Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


I.2. XVII- XVIII асрда Нидерландиянинг ташқи сиёсати ва халқаро муносабатлар



Download 234,5 Kb.
bet3/6
Sana06.06.2022
Hajmi234,5 Kb.
#640735
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Dilshoda kurs ishi

I.2. XVII- XVIII асрда Нидерландиянинг ташқи сиёсати ва халқаро муносабатлар
XVII - XVIII асрлар халқаро муносабатларнинг мухим йўсини сифатида мустамлакачилик масаласи гавдаланди. “Эски” мустамлакачи давлатлари хисобланмиш Испания ва Португалияга қарши Англия ва Голландия каби “ёш” давлатлар чиқишди, Франция хам савдо - мустамлакачилик рақобатида фаол қатнашди. Мустамлакалар учун кураш Янги Дунёда ( Америка ), Жануби - Шарқий Осиёда, Хиндистонда, Ғарбий Африкада бўлиб ўтди.
XVII асрнинг охири—XVIII асрнинг биринчи ярмида Испания Нидерландияси ташқи сиёсатда маьлум бир ютуқларга эришди. Испанлар забт қилган Жанубий Нидерландияга алоҳида ҳоким—эрц-герцогАльберт Габсбург(Филипп II нинг куёви) тайинланган; бўлса ҳам у Испаниянинг вилоятиҳолати - дақолаверди.Альберт 1596—1621йилларда ҳукмронлик қилди, аммо 1616 йилдаёқ Испания Нидерландиясининг аҳолиси испан ор0оли Филипп III га қасамёд қилишга мажбур бўлди ва шу тарзда унинг Испанияга бўйсуниши Альберт вафотидан илгариёқ расмий жиҳатдан ҳам тўла амалга оширилган эди. Голландия республикасига зид ўлароқ, ИспанияНидерландияси иқтисодий жиҳатдан сустроқ ривожланди. Унинг саноат жи-ҳатдан ривожланишига Испания сиёсати тўсиқ бўлиб турган эди. Испания сиёсати Фландрия ва Брабант саноатчилариҳам-дасавдогарлари учун бир қанча таъқиқлар белгилаган эди (Испания мустамлакалари билан, айни вақтда яна Испанияга қарши 1621йилдан бошлаб уруш ҳолатида бўлган Голландия билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган эдилар). Эски саноат марказлари бўлган, бир вақтлар бутун Европада донг таратган ва ҳатто Европадан ташқарида ҳам машҳур бўлган Фландрия билан Брабант энди Голландия , Шимолий Франция, Англияга биринчиликни узил-кесил топшириб қўйганэди8. Саноат цех доирасида ўралашиб қолди. Шаҳарлар илгариги сиёсий таъсирдан маҳрум бўлди. Жамиятда феодал дворянлар ҳамда ўз имтиёзлари ва таъсирини сақлаб қолган католик черкови ҳукмронлик мавқеини эгаллади. Испания ҳукумати учун стратегик жиҳатдан ғоят муҳим ҳарбий плацдарм бўлган. Испания Нидерландияси доимо испан гарнизонлари билан тўлиб-тошиб ётарди. Голландия билан, шунингдек, Уттиз йиллик уруш вақ-тида Франция билан олиб борилган уруш натижасида Жанубий Нидерландия ҳарбий ҳаракатларнинг энг муҳим майдонларидан бирига айланди, бу эса шундоқ ҳам қашшоқ бўлиб қолган мамлакатни янада кўпроқ вайрон қилди.
Англия ва Шимолий Нидерландияда бўлиб ўтган илк буржуа инқилоби шундай инқилоб эдики, унда буржуазия билан дворянларнинг буржуалашган қисми ўртасида иттифок, вужудга келган эди ва бинобарин халқ оммасининг роли чекланган эди.
XVII асрнинг 30 йилларидан Ветнамни ўзлаштиришга голландияликлар киришдилар ва бир неча факторияларни барпо қилдилар. Ўзаро урушларда голландияликлар Чинларни, португалияликлар эса Нгуенларни қўлладилар, уларга қуроллар сотдилар. 1643 йили голландияликларнинг кемалари Нгуенлар томонидан ўққа тутилди ва шундан кейин улар мамлакатда ўзларининг фаолиятини якунлашга мажбур бўлдилар9.
Франция дастлабки икки йирик урушини (1667 - 1668; 1672 – 1678 йй.) бой ва саноати ривожланган Испан Нидерландлари учун олиб борди. “Голланд урушлари” Людовик XIVга тўла ғалабани келтирмади (яъни бутун Испан Нидерландларининг босиб олиниши), аммо Аахен (1668й. ) ва Нимвеген ( 1679й. ) тинчлик шартномаларига кўра Франция ўз ерларига Жанубий Нидерландларининг қатор шахарларини ( Лилль, Валансьен, Камбрэ ва бошқ ), хамда Муқаддас Рим империясининг Франш - Конте вилоятини қўшиб олди. Тинчлик имзоланганидан сўнг Людовик XIV, туркларнинг Венага солган Янги тахдидидан фойдаланиб, 1681 йилда Эльзас вилоятининг маркази - Страсбург шахрини босиб олди.
1672 йили энг яхши лашкарбошилари Тюрек ва Конде раҳбарлигидаги француз армияси жанубий Нидерландияга ва Голландияга хужум қилди. Олиб бўлмайдиган мустаҳкам деб ҳисобланган ва бир вақтлар испанларга қарши қурилган голланд қалъалари олинди. Француз қўшинлари Голландиянинг ичига бостириб кирди. Амстердам Оранский жуда кескин ҳарбий чоралар кўрди, тўғонлар буздирилди, катта бир территорияни сув босди, Француз қўшинлари чекинишга мажбур бўлди. Лекин Вильгельмнинг чоралари муваффақиятлироқ эди. Унинг чоралари Францияни бир қисм қўшинларини Германияга юборишга мажбур қилди, бу қўшинлар Германияда ҳамма ёқни хароб қилди. Шундай қилиб халқаро вазият Франция учун яна ноқулай тус ола бошлади. Людовик XIV 1679 йилда Нимвегон сулҳини тузди. Испания унга жанубий Нидерландиядаги яна бир қанча шаҳарларни берди. Бу шартнома биринчи Француз тилида ёзилган шартнома бўлди. Людовик XIV нинг иштаҳаси оша борди, у шимолий Италияни, бутун ғарбий Германияни, унинг тож-тахтини даъво қила бошлади. Император Леопольд I нинг аҳволи мушкул эди, у икки томонлама савдода - Франция ва Туркия хавфи остида эди. 1686 йили асосан Голландия шататгальтери Вильгельм III Оранскийнинг дипломатик активлиги туфайли Аугсбург лигаси вужудга келди. Францияга қарши мамлакатлар ва папа Иннокентий XI ҳомийлигида Франциянинг кейинги вақтларда қиладиган ҳар қандай территориал даъволарга қарши мудофаа иттифоқи туздилар. Людовик XIV Рисвик сулҳини тузиб, Испания меросидан катта улуш олишни мўлжалланган эд. Испания қироли Карл II нинг эркак зуриёди йўқ эди10. Меросхўрлар: Мария-Тереза билан Людовик XIV нинг ўғли, Маргарита-Терезанинг эри Леопольд I ва Бавариянинг гўдак шаҳзодаси Леопольд II эди. Людовик XIV Аугсбург иттифоқи билан ярашишдан фойдаланиб, Испания ўлкаларини учта меросхўр ўртасида дўстона тақсимлаш ҳақида, Испанияни аралаштирмай Аусбург иттифоқи аъзолари билан 1698 йилдаёқ яширинча келишиб олган эди. Бироқ 1696 йилда юқоридаги тил бириктиришга мувофиқ Испания тахтига чиқиши лозим бўлган Бавария шахзодаси тўсатдан вафот этди. Император Леопольд II ўзининг Испания меросига доир ҳуқуқларини ўз ўғли герцог Карлга беришни эълон қилди.
Испания мероси учун олиб борилган урушнинг иккинчи даври 1705 йилдан бошланди. Бу даврда Франция тобора кўп ҳарбий омадсизликларга ва мағлубиятларга учради. 1706 йилда Француз қўшинлари Нидерландиядан, 1707 йилда Милан герцоглигидан енгилди, натижада Италия ҳам Испания қиролининг ҳукмронлигидан бутунлай қутулиб, император ва инглизлар қўл остида ўтди. Ғарбий Германияда ҳамма нарса қўлдан кетган эди.
