Каскад АРС Каскад системаларни ростлаш канали бўйича катта инерционликка объектларни автоматлаштиришда қўлланилади. Бу ҳолда ростлаш системасига икки ростлагич уланади: объектнинг асосий чиқиши y ни стабиллаштиришга мўлжалланган асосий (ташқи) ростлагич; ёрдамчи координата y1ни ростлашга мўлжалланган ёрдамчи (ички) ростлагич. Ёрдамчи координата ўта хавфли ғалаёнларга нисбатан инерционлиги камроқ бўлган координата бўлиб, унга нисбатан ҳам объектнинг асосий чиқишига таъсир этувчи ростловчи таъсирлар қўлланилади. Ёрдамчи ростлагич учун вазифа сифатида асосий ростлагичнинг чиқиш сигнали ҳизмат қилади.
38-расмю Каскад АРСнинг структура схемаси.
1-асосий ростлагич, 2- ёрдамчи ростлагич. Ростлаш қонунини ростлагичларнинг нима учун мўлжалланганлигига кўра танланади. Асосий чиқиш координатасини статик хатоликсиз берилган қийматда ушлаб туриш учун асосий ростлагичнинг ростлаш қонуни интеграл таркибий қисмга эга бўлиши лозим. Ёрдамчи ростлагичдан эса асосан тезкорлик талаб этилади. Шунинг учун бу ростлагичнинг ростлаш қонуни пропорционал таркибий қисмга эга бўлиши лозим.
39-расмда иссиқлик алмаштиргичдан чиқаётган суюқлик ҳароратини ростлашнинг каскад АРС мисоли келтирилган. Бу ерда ёрдамчи контур сифатида иситувчи пар сарфининг АРС келтирилган. Пар босими бўйича ғалаёнли таъсир бўлганда 1 ростлагич ростловчи клапаннинг очилиш даражаси шундай ўзгарадики, у берилган сарфни ушлаб туради. Аппаратта иссиқлик баланси бузулса (масалан суюқликнинг чиқиш температураси ёки сарфи ўзгариши орқали, иссиқликнинг йўқотилиши орқали) ва бунинг натижасида чиқиш температураси берилган қийматдан четлашса ҳарорат ростлагичи 2 сарф ростлагичи 1нинг вазифасини коррекциялайди.
суюқлик
чиқ кир
39-расм. Ҳарорат ростлгичи орқали (2) пар сарфи ростлагичи (1) вазифасига коррекция киритиш орқали ҳароратни ростлашнинг каскад АРС
Химико-технологик жараёнларда одатда ёрдамчи ва асосий координаталар бир хил физик табиатга эга бўлади ва бир технологик параметрнинг системанинг турли нуқталаридаги қийматини характерлайди (40-расм).
40-расм. Оралиқ нуқтада ёрдамчи координатани ўлчовчи каскад АРСнинг структура схемаси.. Шу структура схемага мос келувчи мисол тариқасида технологик схема франгментини келтирамиз (41-расм). Бу схема реакция аралашмаси иситгичи ва реактордан, шунингдек реактордаги ҳароратни стабиллаштириш системасидан ташкил топган. Ростловчи таъсир – пар сарфи – иссиқлик алмаштиргич киришига берилади. Икки аппарат ва қувирлардан ташкил топган ростлаш канали катта инерционликка эга бўлган мураккаб динамик системадир. Объектга системанинг турли нуқталарига берилувчи қатор ғалаёнлар таъсир этади – пар босими, реакция аралашмасининг ҳарорати ва сарфи, реактордаги иссиқлик йўқотилиши в.ҳ. к. Ростлаш системасининг тезкорлигини ошириш учун каскад АРСдан фойдаланилади ва бу системада асосий ростланувчи катталик реактордаги ҳарорат, ёрдамчи координата сифатида эса иссиқлик алмаштиргич ва реактор оралиғидаги аралашманинг ҳарорати танланган.
Маҳсулот
Реакция аралашмаси
41-расм. Иссиқлик алмаштиргич (2) чиқишидаги ҳарорат ростлагичи (3) вазифасини реактор (1) даги ҳарорат ростлагичи (4) чиқиши орқали коррекцияловчи каскад АРС. Каскад АРСнинг ҳисоби объектнинг асосий ва ёрдамчи каналлар бўйича динамик характеристикалари берилган шароитида асосий ва ёрдамчи ростлагичларнинг созланишини аниқлашни назарда тутади. Бу икки ростлагичларнинг созланиши ўзаро боғлиқ бўлганлиги сабабли уларнинг ҳисоби итераци усули ёрдамида олиб борилади.
Итерациянинг ҳар бир қадамида ростлагичлардан бири эвивалент объект деб қаралади ва келтирилган бир контурли АРС ҳисобланади.
Иттерациянинг биринчи қадамига кўра каскад АРС ҳисобининг икки усули мавжуд. 1) Ҳисоблаш асосий ростлагичдан бошланади. Бу усул ёрдамчи каналнинг инерционлиги асосий каналникига нисбатан анча кам бўлганда қўлланилади. 2) Ҳисоблаш ёрдамчи ростлагичдан бошланади. Каскад АБСни ҳисоблаш алгоритмларининг блок-схемаси 42-расмда келтирилган.