78
Рис. 5.49. Клапан простейшей конструкции для впуска
воздуха в вакуум-стояк
Чиқувчи суюқликнинг чиқиндиларга энг катта таъсири – суюқлик оқимининг
максимал тезликда тебраниши биринчи яримдаври ўртасидаги юз беради. Тўлқинли
импульс панжаранинг ифлосланиш даражасидан қатъий назар, бутун панжарага
таъсир кўрсатади, юлиб олинган чиқинди эса, дарёга оқиб кетади. Импульсли ювиш
асосий ва тайёргарлик операцияларининг кам давомийлиги ва ускунанинг
арзонлиги билан характерланади.
Устун
диаметри
D
ни ўзи оқар сув тармоқ диаметрига тенг ёки бир мунча
каттароқ, ҳавони киритиш учун клапан диаметрини эса, 0,8-0,171 га тенг деб қабул
қилинади. Вакуум-устунга сувнинг тескари оқими билан ювиш учун сув тармоқ
уланган бўлиши мумкин. Устунни сув олиш иншоотининг сеткали хонасидан
ташқарида
жойлаштириш мумкин, масалан уни реконструкциясида. Ҳавони
киритиш учун тез таъсирланувчи клапан 5.49-Расмда кўрсатилган. Қўл билан
ричагга босилганда, диск кўтарилиб, вакуум-устунга ҳавонинг киришига йўл
очади. Вакуум стоякка ҳавони киритиш учун катта диаметрли пробкали
кранлардан фойдаланиш мумкин.
Сув олиш иншоотини сувнинг тескари оқими
билан ювиш учун
коммуникациялар ва импульсли ювиш учун ускуналар билан жиҳозлаш мақсадга
мувофиқдир. Ювиш зарурияти ҳақидаги автоматик сигнализация учун –
панжарагача ва ундан кейинги сув сатҳларининг тушиши ҳақидаги импульсни
узатувчи дифференциал монометрлар қўлланилади.
Панжараларнинг музлашидан ҳимоялаш бўйича техник тадбирларга
қуйидагилар киради: оқимнинг кам
тезлигига эга сувни киритиш; панжараларни
гидрофоб суртмалар, резина билан қоплаш; панжараларни қизитиш (шуганинг сув
қабул қилувчи ва айланма сеткалар билан жиҳозланган қирғоқ иншоотларига келиб
тушиши); сув қабул қилувчи олдида козиреклар ва сузувчи запанлар; ҳаво-пуфакли
завеслар; фильтрловчи сув қабул қилувчилар; сув қабул қилувчи ёнида иссиқ сувни
дарёга оқизиш.
79
Балиқдан ҳимоялаш ускуналари (БҲУ)
сув олиш иншоотларига
балиқчаларнинг тушишидан ҳимоялаш учун мўлжалланган. Фильтловчи ва
сеткали БҲУ лар тешикли сув қабул қилувчилар билан жиҳозланади. Бунда БҲУ
га яқинлашганда, сув оқими тезлиги балиқлар сузишининг крейсер тезлигидан
ошмаслиги керак, бу тезлик 1 с
да тахминан
v
4 l га тенг деб қабул қилиниши
мумкин, бу ерда
l
– балиқ танаси узунлиги. Балиқ танаси узунлиги ҳақида
маълумотлар йўқлигида, БҲУ га яқинлашганда, сув оқими тезлиги водотоклар
учун 0,1 м/с га, сув ҳавзалари учун 0,05 м/с га тенг деб қабул қилинади.
БҲУ ни чиқиндилардан самарали ювиш жуда муҳим, чунки чиқиндилар
билан тўлган БҲУ эксплуатациясида унинг балиқдан ҳимоя
самарадорлиги
сезиларли пасаяди ва сеткали полотнонинг йиртилиш ҳавфи туғилади.
5.50-Расмда қирғоқдаги сув олиш иншоотидаги ювиш ускунали балиқдан
ҳимояловчи ясси сетка ускунаси кўрсатилган. Ювиш ускунаси – пазли ускуналарда
келиб-кетувчи ҳаракат учун роликлар билан жиҳозланган, қувурсимон унсурли
рама кўринишида бажарилган. Раманинг қуйи унсури пичоқ шаклдаги ювиш суви
оқимини яратиш учун, сеткага йўналган тешикларга эга. Электроприводли лебедка
ювиш ускунасини 5 см/с тезлик билан кўчиради, бунда қўшни сув қабул қилувчи
тешиклардаги иккита ювиш ускуналари трос билан бирлаштирилади. Битта ювиш
ускунасини кўтаришда, иккинчиси қарама-қарши юк бўлиб хизмат қилади ва
пастга тушади. Босими 0,3 Мпа ва сарфи 30 л/с бўлган сув ювиш ускунасига
коллектордан шланг бўйлаб узатилади.