Ўттиз йиллик уруш тугагандан кейинги халқаро муносабатларда аввало учта энг муҳим воқеа рўй берди. Биринчидан, Англияда буржуа инқилоби ғалаба қилгандан сўнг халқаро ижтимоий-сиёсий системалари турлича бўлган икки хил группа, яъни буржуа давлатлари (Англия ва Голландия) ҳамда феодал (дворян) давлатлари бир-бирига таъсир кўрсатмокда эди11. Бу зиддият Европадаги халқаро аҳволни мураккаблаштириб юборди. Тўғри, феодал монархиялар коалициясининг Англияга қарши интервенцияси, яъни инглиз инқилоби йилларида зўр бериб пропаганда қилинган ва тайёрланган ошкора интервенция амалга ошмади, чунки қитъадаги буюк давлатлар ўртасидаги бартараф қилиб бўлмайдиган зиддиятлар, шунингдек бу давдатларнинг ички ижтимоий сиёсий қийинчиликлари, айниқса Франциядаги Фронда бу интервенцияни амалга оширишга имкон бермади. Бунинг устига, Англия, яъни буржуа Англияси ўзининг биринчи урушини қандайдир дворян монархияларига эмас, балки бошқа бир буржуа республикасига Голландияга қарши олиб бормоқда эди. Бунинг боиси шу эдики иккала ёш буржуа давлати ҳам денгизларда ҳукмронлик қилишга интиларди, улар биринчи галда Европа қитъасида гегемонлик қилишга эмас, балки жаҳон савдо йўлларида бепоён океан кенгликларида узок жойдардаги халқлар ва мамлакатларнинг бозорларида гегемонлик қилишга қизиқарди. Лекин бу икки буржуа давлати ўртасидаги рақобат сал вақт ўтмай йўқолди, чунки Голландия кучсизлик қилди ва халқаро сиёсатда Англиянинг иккинчи даражали шериги бўлиб қатнашишга мажбур бўлди. 1688 йилдан бошлаб Англия билан Голландия ўртасида иттифоқ вужудга келди, чунки Голландия қироли Вильгельм III Англия ҳукмдори бўлиб қолган эди. Аксинча, буржуа Англия - Голландия давлатлари группаси билан қитъадаги феодал монархияларнинг бошлиғи бўлган Франция ўртасидаги зиддият тўхтовсиз кучайиб борди. Бу эса халқаро муносабатлар соҳасида икки ижтимоий - иқтисодий система рақобатининг намоён бўлиши эди. Буларнинг биринчиси буржуа ижтимоий- иқтисодий система тўхтовсиз мустахкамлаб ва кучайиб бормоқда эди, иккинчиси, феодал система эса ўз устунлигини барча воситалар билан муҳофаза этувчи тарафларидан тортиб то ҳарбий тажовузкорликкача ўз ичига олган воситалар билан зўр бериб ҳимоя қилмоқда эди12.
1665-1667 йилларда Англия Голландияга қарши иккинчи муваффақиятсиз уруш олиб бораётган эди, лекин Англия парламенти 1668 йил Карл II ни ўз йўлини ўзгартиришга ва Францияга қарши Голландия билан иттифоқ тузишга мажбурлади. Бунгача қирол Францияга Англия билан иттифоқ тузишни таклиф қилди, лекин Людовик XIV уни қабул қилмади, чунки унга кўра Испаниянинг ҳамма мустамлакалари Англияга ўтиши керак эди. Шундай қилиб, Габсбургларга қарши курашда кечагина иттифоқчи бўлган Голландия, Швеция, Англия, Испания билан бирлашиб Франциянинг душманига айланди. Франция урушга дипломатик жиҳатдан яхши тайёр эмасди. Шу сабабли Голландия ва Испания Германия устига қилган юришлар кескин бўлса-да, Людовик V бир йилдан сўнг 1668 йидаёқ урушни шошилинч суръатда тўхтатишга мажбур бўлди. Ахен сулҳига кўра Франция Финляндиянинг бир қисмини яъни Лимль шаҳрини ўзида сақлаб қола олди.
1672 йили энг яхши лашкарбошилари Тюрек ва Конде раҳбарлигидаги француз армияси жанубий Нидерландияга ва Голландияга хужум қилди. Олиб бўлмайдиган мустаҳкам деб ҳисобланган ва бир вақтлар испанларга қарши қурилган голланд қалъалари олинди. Француз қўшинлари Голландиянинг ичига бостириб кирди. Амстердам Оранский жуда кескин ҳарбий чоралар кўрди, тўғонлар буздирилди, катта бир территорияни сув босди, Француз қўшинлари чекинишга мажбур бўлди. Лекин Вильгельмнинг чоралари муваффақиятлироқ эди. Унинг чоралари Францияни бир қисм қўшинларини Германияга юборишга мажбур қилди, бу қўшинлар Германияда ҳамма ёқни хароб қилди. Шундай қилиб халқаро вазият Франция учун яна ноқулай тус ола бошлади. Людовик XIV 1679 йилда Нимвегон сулҳини тузди. Испания унга жанубий Нидерландиядаги яна бир қанча шаҳарларни берди. Бу шартнома биринчи Француз тилида ёзилган шартнома бўлди. Людовик XIV нинг иштаҳаси оша борди, у шимолий Италияни, бутун ғарбий Германияни, унинг тож-тахтини даъво қила бошлади. Император Леопольд I нинг аҳволи мушкул эди, у икки томонлама савдода - Франция ва Туркия хавфи остида эди. 1686 йили асосан Голландия шататгальтери Вильгельм III Оранскийнинг дипломатик активлиги туфайли Аугсбург лигаси вужудга келди. Франциянинг муваффақиятлари 1686 йилда, Вильгельм III Оранский ташаббускори бўлган, Аугсбург лигаси деб номланган мудофаа иттифоқининг ташкил этилишига сабаб бўлди13. Аугсбург лигаси таркибига Голландия, Испания, Швеция, Савойя, Австрия, айрим немис курфюрстликлари ва итальян давлатлари киришди. Иттифоққа Рим папаси Иннокентий XI хомийлик қилди. Англияда 1688 йилда рўй берган “Шонли инқилоб” натижасида Нидерландлар стаутхаудерининг инглиз тахтига ўтириши Англиянинг коалицияга қўшилиш учун имкон яратди.
1713 йили Утректдаги сулҳ конгресси, Франция ва Испания ўртасида, иккинчидан Франция, Англия, Голландия, Бранденбург, Савойя ва Португалия ўртасида Утрект шартномасининг тузилишига олиб келди. Филипп V нинг Испанияга ва океан нариёғидаги мустамлакаларига ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи тан олинди, император Карл VI эса бунинг эвазига илгариги Испания Нидерландиясини ва Испаниянинг Италиядаги собиқ ўлкаларини олиши керак эди. Шундай қилиб Австрия Габсбурглари Европадаги ўз кучларини анча кўпайтирдилар. Уетрахт сулҳига кўра гўё Англия жуда оз нарса олгандек туюлса-да, лекин бу сулҳ аслида Англия мустамлакачи империясининг ривожланишига олиб келди. У Гибралтарни ва Ўрта денгиздаги Меорка оролини, Шимолий Америкада муҳим аҳамиятли территорияларни Ньюфаундлендини, мукаддас лаврентий дарёни қуйилиш жойини, Акадияни, Франция Канадасини қўлга киритди, Испания ва унинг Америкадаги мустамлакалари билан савдо-сотиқда алоҳида ҳуқуқларга эга бўлди. Голландия амалда ҳеч нарса олмади ва шартномадан сўнг учинчи даражали давлат ҳолатига тушиб қолди.
1648 йилнинг 24 октябрида Мюнстер ва Оснабрюкда имзоланган тинчлик шартномалари нафақат ушбу ўттиз йилликга, балки реформацион кучлари ва уларнинг рақиблари ўртасидаги қарама - қаршилиги даврига якун ясади14. Вестфалия сулхида Европада худудий ўзгаришлар масалалари хал этилганди. Бундан ташқари, Германия империясининг сиёсий тузилиши, унинг худудларидаги дин масаласи, Голландия ва Швейцариянинг мустақиллигини халқаро хуқуқ томонидан тасдиқланиши хам сулхида ўз аксини топди. Тинчлик Европа давлатлари тартибига ва Германиядаги вазиятга сезиларли ўзгаришларни киритган мажбурий ён беришлар натижасида тузилди.

Download 234,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish