Бирламчи эталон - бирликни мамлакатда (шу бирликнинг бошқа эталонларга нисбатан) энг юқори аниқлиқ билан қайта тиклашини таъминлайдиган эталон.
Асосий бирликларнинг бирламчи эталонлари бирликларни уларнинг таърифига мувофиқ қайта тиклайди.
Бирламчи эталонга мисол қилиб, узунлик бирлигининг эталони метр мисол бўладики, у ўлчаш воситаларининг комплексидан иборат бўлиб, ёруғлик тўлқинининг вакуумдаги 1/299792458 s га тенг бўлган вақт интервалида ўтган йўлининг бирлигини қайта тикланишини келтириш мумкин.
Улчанадиган катталикнинг бутун диапазонига (кўламига) битта бирламчи эталон билан хизмат кўрсатиш техник жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда, бутун кўламнинг қамраб олинишини таъминлайдиган шу диапазоннинг (кўламнинг) қисмларига хизмат кўрсатадиган бир нечта бирламчи эталонлар яратилди. Бу ҳолда «қўшни» бирламчи эталонлар билан қайта тикланадиган бирликларнинг ўлчамлари
ўзаро мувофиқлаштирилади.
Эталонларнинг бундай «занжири» га термодинамик ҳарорат бирлигининг ўзаро мувофиқлаштирилган эталонлари мисол бўлади, уларнинг ҳар бири ҳароратни берилган интервалдаги қийматлари бирлигини қайта тиклайди.
Бирламчи эталонларнинг яна бир тури махсус эталон ҳисобланади.
Махсус эталон - бирликнинг алоҳида шароитларда қайта тикланишини таъминлайдиган ва бу шароитлар учун бирламчи эталон бўлиб хизмат қиладиган эталон.
Махсус эталонга 0,1-300 МГц частота диапазонидаги 0,04-300 А ли ўзгарувчан электр токи кучининг эталони мисол бўлади.
Изоҳ - ҳозирги вақтда МДҲ давлатларининг метрологик амалиётида "махсус эталон" атамасини қўллашдан тобора четлашилмоқда. Масалан, Россия ва Украинада янгитдан тасдиқланадиган эталонлар учун "махсус" атамасидан фойдаланилмайди.
Махсус эталонлар бирликни алоҳида шароитларда қайта тикланиши учун яратади (ўта паст, юқори, ва ўта юқори частоталар, энергия, хароратлар, босим, модданинг алоҳида холати, ўлчашлар диапазонининг чекка участкалари ва шунга ўхшашлар). Бундай холларда бирлик ўлчамини мавжуд бирламчи эталонлардан тўғри узатиш техник жиҳатдан талаб этиладиган аниқликда амалга оширилмайди.
Иккиламчи эталон - бирликнинг ўлчамини мазкур бирликнинг бирламчи эталонидан оладиган эталон.
Иккиламчи эталонлар қиёслаш ишларини рационал ташкил этиш зарур бўлганида ва бирламчи эталонни энг кам ейилишини ва сақланганлигини таъминлаш ҳолларида яратилади.
Метрологик вазифаси бўйича иккиламчи эталонлар нусха-эталон, таққослаш эталони, гувоҳ эталонига бўлинади.
Нусха-эталон - бирликнинг ўлчамини ишчи эталонларга узатиш учун мўлжалланган эталон.
Нусха-эталонлар, одатда, бирламчи ёки махсус эталонни барвақт ейилишидан сақлаш мақсадида, қиёслаш ишлари кўп бўлган ҳолларда яратилади. Нусха-эталон зарур бўлганда, давлат эталони ўрнида ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |