112
В=В/Т; т=Т/В,
Бунда: в - вақт бирлиги ичида маҳсулот ишлаб чиқариш;
т - маҳсулот яратишнинг меҳнат сиғими;
В - ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, сўм.;
Т - маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган жонли
меҳнат, сўм.
Маҳсулот ишлаб чиқариш - меҳнат унумдорлигининг нисбатан кенг тарқалган ва
универсал кўрсаткичидир. Маҳсулот ҳажми қандай бирликда ўлчанаѐтганига боғлиқ ҳолда
маҳсулот ишлаб чиқаришни аниқлашнинг натурал ва меъѐрланган иш вақти шакллари
билан фарқланади.
Кўпинча меҳнат унумдорлиги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг натурал ўлчов
бирликлари ѐрдамида ифодаланади. Буларга тонна, метр, дона каби бирликлар киради.
Одатда бундай бирликларда маҳсулот ишлаб чиқаришни ўлчами бир хил турдаги маҳсулот
ишлаб чиқарадиган корхоналарга бўлади.
Агар корхона ѐки цех бир турдаги товарларнинг бир неча хилини ва маркаларини
ишлаб чиқарса, унда маҳсулот ишлаб чиқариш шартли бирликларда аниқланади.
Турли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарда меҳнат унумдорлигини аниқлаш
учун маҳсулот ишлаб чиқаришни ўлчамнинг қиймат шаклидан фойдаланилади.
Меъѐрланган иш вақтидан фойдаланилаѐтганда ишлаб чиқариш меъѐр-соатларда
аниқланади. Бу асосан натурал бирликлар билан ҳам, пул ўлчов бирлигида ҳам ўлчаб
бўлмайдиган турли хил маҳсулотлар яратадиган цехларда, участкаларда, гуруҳларда ва
алоҳида иш ўринларни баҳолашда ишлатилади.
Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари иш вақти ўлчов бирликларига боғлиқ ҳолда ҳам
фарқланади. Ишлаб чиқариш соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик ишлаб чиқариш сифатида
аниқланиши мумкин.
Маҳсулотларнинг меҳнат сиғими маҳсулот бирлигини яратиш учун сарфланган иш
вақтини ифодалайди. Бу кўрсаткич маҳсулот натурал ўлчов бирлигида ифодаланган бўлса
маҳсулот ва хизматларнинг ҳар бир номенклатураси бўйича алоҳида аниқаланади. Агар
корхона кенг ассортиментда маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган бўлса, меҳнат сиғими
маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича ҳисобланади.
Корхоналардаги меҳнат унумдорлиги, яъни корхона фаолияти билан боғлиқлик
ҳаражатлари билан боғлиқ ҳолда аниқланиши мумкин, бу ерда баҳо берилганда энг аввало
қамраб олинган меҳнат ҳаражатларининг таркибига боғлиқ ҳолда қуйидагилар фарқланади:
асосий ишчиларнинг меҳнат сарфларини ўз ичига оладиган технологик меҳнат
сиғими, ттех;
ѐрдамчи ишчиларнинг меҳнат сарфини ўз ичига оладиган ишлаб чиқаришга
хизмат қилувчи меҳнат сиғими, тѐрд;
ҳам асосий, ҳам ѐрдамчи ишчиларнинг меҳнат сарфларини ўз ичига олувчи
ишлаб чиқариш меҳнат сиғими;
маъмурият ходимларининг, хизматчиларнинг ва назоратчиларнинг меҳнат
сарфини ўз ичига олувчи ишлаб чиқаришни бошқариш меҳнат сиғими, тбош;
барча категориядаги саноат-ишлаб чиқариш корхоналарининг меҳнат сарфини
ўз ичига олувчи жами меҳнат сиғими, Т
жам
;
Do'stlaringiz bilan baham: