Асосий технологик параметрларни ростлаш
15-маъруза. Сарфни ростлаш
Маъруза режаси:
1. Сарфни ростлашнинг принципиал ва структура схемалари.
2. Сарфни ростлаш қонунини танлаш.
3. Сарфни ростлашда сарфни ўзгартириш турлари.
4. Сарфни марказдан қочма ва поршенли насослардан сўнг ростлаш.
5. Сочилувчан моддалар сарфини ростлаш.
6. Сарфлар муносабатини ростлаш.
Кимёвий – технологик жараёнларни назорат қилиш ва ростлашга тегишли бўлган асосий технологик параметрларга сарф, сатҳ, босим, ҳарорат, рН қиймати ва сифат кўрсаткичлари (зичлик, қовушқоқлик) киради.
Сарфни ростлаш эҳтиёжи деярли барча узлуксиз жараёнларни автоматлаштиришда юзага келади. бевосита ихтиёрий барча узлуксиз жараёнларни автоматлаштиришдан келиб чиқади. Моддий оқимлар бўйича ғалаёнларни барқарорлаштириш учун мўлжалланган сарф АРС технологик жараёнларни автоматлатириш ёпиқ системасининг ажралмас бўлагидир. Сарфни ростлаш контурлари кўпгина ҳолларда бошқа параметрни ростлаш учун мўлжалланган каскад АБСларида ички контур сифатида иштирок этади.
Сарфни ростлаш системасининг икки ўзига ҳос жиҳати мавжуд: ростлаш объектининг кам инерционлиги ва сарфни ўзгариши сигналида юқори частотали таркибий қисмларнинг мавжудлиги. Бунга сабаб насослар ёки компрессорлар ишлаши натижасида қувурда босим пулсацияланади.
43 – расмда сарфни ростлашда объектнинг принципиал схемаси берилган. Одатда бундай объект сифатида сарфни ўлчаш нуқтаси билан (масалан торайтириш қурилмасининг ўрнатилган жойи 1) ростловчи орган 2 оралиғи даги қувур йўли хизмат қилади.
43-расм. Сарфни ўлчашдаги объектнинг принципиал схемаси: 1 – сарф ўлчагичи (диафрагма), 2 – ростловчи клапан
Бундай қувур бўлагининг узунлиги торайтирувчи қурилмаларни ва ростлаш органларни ўрнатиш қоидалари асосида аниқланади ва одатда бир неча метрни ташкил этади. “модданинг клапан орқали сарфи – модданинг торайтирувчи қурилма орқали сарфи” каналининг динамикаси тахминан соф кечикишли биринчи тартибли апериодик звено кўринишида тавсифланади. Одатда газ учун кечикиш вақти сониянинг бир қисмини ва суюқлик учун бир неча сонияни ташкил қилади. Вақт доимийси қиймати ҳам бир неча дақиқани ташкил этади.
Ростлаш объектининг инерционлиги кичик бўлганлиги учун автоматлаштириш воситаларини танлашга ва автоматик ростлаш системаини ҳисоблаш усулларига, алоҳида талаблар қўйилади.
Ростлаш қонунлари одатда ўтиш жараёнлари сифатига қўйилаётган талаб даражасига кўра танланади.
Бир контурли АРТ ларда сарфни статик хатоларсиз ростлаш учун ПИ ростлагичлар ишлатилади. Агар сарфни автоматик ростлаш системаси каскад системасининг ички контури бўлиб ҳисобланса, сарфни ростлашда П – қонундан фойдаланиш мақсадга муофиқ бўлади. Сарф сигналида юқори частотали халақитлар мавжуд бўлса, сигнални дастлаб силлиқламасдан туриб ростлаш қонунида дифференциал ташкил этувчили ростлагичларни қўллаш системанинг нотурғун ишлашига олиб келиши мумкин. Шунинг учун саноатдаги сарфни АРС ларида «ПД» ёки «ПИД» - ростлагичларни қўллаш тавсия этилмайди.
Сарфни ростлаш системаларида сарфни ўзгартиришнинг 3 та усулидан бири қўлланади:
Қувурли ўтказгичга ўрнатилган ростловчи орган клапан, шибер орқали модда оқимини дросселлаш;
Ростланувчи энергия манбаи ёрадамида қувурли ўтказгичларда босимни ўзгартириш (масалан насос двигателининг айланиш сонини ўзгартириш);
Ортиқча моддани асосий қувурли ўтказгичдан айланиб ўтадиган линияга бериш, яъни байпаслаш.
Марказдан қочма насосдан сўнг, сарфни ростлаш ростловчи клапан ёрдамида амалга оширилади. У ҳайдовчи қувурга ўрнатилади, буни 44, а-расмда кўришимиз мумкин.
44-расм. Марказдан қочма (а) ва поршенли (б) насосдан сўнг сарфни
ростлаш схемалари
Агар суюқликни сўриб олиш учун поршенли насос ишлатилса, бундай автоматик ростлаш системаларини қўллаш мумкин эмас. Чунки ростлагичнинг ишлашида клапан тўла беркилиб қолиши мумкин. Бу эса қувурли ўтказгичнинг ёрилишига олиб келади. Бундай ҳолларда сарфни ростлаш учун оқимнинг байпаслаш системаи ишлатилади. (44,б-расм). Бу расмда 1 – сарф ўлчагичи; 2 – ростлагич; 3 – ростловчи (клапан); 4 – насос.
Сочилувчан моддалар сарфини ростлашда бункер чиқишидаги ростловчи тўсма клапаннинг очилиш даражасини ўзгартириш орқали (45,а-расм) ёки лентали транспартёр ҳаракати тезлигини ўзгартириш орқали (45,б-расм) амалга оширилиши мумкин. Бу ўринда сарф ўлчагич сифатида транспартёр лентасидаги материал массасини аниқловчи қурилмадан фойдаланиш мумкин.
45-расм. Сочилувчан моддалар сарфини ростлаш схемаси:
а- тўсма клапан очилиш даражаси ўзгариши билан, б-траспортёр ҳаракатининг тезлиги ўзгариши билан
Бу ерда: 1–бункер; 2–транспортёр; 3–ростлагич; 4–ростловчи тўсма клапан; 5–электродвигатель.
Икки моддалар сарфи ўзаро нисбатини қуйидаги кўрсатилган учта схеманинг биттаси ёрдамида амалга оширса бўлади:
Умумий ишлаб чиқарувчанлик берилмаганда “етакловчи” деб аталувчи бир модданинг сарфи G1 ихтиёрий ўзгариши мумкин. (46,а-расм), иккинчи “етакланувчи” модда биринчи модда билан доимо ўзаро бир хил нисбатда узатилади, яъни 2-модданинг сарфи G1, га тенг. Баъзида нисбат ростлагичи ўрнига реле нисбати ва бир ўзгарувчили содда ростлагич қўлланилади.46, б-расмда чиқиш реле сигнали, -ўзаро нисбат бериш коэффициентини белгиловчи ростлагич - 5 га топшириқ сифатида берилади.
46-расм. Сарфларнинг ўзаро нисбатини ростлаш системаи:
1.2-сарф ўлчагич; 3-нисбат ростлагичи; 4-ростловчи клапанлар; 5-сарф ростлагичи; 6-нисбат релеси; 8-ҳарорат ростлагичи; 9-чекловчи қурилма; а,б-умумий юклама берилмаган ҳолда; в-умумий юклама берилганда; г-умумий юклама ва 3-параметр нисбатининг коррекция коэффициенти берилган ҳолда
2. “етакчи” сарф қиймати берилган бўлса ўзаро нисбат АРС дан ташқари “етакчи” сарфнинг АРСҳам қўлланилади. Бундай схемада G1 сарфбўйича вазифанинг ўзгариши, ўз-ўзидан G2 сарфнинг ҳам ўзгаришига олиб келади (46,в-расм).
3. Сарфлар нисбати АРС учинчи технологик параметр y нинг (масалан аппаратдаги ҳарорат) каскадли ростлаш системаида ички контур хисобланади. Бунда берилган нисбат коэффициенти ташқи ростлагич томонидан ростланаётган параметр y га нисбатан шундай танланадики, бунда G2=(у)G1 тенглик ўринли бўлади (46,г-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |