Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларининг таснифи ва тавсифи



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

 Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларининг таснифи ва тавсифи 
Корхонада меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги меҳнат унумдорлиги 
билан ифодаланади. Меҳнат 
унумдорлиги корхона фаолиятининг натижавий 
кўрсаткичларидан бўлиб, улар фаолиятнинг салбий ва ижобий томонларини ифодалайди. 
Меҳнат унумдорлиги моддий ишлаб чиқаришда меҳнат сарфи самарадорлигини 
ифодалайди ва вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори сифатида ѐки 
маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат сарфи сифатида аниқланади. 
Одатда жонли меҳнат унумдорлиги ва ижтимоий меҳнат унумдорлиги фарқланади 
тушунчалари ва кўрсаткичлари мавжуд. 
Жонли меҳнат унумдорлиги муайян корхонадаги муайян ишлаб чиқаришдаги иш 
вақти сарфи сифатида аниқланади. ижтимоий меҳнат унумдорлиги эса моддий ва жонли 
меҳнат сарфи билан аниқланади. Илмий-техника тараққиѐти ва ишлаб чиқариш 
такомиллашиши билан ижтимоий меҳнат ҳаражатларининг ҳиссаси ҳам ортиб боради. 
Бироқ маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга кетадиган жонли меҳнат, шунингдек моддий 
меҳнат ҳаражатлари миқдори пасайиб бориши қонуниятга айланган. Шунинг учун 
ижтимоий меҳнат унумдорлиги ортиб боради. 
Меҳнат унумдорлиги даражаси иккита кўрсаткич билан ҳарактерланади: 

вақт бирлигида маҳсулот ишлаб чиқариш (бевосита кўрсаткич); 

маҳсулот яратишнинг меҳнат сиғими (тескари кўрсаткич). 
Бу кўрсаткичлар қуйидаги формулалар билан ифодаланади: 


112 
В=В/Т; т=Т/В, 
 
Бунда: в - вақт бирлиги ичида маҳсулот ишлаб чиқариш; 
т - маҳсулот яратишнинг меҳнат сиғими; 
В - ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, сўм.; 
Т - маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган жонли
меҳнат, сўм. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш - меҳнат унумдорлигининг нисбатан кенг тарқалган ва 
универсал кўрсаткичидир. Маҳсулот ҳажми қандай бирликда ўлчанаѐтганига боғлиқ ҳолда 
маҳсулот ишлаб чиқаришни аниқлашнинг натурал ва меъѐрланган иш вақти шакллари 
билан фарқланади. 
Кўпинча меҳнат унумдорлиги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг натурал ўлчов 
бирликлари ѐрдамида ифодаланади. Буларга тонна, метр, дона каби бирликлар киради. 
Одатда бундай бирликларда маҳсулот ишлаб чиқаришни ўлчами бир хил турдаги маҳсулот 
ишлаб чиқарадиган корхоналарга бўлади. 
Агар корхона ѐки цех бир турдаги товарларнинг бир неча хилини ва маркаларини 
ишлаб чиқарса, унда маҳсулот ишлаб чиқариш шартли бирликларда аниқланади. 
Турли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарда меҳнат унумдорлигини аниқлаш 
учун маҳсулот ишлаб чиқаришни ўлчамнинг қиймат шаклидан фойдаланилади. 
Меъѐрланган иш вақтидан фойдаланилаѐтганда ишлаб чиқариш меъѐр-соатларда 
аниқланади. Бу асосан натурал бирликлар билан ҳам, пул ўлчов бирлигида ҳам ўлчаб 
бўлмайдиган турли хил маҳсулотлар яратадиган цехларда, участкаларда, гуруҳларда ва 
алоҳида иш ўринларни баҳолашда ишлатилади. 
Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари иш вақти ўлчов бирликларига боғлиқ ҳолда ҳам 
фарқланади. Ишлаб чиқариш соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик ишлаб чиқариш сифатида 
аниқланиши мумкин. 
Маҳсулотларнинг меҳнат сиғими маҳсулот бирлигини яратиш учун сарфланган иш 
вақтини ифодалайди. Бу кўрсаткич маҳсулот натурал ўлчов бирлигида ифодаланган бўлса 
маҳсулот ва хизматларнинг ҳар бир номенклатураси бўйича алоҳида аниқаланади. Агар 
корхона кенг ассортиментда маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган бўлса, меҳнат сиғими 
маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича ҳисобланади. 
Корхоналардаги меҳнат унумдорлиги, яъни корхона фаолияти билан боғлиқлик 
ҳаражатлари билан боғлиқ ҳолда аниқланиши мумкин, бу ерда баҳо берилганда энг аввало 
қамраб олинган меҳнат ҳаражатларининг таркибига боғлиқ ҳолда қуйидагилар фарқланади: 

асосий ишчиларнинг меҳнат сарфларини ўз ичига оладиган технологик меҳнат 
сиғими, ттех; 

ѐрдамчи ишчиларнинг меҳнат сарфини ўз ичига оладиган ишлаб чиқаришга 
хизмат қилувчи меҳнат сиғими, тѐрд; 

ҳам асосий, ҳам ѐрдамчи ишчиларнинг меҳнат сарфларини ўз ичига олувчи 
ишлаб чиқариш меҳнат сиғими; 

маъмурият ходимларининг, хизматчиларнинг ва назоратчиларнинг меҳнат 
сарфини ўз ичига олувчи ишлаб чиқаришни бошқариш меҳнат сиғими, тбош; 

барча категориядаги саноат-ишлаб чиқариш корхоналарининг меҳнат сарфини 
ўз ичига олувчи жами меҳнат сиғими, Т
жам


Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish