83
IV-БОБ. БИНОЛАРДА КУЗАТУВ-ТЕКШИРУВ ИШЛАРИ.
ТЕХНИК ДИАГНОСТИКА
4.1. Бино ва иншоотларни паспортлаштириш
Объектнинг расмий ҳужжати (паспорти), бино ва иншоотнинг юк
кўтарувчи ва ѐрдамчи конструкциялари бўйича
кузатув-текширув ишлари
натижаларига асосланган, бинонинг капитал гуруҳларини аниқланишига,
эксплуатация муддатига, жисмоний емирилишига,
конструкция элементлари
мустаҳкамлигининг
ҳисобий
натижаларига
ва
бинонинг
зилзилабардошлилигига асосланади (1-илова, қ.).
Бино ва иншоотларни паспортлаштириш қуйидаги ҳолларда олиб борилади:
объектларни фойдаланишга топширишда;
аҳоли пунктларида кўчмас мулк объектларини инвентарлаштириш ва
кадастр тасвирларини ишлаб чиқишда;
давлат ва коммунал ташкилотларини кўчмас мулк объектини хақиқий
баҳосини аниқлаш мақсадида хусусийлаштиришга тайѐрлашда;
объектни реконструкция қилишда;
эксплуатация шароитининг ўзгариши (турли техноген омилларнинг
таъсирида пойдевор заминининг физик-механик
таркиби ва сизот сувлари
сатҳининг ўзгариши) да;
эски бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини баҳолащда;
объектнинг эксплуатацион сифатига таъсир қилувчи конструкциядаги
бузилиш ва дефектларни аниқлашда;
суғурта
тўловларини,
давлат
солиқларини
тўлов
қийматини,
қурилмаларнинг қийматини ва ҳолатини ўрнатиш учун ТИБ (техник
инвентаризация бюроси) томонидан техник инвентарлаш ишларини ўтказишда;
84
капитал таъмирлашни амалга ошириш мақсадида бино ва иншоотлар
конструкцияларининг
ишончлилик
даражасини
режали
текширишлар
ўтказишда.
Ҳар бир паспортга битта гуруҳ рақамдан иборат алоҳида тартиб рақам
(код)и қўйилади:
вилоят тартиб рақами;
вилоят туманининг тартиб рақами;
аҳоли пунктининг тартиб рақами;
аҳоли пунктидаги туманнинг тартиб рақами (туманларга маъмурий
бўлинган аҳоли пунктлари учун).
Вилоятларни қуйидагича тартиблаш кодлари қабул қилинади:
11-Тошкент вилояти; 12-Сирдарѐ вилояти; 13-Жиззах вилояти; 14-Самарқанд
вилояти; 15-Фарғона вилояти; 16-Наманган вилояти; 17-Андижон вилояти; 18-Қашқадарѐ
вилояти; 19-Сурхондарѐ вилояти; 20-Бухоро вилояти; 21-Навоий вилояти; 22-Хоразм
вилояти; 23-Қорақалпоғистон Республикаси.
Вилоятдаги туманлар, вилоят буйсунувидаги шаҳарлар тумандаги аҳоли
пунктларининг тартиб рақамлари фавқулодда ҳолатлар бўйича
махсус
комиссиялар томонидан ишлаб чиқилади.
Техник паспортлаштириш лойиҳалаш ташкилотлари, илмий текшириш
институтлари ва қурилиш олий ўқув юртлари ҳамда қурилиш объектларини
баҳолаш бўйича мустақил органларнинг бино ва иншоотларни
текширувдан
ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлган юқори малакали
мутахассислари томонидан амалга оширилади.
Паспортлаштириш ишларини ўтказишда текширувдан ўтказилаѐтган
объектлардан фойдаланувчи ташкилотларнинг мухандис-техник ходимларидан
иборат вакиллари иштирок этади.
85
Паспортлаштириш маълумотлари кўчмас мулкни шакллантириш
жараѐнида фойдаланилади ва барча даражадаги маъмурий туманларнинг кўчмас
мулк кадастри ҳужжатларига ѐзиб қўйилади.
Паспортлаштириш бўйича маълумотлар қурилиш ва
меъморчилик
ишлари органлари, тегишли вазирликлар ва идоралар, илмий-текшириш ва
лойиҳалаш институтлари,
хусусийлаштириш органлари, солиқ ва аудиторлик
хизматлари, фавқулодда вазиятлар бўйича республика ва шаҳар комиссиялари
томонидан талаб қилиниши мумкин.
Техник паспортлаштириш асосий, мунтазам ва мақсадли қисмларга
бўлинади (4.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: