2-Мавзу. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш
Миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар.
Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари.
ЯИМ ни ишлаб чиқариш услубида аниқлаш.
ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш.
ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблаш.
Миллий ҳисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар ва улар ўртасидаги нисбат.
Номинал ва реал ЯИМ.
Асосий макроиқтисодий айниятлар.
Миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда қўлланиладиган асосийкўрсаткичлар
Мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таҳлил қилиш, миллий иқтисодиёт ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уни янада ривожлантириш бўйича чора- тадбирлар ишлаб чиқариш учун бир қатор иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Алоҳида фирмалар фаолиятига баҳо беришда қўлланиладиган кўрсаткичлардан фарқли тарзда бу кўрсаткичлар миллий иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятига умумий баҳо бериш, макроиқтисодий таҳлил ўтказиш, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалигида рақобатга бардошлилиги даражасини аниқлаш имконини беради.
Бу кўрсаткичларга қуйидагилар киради:
ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), Соф ички маҳсулот (СИМ), Ялпи миллий даромад (ЯМД), Соф миллий дароимад (СМД), шахсий даромад (ШД), Шахсий тасарруфидаги даромад (ШТД), Истеъмол (С), Жамғариш (S) кўрсаткичларининг ҳажми ва ўсиш суръатлари;
иқтисодиётнинг таркибий тузилиши;
мамлакат экспорти ва импорти ҳажми, таркиби, ЯИМдаги улуши ва ўсиш суратлари;
ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлигини характерловчи кўрсаткичлар (Меҳнат унумдорлиги, Фонд қайтими);
давлат бюджети тақчиллиги, дефлятор, истеъмол баҳолари индекси, инфляциянинг ўсиш суръатлари;
ишсизлик даражаси ва ишсизлар сони, аҳолининг иш билан бандлик даражаси;
аҳолининг моддий неъматлар ва хизматлар истеъмоли ҳажми, уларнинг жамғармалари, иш ҳақининг қуйи миқдори ва бошқалар.
Давлат бюджети тақчиллиги ва инфляция сурати каби кўрсаткичлар умумий макроиқтисодий вазиятга баҳо беришда қўлланилса, ЯИМ, СИМ, ЯМД, СМД, ШД, ШТД, С, S кўрсаткичлари миллий ишлаб чиқаришнинг параметрларини ва динамикасини таҳлил этишда фойдаланилади.
Бу кўрсаткичлар иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятлари натижаси сифатида аниқланиб, уларни ҳисоблашнинг асосини Миллий ҳисобчилик тизими (МҲТ) ташкил этади. МҲТ мамлакат бухгалтерияси вазифасини ўтагани ҳолда унинг стандартларидан келиб чиққан ҳолда макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, мамлакатлараро таққословларни амалга ошириш имконини беради.
Мамлакат иқтисодиётининг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш, унга тизимли баҳо бериш учун юқорида санаб ўтилган барча кўрсакичлардан фойдаланиш зарур, акс ҳолда бир томонлама ёндошувга йўл қўйилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |