89
Ҳисобга олинмаган объектлар борлиги маълум бўлса, шунингдек
бухгалтерия ҳисобидан ўтмаган ѐки шу объектлар бўйича маълумотлар
нотўғрилиги аниқланса тегишли маълумотларнинг тўғрисини ва объектларнинг
техник кўрсаткичларини: уларнинг
вазифаси, қандай асосий материаллардан
қурилганлиги, ҳажми (ташқи ѐки ички ўлчамлари бўйича); майдони (қурилиш,
умумий, фойдали, агар турар жой бўлса яшаш майдонлари), қаватлар сони
(ертўласиз, ярим ертўлали ва ҳ.к.), қурилган йили ва бошқалар
ойдинлаштирилади.
Инвертаризация вақтида ҳисобга олинмаган объектлар маълум бўлган
тақдирда кузатув ишлари олиб борилади ва ҳужжатлаштирилади. Улар кадастр
ташкилоти томонидан расмийлаштирилиб, рўйхатдан ўтказилади.
Объектлар
ўзининг
асосий
вазифасига
кўра
ҳужжатларда
расмийлаштирилади.
Агарда объект қайта тикланган, таъмирланган, кенгайтирилган ѐки қайта
жиҳозлантирилган ва бунинг натижасида унинг вазифаси ўзгарган бўлса,
бундай ҳолатда янги фаолиятига мос равишда расмийлаштирилади.
Агарда қўшимча қаватлар қурилганлиги, бино ѐнига
янги иморатлар
қўшилганлиги ѐки қисман бузиб ташланганлиги техник паспортда
кўрсатилмаган
ва
бухгалтерия
ҳисобидан
ўтмаган
бўлса,
бундай
ўзгартиришларнинг ҳажмини аниқлаб, объектнинг баланс баҳосини
ўзгартирилган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказилиши керак.
Бундай объектлар бўйича текшириш ва паспортлаштириш ишлари
ўтказилади.
Фойдаланишга яроқсиз ва қайта тиклаб бўлмайдиган объектлар учун
алоҳида ҳужжат тузиб, қачондан бошлаб фойдаланганлик вақти ва яроқсиз
ҳолга келиб қолганлиги сабаблари кўрсатилади (авария, тўлиқ
жисмоний
емирилиш ва ҳ.к.).
90
Инвентаризация вақтида хусусий объектлар билан биргаликда
жавобгарлик остидаги ва ижарадаги объектлар ҳам текширилади. Бундай
объектларга алоҳида ҳужжат тузиб, вақтинчалик жавобгарлик остида эканлиги
ѐки ижарада эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эътибор берилади.
Техник инвертаризация маълумотлари суғурта тўловлари, давлат
солиқлари ва
ренталари ажратмалари, шунингдек амортизация ажратмаларини
ҳисоблашда асос бўлибгина қолмасдан, бинога тегишли барча техник,
иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларни ойдинлаштиради.
Техник инвентаризация ишлари ҳусусиятига ва ҳажмига кўра дастлабки
(асосий) ва жорий (мунтазам) турларга бўлинади.
Дастлабки инвентаризациянинг мақсади қуйидагилардан иборат:
Объектнинг майдонда мавжудлиги ва жойлашган ўрни; асосий белгилари
бўйича тавсилотлари; ички ва ташқи ўлчамлар ва қурилиш ҳажмларини
ўрнатиш; иқтисодий
тафсилотлари, жумладан, инветаризация қийматини
аниқлаш;
объектнинг
лойиҳа
кўрсаткичларига
нисбатан
ҳақиқий
ўлчамларининг фарқини аниқлаш.
Биринчи техник инвентаризация натижасида ҳар бир объект (қурилиш
тугалланган бинолар)га техник паспорт расмийлаштирилади ва уларга инвентар
рақам қуйилади.
Дастлабки инвентарлаш ишлари учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим
этилиш керак:
кафолат хати (юридик шахс учун) ѐки ариза (жисмоний шахс учун);
ер ажратиш бўйича фармойиш;
қурилишга рухсатнома;
ер майдонининг ҳолат режаси;
объектнинг жорий тартибда тасдиқланган лойиҳаси (архитектура-
қурилиш қисми);
объектни эксплуатацияга топшириш бўйича рухсатнома;
91
Дастлабки инвентаризация ишлари ҳудудий техник инвентаризация
бюролари томонидан амалга оширилади.
Жорий инвентаризация объектнинг техник ѐки
сифат тафсилотлари
ўзгарганда (қайта режалаш, реконструкция, қайта жиҳозлаш, янгилаш, бузиш,
мухандислик ободонлаштириш ишлари даражасинин ўзгартириш ва.ҳ.к.) олиб
борилади. Бундан ташқари ҳар 5 йилда камида бир марта режавий техник
инвентаризация ишлари ўтказилиши лозим. Режавий техник инвентаризация
ишларини ўтказишдан мақсад, дастлабки инвентаризация
ишларидан кейин
бўлган барча ўзгаришлар объект паспортида қайд этилганлиги текшириш учун
амалга оширилади.
Жорий инвентаризация ишларини ўтказишда ҳам худди дастлабки
инвентаризация ишларидаги каби, бажариладиган иш (қайта режалаш,
реконструкция, қайта жиҳозлаш, янгилаш ва ҳ.к)га рухсат берувчи ҳужжат
талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: