Факултет: Геология ва геоинформацион тизимлари
Кафедра: Геофизикавий тадқиқот
усуллари
Ўқув йили: 2020-2022-йил
Магистратура талабаси: Турғунова З.В
Илмий раҳбар:ф.м.ф.н Нурматов У.А
Мутахассислик: 5А140806-Сейсмология ва сейсмометрия
магистрлик диссертацияси АННОТАЦИЯСИ
Мавзунинг долзарблиги: Сейсмологияда зилзилани олдиндан башорат қилиш ва зилзила келтириши мумкин бўлган талофатларнинг олдини олиш муаммоси доимо долзарб бўлиб келмоқда. Мамлакатимизда сейсмология соҳасининг фаолиятини янада жадаллаштириш ва тубдан модернизация қилиш юзасидан кенг қамровли тадбирлар амалга оширилди.Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёда жойлашган мамлакатлар ичида сейсмик фаол минтақада жойлашганлиги хозирги кунда сейсмология йўналишини янада ривожлантириш ва унинг моддий техник базасини такомиллаштириш долзарб масала хисобланади. Мамлакатимизда сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустахкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлашга доир кўплаб қарор ва фармонлар ишлаб чиқилди. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси ахолиси ва худудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади. Сўнги йилларда соха йўналиши бўйича жахон тажрибаси асосида синовдан ўтган асбоб ускуналар хариди амалга оширилди. Бу эса ўз навбатида сейсмология йўналишини жумладан: зилзилани олдиндан башорат қилиш, зилзила кинематикаси ва динамикасини янада чуқурроқ ўрганиш ишларини амалга ошириш имконини берди. Диссертация иши сейсмологиянинг долзарб йўналишларидан бири зилзилаларни даракчилар ёрдамида прогноз қилиш муаммосига қаратилган.
Диссертациянинг мақсади: зилзиланинг узоқ муддатли
даракчиларини геофизик, сейсмологик, гидрогеосейсмологик, геодезик ва бошқа турли майдонларда номоён бўлиш хусусиятларини ўрганиш. Сейсмиклик фаолликни узоқ муддатли прогноз қилиш усуллари асосида Жанубий Ўзбекистон худудининг сейсмоген зоналарида сейсмик холатни бахолаш ва зилзила содир бўлиш эхтимоли юқори бўлган қисмларни ажратиш.
Иш жараёнида бажарилиши лозим бўлган асосий вазифалар:
-зилзиланинг узоқ муддатли даракчиларининг номоён бўлиш хусусиятларини таҳлил қилиш;
- Ўзбекистон полигонларида узоқ муддатли зилзила даракчиларини ўрганиш натижаларини тахлил қилиш, қўлланилган услубларни ўрганиш;
- танланган объект доирасида сейсмик холатни бахолаш ва зилзила содир бўлиш эхтимоли мавжуд жойларни башоратлаш.
Тадқиқот обекти ва предмети: Зилзиланинг узоқ муддатли даракчилари. Жанубий Ўзбекистон сейсмоген зоналарида зилзилалар мажмуасини макон ва замон ўлчамида номоён бўлиш хусусиятлари ўрганиб, даракчи сифатида номоён бўладиган сейсмик фаолликни узоқ муддатли номоён бўлишини Жанубий Ўзбекистон худуди мисолида аниқлашдан иборат.
Тадқиқот услубияти ва усуллари: Ўтказилган тадқиқотнинг асосий
усуллари Зилзилаларни геофизик, гидрогеосейсмологик,
хозирги замон харакатлари, ва сейсмологик даракчиларини макон ва зомонда номоён бўлиш хусусиятларини ўрганишдан иборат.Ишда комплекс геолого-геофизик маълумотлар асосида зилзилаларни содир бўлиш жойини ва кучини узоқ муддатли (Жанубий Ўзбекистон мисолида) прогноз қилинган.
Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси: Илмий тадқиқотнинг янгилиги қуйидагилардан иборат: сейсмик фаолликни узоқ муддатли прогноз қилиш усуллари асосида Жанубий Ўзбекистон худудининг сейсмоген зоналарида зилзила содир бўлиш эхтимоли юқори бўлган зоналар баҳоланган ва ажратилган. Бу маълумотлар асосида прогноз хулосалари қилинган.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти татбиқи: Олиб борилган ишлар ва олинган натижалар зилзилаларни тайёрланиши ва юзага келишида геологик факторларни ўрнини бахолашга, даракчиларнинг номоён бўлиш қонуниятларини очишга замин яратади. Амалий ахамияти- ажратилган сейсмоген зоналар ва бахоланган М
мах қийматлари турли масштабдаги сейсмик районлаштириш хариталарини яратишга сейсмотектоник асос сифатида фойдаланилади.
Ишнинг тузулиши ва таркиби: Магистрлик диссертация иши 4 бобни ичига олиб: кириш, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат. Ҳар бир бўлимда ишга қўйилган мақсадга мувофиқ вазифалар, фотосуратлар рўйҳатлари, графиклар ва расмлар мавжуд. Ҳар бир боб якунида хулосалар келтириб ўтилган.
Илмий раҳбар: ф.м.ф.н Нурматов У.А _______________
Магистратура талабаси: Турғунова З.В _______________