Назорат ва муҳокама учун саволлар
Пул таклифи асосида нималар ётади? Банк мультипликатори қандай аниқланади?
Пул базасининг моҳиятини тушунтириб беринг.
Пул таклифининг умумий модели моҳиятини тушунтириб беринг.
Депонентлаш коэффицентинг пасайиши пул мультипликатори ва пул таклифига қандай таъсир кўрсатади?
Пул бозоридаги мувозанат нуқтаси нимани билдиради? Пул бозорида мувозанат қай йўсинда таъминланади?
Мавзу: Давлат бюджети. Солиқлар
Давлат бюджетининг моҳияти ва функциялари
Давлат бюджети харажатлари
Солиқларнинг турлари ва функциялари
Давлат бюджетининг солиқларга кўра таркиби.Солиқ юки
Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати ва солиқ ислоҳотларининг асосий йўналишлари
Давлат бюджетининг моҳияти ва функциялари
Давлат ўз иқтисодий функцияларини бажаришда молиявий манба сифатида давлат бюджетига таянади.
Давлат бюджети мамлакат молия тизимининг марказий элементи бўлиб макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди.
Давлат бюджети молиявий баланс сифатида икки қисмдан иборат бўлиб, бу қисмларни содда қилиб даромадлар ва харажатлар деб аташ мумкин.
Давлат бюджети даромадлари солиқ ва солиқ бўлмаган тушумлар ҳисобига шакллансада, макроиқтисодий таҳлилда у солиқлар ҳисобигагина шаклланади деб қаралади.
Давлат бюджети харажатлари таркибида иқтисодиётга харажатлар, марказлашганг инвестицияларни молиялаштириш, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий соҳа, давлат бошқарув ва суд идораларини молиялаштириш моддалари мавжуд.
Давлат бюджет харажатларини (давлат харажатлари ва трансферт тўловлари) кўпайтириш ёки қисқартириш орқали мамлакат иқтисодиётига аралашади. Давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита усуллари ёки бюджет сиёсати товар ва хизматларнинг давлат хариди, ЯИМни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар қисмидаги мутаносибликни таъминлаш, ишлаб чиқарувчиларга молиявий ёрдам шаклларини кўрсатиш, баҳолар устидан назорат ўрнатиш, экспорт ва импорт қилинадиган товарларга квоталар ўрнатиш ва шунингдек, мамлакат аҳолисини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар мажмуасидан иборат.
Давлат томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдамлар дотация, субвенция ва субсидия шаклларида олиб борилади.
Субсидиялар – бу, пул ёки натура кўринишидаги ёрдам тури бўлиб, бюджет ва бюджетдан ташқари фондлардан кўрсатилади. Субсидиялар бевосита ва билвосита бўлиши мумкин. Бевосита субсидияларга капитал қўйилмалар, илмий тадқиқотлар, кадрларни қайта тайёрлашга ажратилган маблағлар кирса, билвосита субсидияларга солиқ имтиёзлари, имтиёзли шартларда кредитлар бериш, пасайтирилган божхона божлари ва бошқалар киради.
Бундан ташқари давлат аҳолини давлат трансфертлари кўринишида ҳимоя қилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида кўп қиррали солиқлар тизимидан фойдаланилади. Аҳоли давлат бюджетига ҳар ойда олган даромадларига қараб даромад солиғи тўлайди, корхоналар эса олган фойдасига қараб фойдадан солиқ тўлайдилар. Шу каби жуда кўп мавжуд солиқ турларидан оқилона ва илмий асосда фойдаланиш орқали давлат солиқ сиёсатини, солиқ ставкалари миқдорларини ва имтиёзлари турларини аниқлайди ва шу билан бутун макроиқтисодий вазиятга таъсир кўрсатади. Солиқларни ўзгартириш орқали инвестициялар ва жамғармалар рағбатлантирилади.
Давлат бюджети маблағлари ҳукуматнинг даромадларни ва ресурсларни қайта тақсимлаш фуннкциясин бажариши учун имконият яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |