонидан амалга оширилади. 
Паспортлаштириш ишларини ўтказишда текширувдан ўтказилаѐтган 
объектлардан фойдаланувчи ташкилотларнинг мухандис-техник ходимларидан 
иборат вакиллари иштирок этади. 


85 
Паспортлаштириш маълумотлари кўчмас мулкни шакллантириш
жараѐнида фойдаланилади ва барча даражадаги маъмурий туманларнинг кўчмас 
мулк кадастри ҳужжатларига ѐзиб қўйилади. 
Паспортлаштириш бўйича маълумотлар қурилиш ва меъморчилик 
ишлари органлари, тегишли вазирликлар ва идоралар, илмий-текшириш ва 
лойиҳалаш институтлари, хусусийлаштириш органлари, солиқ ва аудиторлик 
хизматлари, фавқулодда вазиятлар бўйича республика ва шаҳар комиссиялари 
томонидан талаб қилиниши мумкин. 
Техник паспортлаштириш асосий, мунтазам ва мақсадли қисмларга
бўлинади (4.1-жадвал). 

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish