Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Кқ=(Рс/П)(100 (%) 
Кадрларнинг барқарорлик коэффициенти (Кб) корхона ѐки унинг алоҳида 
бўлинмаларида ишлаб чиқаришни бошқариш қай даражада ташкил этилганлигини баҳолаш 
учун ишлатилади, яъни; 
Кб=1-Рмк/РхРе 
Бунда: Рмк - Ҳисобот даври мобайнида корхонадан ўз
ҳоҳишига кўра ва меҳнат интизомини бузгани
учун ишдан кетган ходимлар сони, киши; 
Р - Корхонада ҳисобот давридан кейинги даврдаги
ходимларнинг ўртача рўйхат бўйича сони, киши; 
Ре - ҳисобот даврида янги ишга қабул қилинганлар
сони, киши. 
Кадрларнинг қўнимсизлик коэффициенти (Кқ.) корхонадаги жорий давр мобайнида 
ишдан кетган ва ҳайдалган ходимлар сонини (Рмк) рўйхат бўйича жами ходимларнинг 
ўртача сонига (Р) бўлиш йўли билан аниқланади. 
Кқ.=(Рмк/Р) 100 (%)
Корхонада меҳнатни тўғри ташкил этиш учун у ѐки бу ишни бажаришга қанча меҳнат 
талаб этилишини билиш зарур, бошқача айтганда ҳар бир ходим учун меҳнат меъѐрини 
аниқлаш керак. 
Меҳнатни меъѐрлаш деганда ҳозирги ишлаб чиқариш шароитида аниқ ишни ѐки 
операцияни бажариш учун максимум қанча вақт кетишини аниқлаш (вақт бирлигида 
минимум қанча маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлигини аниқлаш) тушунилади. 
Корхонада меҳнатни меъѐрлаш, меҳнат ва иш ҳақини тўғри ташкил этишнинг 
гаровидир. Меҳнат меъѐри мавжуд шароитларни тўлиқ ҳисобга олган ҳолда ҳисобланиши 
лозим. 
Меҳнатни меъѐрлашнинг тажриба-статистиқ ва таҳлилий усуллари мавжуд. Таҳлилий 
усули нисбатан самаралироқ яъни мақсадлироқ ҳисобланади. Бу усулда меҳнатни 


109 
меъѐрлашга илмий нуқтаи назардан ѐндашилади. Тажриба-статистиқ усулда эса мураккаб 
ҳолатларни меъѐрлаш олдинги омил натижалари билан солиштириш асосида амалга 
оширилади. 
Таҳлил усулда қуйидаги қатор операциялар амалга оширилади: 

меҳнат жараѐнини тадқиқод қилиш; 

меҳнат ҳаражатларига таъсир қиладиган барча омилларни ўрганиш; 

операция ва усуллар бажарилиши лойиҳасини такомил-лаштириш; 

ишни бажаришга кетадиган вақтни аниқлаш; 

меъѐрларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш. 
Меъѐрлашнинг таҳлили усули ўз навбатида таҳлили-ҳисоб ва таҳлили-тадқиқот 
турларига ажралади. Аналитик-ҳисоб турида вақтнинг тайѐр нормативлари қўлланилади. 
Меъѐрлашнинг аналитик-тадқиқот усулида бевосита иш вақтини ўрганиш - 
хронометраждан ва иш куни фотографиясидан кенг фойдаланиш тавсия этилади. 
Хронометраж бу тезкор вақт сарфининг ўрганиш усулидир. Унинг асосий босқичлари 
қуйидагилар: 

кузатишга тайѐрланиш; 

кузатиш; 

кузатиш натижаларини таҳлил қилиш ва қайта ишлаш; 

операцияларнинг рационал таркибини ҳамда унинг алоҳида элементларининг 
давомийлигини аниқлашни билдиради. 
Иш кунининг фотографияси - бу иш вақтини ўрганиш усули бўлиб, бу бутун иш куни 
мобайнида ѐки иш кунининг маълум қисми мобайнида иш вақтининг давомийлигини 
кузатиш ва ўрганиш йўли билан амалга оширилади. Бунда асосий эътибор иш ўринларига 
хизмат кўрсатиш вақтига ва ишдаги танаффус вақтига қаратилади.
Шу билан бирга иш куни фотографияси Кишилар сонига боғлиқ ҳолда индивидуал, 
гуруҳий ва оммавий турларга бўлинади. Улар қуйидаги фотографиялаш босқичларидан 
иборат: 

кузатишга тайѐрлаш - ходимлар, уларнинг иш ўринлари ва ишларнинг 
бажарилиш шартлари ҳамда тавсифи билан танилиши;

ишларнинг элементларини аниқлаш; 

иш вақти сарфларини барчасини кузатиш ишнинг ҳар бир элементининг тугаш 
вақтини сонли ва график усулларда қайд қилиш; ишларнинг бажарилган 
элементларини белгилаб қўйиш; 

кузатиш натижаларини таҳлил қилиш - вақт ва индексацияни алоҳида 
сарфларининг давомийлигини аниқлаш; иш вақти сарфини гуруҳлаш; иш 
вақтининг ҳақиқий балансини тузиш; ходимларни тоифалар бўйича иш вақти 
сарфини таҳлил қилиш; 

тадбир ва хулосалар - иш вақтидан фойдаланишни ошириш бўйича тадбирлар 
ишлаб чиқиш; иш вақтининг меъѐрий баланси лойиҳасини ишлаб чиқиш; 
меҳнат унумдорлигини оширишг имкониятларини аниқлаш. 
Хронометраж иш куни фотографияси - маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга ѐки бир 
операцияни бажаришга кетадиган вақт меъѐрини аниқлашда фойдаланилади. Вақт меъѐри 
киши-соат ѐки киши-минутда белгиланади. 
Маҳсулот бирлиги ѐки ишни қўлда, қўл ва машинада, тўлиқ машинада бажариш учун 
кетган вақт меъѐри таркиби қуйидаги сарфларни ўз ичига олади: 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish