Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


I БОБ. XVII – XVIII АCРЛАРДА НИДЕРЛАНДИЯНИНГ ТАШҚИ СИЁСАТИ



Download 234,5 Kb.
bet2/6
Sana06.06.2022
Hajmi234,5 Kb.
#640735
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Dilshoda kurs ishi

I БОБ. XVII – XVIII АCРЛАРДА НИДЕРЛАНДИЯНИНГ ТАШҚИ СИЁСАТИ


I.1. Нидерландиянинг XVII- XVIII асрдаги мустамлакачилик сиёсати
Годландларнинг мустамлакачилик хужалиги методлариии тушунмок учун энг яхшиси Голландия Ост-Индия компаниясининг фаолияти билан танишиб чикмок керак, чунки бу ком­пания XVII —XVIII асрлардаги шунга ухшаш корхоналарнинг энг йириги ва энг нуфузлиси эди. Бу компания хар йили Хиндистонга кемалар жунатиб турган бир неча савдо компанияларининг кушилуви натижасида 1602 йилда ташкил топди. Мустамлакаларда португалларга карши курашиш ва Европада хам яна шулар билан каттик ракобатлашиш зарурияти ана шундай бирлашишга сабаб булган эди. Компания жуда тез вакт ичида Шарк билан олиб бориладиган савдо ишларини монополия килиб олди ва узининг янги ерларида чинакам бир давлатга айланди. У Генерал штатлар номидан шартномалар ва иттифоклар тузар, кушин caклap, калъалар курар, пуллар зарб килар эди, унинг уз суди ва уз маъмурияти бор эди1. Анг­лия Ост-Индия компаниясидаи фарк килиб, Голландия Ост-Индия компанияси гоят катъий олигархия характеридаги, ширкат эди. Бу компания Ост-Индия билан савдо-сотикни жуда каттик (1627 йилдан бошлаб) монополия килиб, бирлашгаи бир гурух имтиёзли савдогар оилаларидан иборат эдики, уларнинг бу монополиясига XVIII асрда инглизлар билан фраицузларнинг Ост-Индияга сукилиб кириши натижасидагина путур етди. Компаниянинг оладиган фойдалари хаддан тащкари катта эди. Оддий акционерлар сарфлаган капиталлари юзасидан икки аср, дапомида хар йили урта хисобда 18 процентдан даромад олиб колдилар. Жуда махфий иш олиб борган ком­пания корчалоиларининг даромадлари, шубхасиз, йилига юзларча процентни ташкил этар эди. Компаииянинг мамлакат. сиёсатта таъсири жуда катта эди, бунинг устига компания иш бошиларидан куплари айни бир вактда республикадаг мухим лавозимларни эгаллаган эдилар. Голландларнинг Ост-Индияда кандай хужайинлик килганликлари тугрисида К. Маркс бундай деб ёзган эди: «Голлапдлар узлари кадам куйган хамма ерни вайрон килдилар ва хамма ерда одам уругини куритдилар. Ява провинцияси булган Банювангда 1750 йилда 80000 дан ортик ахоли бор эди, 1811 йилда бор йуги 8000 колди. Мана буни doux commerce (омадли савдо) дейдилар!».
XVII-XVIII асрда Голландия энг йирик мустамлакачи давлат бўлиб олди. XVI аср оҳиридаёқ Голландия Испания билан олиб борган уруш давомида Ҳиндистонга кириб борди. Голланд савдогарларининг биринчи йирик савдо экспедицияси 1597 йилда Ҳиндистонга сафар қилган эди. Инглиз Ост-Индия компанияси (бу компанияга тахминан 1600 йилда асос солинган эди) билан деярли бир вақтда, яъни 1602 йилда Бирлашган Ост-Индия компанияси тузилган эди. Голландия Ост-Индия компанияси Ҳинд ва Улуғ (Тинч) океанларда монопол савдо ҳуқуқларидан фойдаланар эди. Зиравор ўсимликларга жуда бой бўлган Зонд ва Молукка оролларини эксплуатация қилишга компания алоҳида эътибор берарди. Компаниянинг фойдалари жуда кўпайиб, бир неча юз процентга етди. Голландлар тропик Индонезиянинг бойликларини йиртқичларча эксплуатация қилиб, унинг ерли халқини қулларга айлантирар эдилар, ороллардаги «ортиқча аҳолини» шафқатсизлик билан қириб ташлардилар, мустамлакалардан ташиладиган маҳсулотларнинг нархини пастга туширмаслик учун ғоят қимматли бўлган бундай маҳсулотларни куйдириб юборардилар. «Голландиянинг мустамлака хўжалиги тарихи... хоинлик, сотқинлик, қотиллик ва ифлосликларнинг мисли кўрилмаган манзарасини тасвирлаб беради...Голландлар,—деб ёзган эди Маркс Голландиянинг мустамлакачилик сиёсати тўғрисида, —ўзлари қадам қўйган ҳамма ерни вайрон қилдилар ва ҳамма ерда одам уруғини қуритдилар»2.
Голландия денгизчилари Ҳиндистон ва Индонезиядаги португал-испан мустамлакаларига кириб келабошладилар. Испаниянинг Голландия билан кураши океанларга кўчирилди. » Қўлга киритилган ҳарбий ютуқларга ва Англия билан Франциянинг (бу ерда Вильгельм Оранскийнинг собиқ иттифоқчиси Генрих IV Бурбон король бўлиб олган эди) дипломатик ёрдами-
га таяниб, Бош штатлар 1609 йилда Испания билан 12 йил муддатга яраш шартномаси тузди. Бу шартномага мувофиқ Испания Шимолий Нидерландиянинг мустақиллигини амалда тан олиб, фақат Жанубий Нидерландияни (ёки испан Нидерландиясини)гина ўзида қолдирди. Шу билан бирга Голландиянинг қаттиқ қисташига кўра Шельда дарёсининг денгизга қўшиладиган жойи ташқи савдо кемалари учун ёпиб қўйилди, бу билан Амстердамнинг эски рақиби бўлган Антверпен шаҳрига сўнгги зарба берилди. 1621 йилда Испания Голландия билан урушни яна бошлаб юборди. Аммо бу уруш XVII аср бошларида юз берган аҳволни ўзгартирмади. 1648 йилги Вестфаль конгрессида Испания шимолий Бирлашган вилоятларнинг мустақиллигини батамом эътироф қилди3.
XVI асрдаги Нидерландия революцияси катта тарихий аҳамиятга эга бўлди. Бу революция миллий-озодлик кураши байроғи остида нисбатан кичик бир территорияда авж олган бўлса-да, лекин у Европа миқёсида биринчи марта ғалаба қилган буржуа революцияси эди. Революция натижасида янги буржуа давлати — Бирлашган вилоятлар республикаси ёки
Голландия республикаси ташкил топди, аммо бу республика монархиянинг баъзи бир атрибутларидан холи эмас эди, биз буни ҳали қуйида кўрамиз.
Революция жараёнида унда кенг аҳоли оммаси —деҳқонлар ва айниқса шаҳарларнинг плебей элементлари актив қатнашдилар. Бироқ абсолютизм ва феодализм билан курашда раҳбарлик роли ҳамма вақт буржуазия қўлида бўлиб келди, буржуазия эса бу курашда буржуалашган дворян вакиллари билан биргаликда ҳаракат қилди. Халқ оммасининг — ўзларининг тор синфий манфаатларига путур етказиши мумкин бўлган майда шаҳарликлар ва деҳқонларнинг активлашиб кетишидан қўрққан буржуазия ва дворянлар шу халқ оммасининг революцион гайратидан етарлича фойдаланмадилар. Шу сабабдан буржуа революциясининг натижалари жуда ҳам чекланган бўлиб чиқди. Нидерландия революцияси ҳокимиятни буржуазия қўлига топшириб, мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида унинг тўла ҳукмронлик қилишини таъмин этди. Нидерландия революцияси Нидерландия буржуа жамиятининг тараққиётини бўғиб турган феодал-абсолют кишанларидан уни озод қилди, католик реакциясига зарба берди, черков мулкларини секуляризация қилди ва мамлакатда диний эркинлик ўрнатди. Революпия натижасида Нидерландия миллий мустақиллик .олди. Бироқ Шимолнинг бир ўзигина озод қилинди. Жануб эса Испания ҳукмронлиги остида' қолди. Нидерландиянинг сиёсий тузуми ҳатто буржуа маънодаги демократлашган мамлакат ҳам бўлмасдан қолди. Дипломатик ёрдамига таяниб, Бош штатлар 1609 йилда Испания билан 12 йил муддатга яраш шартномаси тузди. Бу шартномага мувофиқ Испания Шимолий Нидерландиянинг мустақиллигини амалда тан олиб.фақат Жанубий Нидерландияни (ёки испан Нидерландиясини)гина ўзида қолдирди. Шу билан бирга Голландиянинг қаттиқ қисташига кўра Шельда дарёсининг денгизга қўшиладиган жойи ташқи савдо кемалари учун ёпиб қўйилди, бу билан Амстердамнинг эски рақиби бўлган Антверпен шаҳрига сўнгги зарба берилди. 1621 йилда Испания Голландия билан урушни яна бошлаб юборди. Аммо бу уруш XVII аср бошларида юз берган аҳволни ўзгартмади. 1648 йилги Вестфаль конгрессида Испания шимолий Бирлашган вилоятларнинг мустақиллигини батамом эътироф қилди4.
Голландия Испания билан Португалиянн - сикиб чиқариб, XVII аср давомида Зонд ва Молукка оролларида мустахкам урнашиб олди. XVII аср охирлари XVIII бошларига келганда Молукка ороллари энди батамом Голландия кулига утган эди. 1619 йилда Ява оролида Батавия шахри курилди ва бу орол босиб олина бошланди. Орадан куп утмай, Цейлон ороли, кейин Малакка ярим ороли ишгол килииди. XVII асрда голландлар, Вест-Индияда пайдо буладилар. 1621 йилда Голландия Вест-Индия компанияси тузилиб, бу компания Америкада хамда Гарбий Африкада савдо-сотик килиш ва у ерларни колонизация килиш учун монопол хукук олди. Бу компания узининг царо^чи- " лик ва агрессив фаолияти хамда кул савдоси олиб борганлиги билан ёмон ном колдирди. XVII асрда бу компания (Кариб денгизидаги) Кюрасао оролига ва Суринам (Голландия Гвианаси) га сукилиб кирди. Шимолий Америкада Голландия Вест-Индия компанияси 1622 йилда Янги Амстердам (хозирги Нью-Йорк)га асос солди. Жанубий Африкада голландлар Кап ерини ишгол этиб, уни мустамлакага айлантирдилар.5
Голландлар Шарқдаги мустамлакалардан ташқари яна Ғарбда ҳам кўпдан-кўп мустамлакалар барпо этдилар. 1621 йилда улар Вест-Индия компаниясини барпо қилдилар. XVII аср бошларида голландлар Шимолий Американинг шарқий қирғоғидаги ерларни босиб олиб, унга Янги Голландия ва ундаги шаҳарга Янги Амстердам деб ном бердилар (кейинчалик инглизлар Янги Амстердамни ЯнгиЙорк —Нью-Йорк деб ўзгартирдилар). 1610 йилга келиб, қул савдосидаги португалияликлар монополиясига голландия- ликларнинг рақобати туфайли путур этди. Айниқса, Голландиянинг Вест-Индия компанияси тузилганидан сўнг Қарбий Африка қирғоқларидаги португалияликларга қарашли савдо нуқталарини эгаллаб ола бошлади. 1642 йилга келиб Аргуин, Гори, Сан-Томас портлари энди голландияликларга қарашли эди. Олтин қирғоқдаги барча Португалия портлари хам Вест-Индия томонидан забт этилган эди. 1648 йили португалияликлар Сан-Томасни яна эгаллашга муваффақ бўлдишди, аммо уларнинг Атлантик океани оша қул савдосига бўлган монополияси бир умрга йўқотилган эди. Португалиянинг ўрнини Голландия эгаллади ва XVII аср биринчи ярмида Америкадаги испан мустамлакаларига африкалик қулларни улар етказиб берди.
Қуллар бозорида Голландиянинг ҳукмронлиги ҳам узоққа чўзилмади.
Торрес билан деярли бир пайтда, 1606 йили голландиялик денгизчи Биллем Янзонсон экспедицияси Австралия қирғоқларига сузиб келди. Аммо иқтисодий имкониятлари чекланганлиги сабабли Голландия ҳам қитьани ўзлаштиришга шошилмади. Фақат XVII аср ўрталарида голландияликлар Австралия қирғоқларини тадқиқ эта бошладилар. 1642 йили Абел Тасман Индонезия қирғоқларидан шарққа томон сузиб, Австралияни жанубдан айланиб ўтди ва кейиняалик тасмания деб аталган оролларни кашф этди. 1648 йилда голландлар Африканинг жанубий қисмидан португалларни сиқиб чиқардилар, бу билан Капери деб ном олган янги мустамлакага асос солинди6.
Голландия капиталининг иш курадигаи асосий жойи мустамлакалар (Ин­донезия, Африка ва Америкадаги мустамлакалар) булиб, Голландиянинг мустамлакачилик системаси эса, бошка хар кандай мамлакатнинг мустамлакачилик системасига караганда анча мукаммалрок ривож топган эди.. Мустамлака халкларига нисбатан йиртқичларча муносабатда булиш, шафкатсиз ва вахшийларча эксплуатация килиш жихатидан Голландия мустамлакачилик системаси уша вактгача «Капиталнинг дастлабки жамгарилиш» даври вужудга келтирган хамма кабихликлардан утиб тушган эди. «Голландиянинг мустамлака хужалиги тарихи,— дейди Маркс, хоинлик, соткинлик,котиллик ва ифлосликлариинг мисли курилмаган манзарасини тасвирлаб, беради»- Голландия савдогарларининг Ост-Индия ва Вест-Индии компаниялари Испаниянинг ва айникса Португалиянинг мустамлакачи йирткичларини муваффакият билан кисиб чикараётган эди. Голландия савдогарлари Урта денгизда, Бол­тик денгизи, Шимолий денгиз ва бошка денгизларда узга мамлакатларнииг савдогарлари билан муваффакиятли суратда ракобатлашар, жуда катта капиталлар туплар ва бу капиталлар метрополияга окиб келиб, уни бойитар хамда капиталистик муносабатларшшг янада усишига ёрдам берар эди. Худди шу ташки савдоиинг ички савдодан, савдонинг саноатдан устун турганлиги, мустамлака мамлакатларини эксплуатация килищ йули билан капитал жамгариш метрополия саноати ва кишлок хужалигидаги капитал жамгаришдан устун турганлиги Гол­ландия капитализмининг характерли хусусияти эди.
XVII асрнинг бошида Англиянинг Ост-Индия компанияси ўз вакилларини Эронга юборди. XVII асрнинг ўрталарига келиб инглизлар билан муваффақиятли рақобат қилувчи ва кўпгина имтиёзларни қўлга киритган Голландиянинг Ост-Индия компанияси инглизларни иккинчи ўринга суриб чиқарди7. Вестфаль шартномасига кўра Германиянинг денгиз савдо йўллари деярли барчаси Голландия ва Швеция қўлига ўтган эди.



Download 234,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish