Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва



Download 1,16 Mb.
bet83/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

2-жадвал


Ўзбекистон Республикасида фоиз ставкаларининг ўзгариши (%)



Давр

Йиллик қайта молиялаш ставкаси

Қисқа муддатли кредитлар бўйича ўртача тортилган ставка



Юридик шахсларнинг сўмдаги муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган ставка



Жисмоний шахсларнинг сўмдаги муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган ставка

2000

32,3

25,7

12,9

32,2

2001

26,8

28,0

16,0

38,1

2002

34,5

32,2

19,2

40,2

2003

27,1

28,1

17,1

36,2

2004

18,8

21,2

11,3

34,5

2005

16,0

18,8

9,6

27,1

2006

14,0*

19,4

9,8

16,7

2007

14,0

18,5

9.4

20,3

Манба: 1.Экономика Узбекистана.Аналитический бюллетен за январь-март 2005 г., с.-13 2.Экономика Узбекистана.Аналитический бюллетен за январь-декабрь2005 г., с.-19

    1. Пул-кредит соҳасидаги мавжуд вазият ва монетар сиёсатнинг 2008 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари./ Банк ахборотномаси, №6, 2008 йил февраль

Буларга неокейнсчилар назарияси ва замоновий пул миқдори назарияси тарафдорларини киритамиз. Ҳар икки назария тарафдорлари ҳам пул таклифининг номинал ЯИМ га таъсирини инкор этмайдилар, аммо бу таъсирнинг аҳамиятига ҳар хил баҳо берадилар. Кейнсчилар фикрича, монетар сиёсат юритишда фоиз ставкаси даражасига асосланиши, монетаристлар фикрича эса, пул таклифининг даражасига асосланиши лозим. Кейнсчилар бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлат аралашуви шарт деб ҳисоблашади, монетаристлар эса уни ортиқча деб ҳисоблайдилар.
Кейнсчилар пул таклифининг ЯМИга таъсирини қуйидаги кетма-кетликда амалга ошади деб ҳисоблашади:

  • пул таклифининг ўзгариши фоиз ставкасининг ўзгаришига олиб келади;

  • фоиз ставкасининг ўзгариши ўз навбатида, инвестицияларга бўлган талабнинг ўзгартиради;

  • инвестицияларга талаб ўзгариши ялпи талаб (ялпи харажатларнинг ўзгаришига олиб келади;

  • ялпи талабнинг ўзгариши ишлаб чиқариш ҳажмига ( ЯИМга) таъсир этади.

Монетаристлар эса пул миқдорининг ўзгариши билан ЯММ ўзгариши ўртасида яқинроқ алоқа мавжуд; яъни, пул миқдорининг ўзгариши бевосита ЯММ ўзгаришига олиб келади деб ҳисоблашади. Буни улар пулнинг миқдорий назарияси тенгламаси билан изоҳлайдилар.
Айни пайтда монетаристлар пулнинг айланиш тезлигини барқарор деб ҳисоблайдилар, кейнсчилар эса, аксинча, беқарор дейдилар.




*15.07.2006 й.дан бошлаб.
Ҳозирда мавжуд бўлган монетаристик сиёсатнинг моделлари бу икки ёндашувни синтез қилган, яъни, бу ёндашувларнинг ижобий жиҳатларини қўшиб, ўзида акс эттиради. Пул кредит сиёсатининг узоқ муддатли мақсадларига эришиш учун монетаристик ёндашув кўпроқ ишлатилади. Шу билан бирга қисқа муддатли даврларда эса давлат фоиз ставкасига таъсир этиш усулидан воз кечмайди. .
Марказий Банк бир вақтнинг ўзида ҳам пул массасини, ҳам фоиз ставкасини ўзгартирмасдан ушлаб тураолмайди. Пулга талаб ўсган ҳолатларда мақсад фоиз ставкасининг барқарорлигини таъминлаш бўлса Марказий Банк пул таклифини оширишга мажбур бўлади. Бу тадбир юмшоқ пул кредит сиёсати деб юритилади. Пул массасининг кўпайиб кетишига йўл қўймаслик учун пул таклифини чеклаш сиёсатини қўллаш фоиз ставкасининг кўтарилишига олиб келади ва бу сиёсат қаттиқ пул кредит сиёсати деб юритилади.
Агар пулга талаб инфляция тасирида кўпайса қаттиқ пул кредит сиёсатини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Мабода пулга талаб ишлаб чиқариш ва даромадларнинг ўсиши оқибатида ошса юмшоқ пул кредит сиёсатини қўллаш ўринлидир.
Пул кредит сиёсатиниг ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири биринчи параграфда таъкидланганидек пул таклифи ўзгаришининг фоиз ставкаси даражасига, фоиз ставкаси ўзгаришининг эса инвестиция харажатлари ҳажмига (бу билан ялпи харажатлар ҳажмига ҳам) ва ялпи харажатлар ўзгаришининг ишлаб чиқариш яъни ялпи таклиф ҳажмига таъсири кўринишида босқичма - босқич рўй беради. Фоиз ставкасининг пул таклифи ўзгаришига тасирчанлиги, ёки инвестиция харажатларининг фоиз ставкаси ўзгаришига тасирчанлиги паст бўлиши пул кредит сиёсатини амалга оширишда муаммоларни келтириб чиқаради.
Пул-кредит сиёсати фискал ва савдо сиёсатлари билан чамбарчас боғлиқ. Агарда Марказий банк қайд қилинган валюта курсини сақлаб туришни мақсад қилиб қўйса мустақил (ички) пул сиёсатини олиб бориш мумкин бўлмай қолади. Чунки алмашинув курсини таъминлаб туриш учун валюта захираларини кўпайтириб ёки камайтириб туриш иқтисодиётда пул ҳажмига бевосита таъсир кўрсатади. Пул-кредит ва фискал сиёсатларни мувофиқлаштириш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳам мавжуд. Агарда ҳукумат иқтисодиётни давлат харажатларини ошириш орқали қўллаб-қувватлашни амалга оширмоқчи бўлса, унинг муваффақиятли амалга ошиши кўпроқ пул-кредит сиёсатининг характерига боғлиқ. Чунки, бу мўлжалланаётган харажатлар қимматли қоғозлар (яъни, облигациялар)ни чиқариш эвазига амалга ошса, пулга бўлган талаб ошади ва натижада эса фоиз ставкалари кўтарилади. Бу эса инвестиция харажатларининг камайишига олиб келади. Ёки Марказий банк ҳукуматнинг юқоридаги сиёсатини қўллаб- қувватлаш учун пул таклифини маълум миқдорда кўпайтирса, пул қадрсизланиши мумкин.
Умуман, барқарор пул-кредит сиёсати ҳукумат томонидан олиб бориладиган фискал сиёсатга ҳамма вақт ҳам мос келавермайди.



    1. Download 1,16 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish