Тўртинчи белги - Лекин, давлатга тўланган солиқ суммаси тўловчининг шахсан ўзига тўлиқ қайтиб келмайди, яъни у эквивалентсиз пул тўловидир. Масалан, солиқ тўловчи бу йили давлатнинг соёликни сақлаш ва маориф хизматларидан ҳеч фойдаланмаган бўлиши мумкин. Лекин бозор иқтисодиёти шароитида ҳамма солиқ тўловчиларнинг тулаган солиқ ва йиғимлари давлатнинг уларга кўрсатган хилма-хил хизматлари (мудофаа, хавфсизликни таъминлаш, тартиб- интизомни урнатиш ва бошқа ижтимоий-зарурий хизматлар) орқали ўзларига кайтиб келади. Демак, солиқ тўловчилар нуктаи назаридан олганда ҳамма солиқлар бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг кўрсатган ижтимоий хизматлари учун туланадиган (тўлов) хақдир. Солиқлар бюджетга ва давлат пул фондларига келиб тушадиган, мажбурий ҳарактерга эга бўлган пул тўлови муносабатларидир.
“Шунингдек, солиқлар иқтисодий категория бўлганлиги учун бозор иқтисодиёти муносабатлари, шу жумладан, молиявий муносабатлар билан чамбарчас боғлиқдир. Бозор иқтисодиёти эркин иқтисодиётдир, яъни ҳар бир ҳуқуқий шахс, тадбиркор ўз товарига эркин баҳо белгилаши, маҳсулот етказиб берувчини топиши ва ўзи истеъмолчини топиб унга маҳсулотни сотиш ҳуқуқига эга. Шунинг учун давлат уларнинг бир қисм даромадларини тақсимлаб, бюджетга оддий ажратма сифатида ололмайди. Солиқ қилиб олиш учун Олий мажлиснинг карори зарур, яъни қонун билан олинган тўлов бюдзжетга ўтади. Эркин иқтисодиёт шароитида солиқлар ҳам эркин, очик, аник бўлади, демократик тўловга айланади”*.
Солиқлар иқтисодий категория бўлганлигидан тўловчилар ва бюджет ўртасида даромадлар таксимланаётганда томонларнинг иқтисодий манфаатини, албатта, эътиборга олиш зарур. Солиқ тўловчилар даромадини давлат истаганича ололмайди, солиқларни бюджетга олишнинг маълум чегараси мавжуд. Бу хақда кўплаб йирик иқтисодчилар ва давлат арбоблари ўз асарларида
*Козырев В.М. Основы современной экономики”. М.: “Финансы и статистика”, 2005, 242 с.
*Поляк Г.Б. Налоги и налогообложение.: Учебное пособие-М.: “ЮНИИТИ”, 2003, 63-с.
кЎрсатиб утган. Уни давлат, шу билан бирга солиқ тўловчиларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва фойда олишдаги фаолиятини ҳисобга олиб солиқ белгиланади. Иккинчи томондан, солиқлардан макроиқтисодиётни ривожлантириш, бозор инфратузилмасини яратиш ва бошқа умумдавлат максадалари учун етарли молявий ресурслар туплаш учун фойдаланилади. Солиқларнинг моҳияти солиқ тўловчилар билан давлат ўртасидаги доимий, узоқ муддатли муносабатларда ўз ифодасини топади. Аниқроқ айтсак, бу ерда иқтисодий муносабат, яъни пул муносабати мавжуддир.
Марказлашган пул фондини ва давлатнинг бошқа фондларини мажбурий ташкил этадиган солиқ ва йиғимлар турларининг йиғиндисига солиқлар тизими деб аталади. Бу таърифда солиқ ва йиғимлар ягона моҳият, яъни «мажбурий характерга эга бўлган муносабат» ва уларнинг бир- бири билан боғлиқлиги ва ниҳоят бюджетга тушишлигини кўрсатади. Бу Ўзбекистон Республикаси солиқ Кодекси мазмунига мос келади. Шу ерда баҳсли масала ҳам мавжуд, яъни давлатнинг бюджетдан ташкари фондларига (пенсия, ижтимоий сугурта, бандлик, йўл фондлари ва бошқаларга) тўловларни ҳам мажбурийлик нуктаи назардан солиқ тизимига киритиш муаммоси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига биноан солиқлар тизими умумдавлат солиқлари ҳамда маҳаллий солиқл ар ва йиғимларни ўз ичига олади (6-жадвал).
жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |