Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва


Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистоннинг банк тизимини мустаҳкамлаш ва пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш йўналишлари



Download 1,16 Mb.
bet84/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистоннинг банк тизимини мустаҳкамлаш ва пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш йўналишлари


Республикамиз банк тизимида 2009 йил 1 январ ҳолатига кўра 30 та тижорат банклари фаолият олиб борди. Тижорат банклари филиалларининг миқдори – 792 тани ташкил этади. 2005 йилда 2004 йилдагига нисбатан мини банклар тармоғи 328 бирликка ортди ва 2005 йил охирида уларнинг сони 1450 бирликни ташкил қилди.
2007 йилда банк капитали ва мижозлаврнинг жалб қилинган капитали ҳисобига банк активларининг умумий ҳажми 28,7 %га ошди ва 2008 йилнинг 1 январига 9276,1 млрд сўммга етди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 июлдаги 670-сонли Қарорига асосан банкларнинг низом жамғармасини кўпайтириш ва инвестицион ресурс базасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, 2007 йилда банкларнинг устав капитали 2 бараварга оширилиб, 2008 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 365,6 млрд. сўмни ташкил қилди”.
Банкларнинг активлари ўсиб бориши тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг бўш турган маблағларини банк депозитларига жалб қилиниши туфайли ҳам таъминланди.
Бугунги кундa мaмлaкaтимиз бaнк тизими кaпитaлининг eтaрлилик дaрaжaси Бaнк нaзoрaти бўйичa xaлқaрo Бaзeл қўмитaси тaлaблaри aсoсидa бeлгилaнгaн xaлқaрo стaндaртлaрдaн қaрийб уч бaрoбaр кўп экaнини тaъкидлaш жoиз.
Ҳoзирги вaқтдa рeспубликaмиз бaнк тизимининг умумий жoрий ликвидлиги дoллaр ҳисoбидa 1,5 миллиaрд дoллaрдaн oртиқдир. Бу тaшқи нoдaвлaт қaрзлaр бўйичa тўлaниши кeрaк бўлгaн тўлoвлaр ҳaжмидaн 10 бaрoбaр кўпдир. Бу эсa биздa ликвидлик, яъни тўлoвлaргa қoдирлик дaрaжaси бўйичa муaммo йўқ, дeб aйтиш учун aсoс бeрaди.
Халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг кредит линияларини жалб қилиш орқали банкларнинг инвестицион жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш мақсадида республика тижорат банклари томонидан халқаро рейтинг компанияларининг кредитга лаёқатлилик рейтингларини олиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 2008 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон банк тизимига нуфузли халқаро рейтинг компанияларидан бири - «Мудис» рейтинг агентлиги томонидан халқаро рейтинг баҳоси берилганлиги мамлакатимиз молия тизимининг барқарорлигидан далолат беради.
Хусусан, «Мудис» агентлиги бир йўла 3 та йўналиш бўйича республика банк тизимига
«барқарор» рейтинг баҳосини берди. «Мудис» халқаро рейтинг агентлигининг ҳисоботида таъкидланишича, агентликнинг ижобий баҳоси мустаҳкам банк назорати тизимида, банк секторининг юқори ўсиш потенциалида, молия тизимининг таркибий ўзгариши ва миллий иқтисодиётнинг юқори даражада ўсишида ўз ифодасини топди.
“Бундан ташқари, 2008 йилда тижорат банклари томонидан халқаро рейтинг олиш учун
«Мудис», «Фитч Рейтингс», «Стандарт энд Пурс», «Томпсон Файнэншл Банк Вотч», «Жапан Кредит Рейтинг Эженси», «Рейтинг Эженси Малайзия» каби нуфузли халқаро рейтинг компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик ишлари давом эттирилди.”7
2008 йилда республикамизда фаолият юритаётган тижорат банкларининг 12 таси халқаро
«Мудис», «Фитч Рейтингс» ва «Стандарт энд Пурс» рейтинг компанияларининг «барқарор» рейтинг баҳосини олишга эришдилар (-жадвал).
Шунингдек, халқаро амалиёт негизида банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг миллий индивидуал рейтинг тизимини жорий этиш мақсадида, Ўзбекистон банклари ассоциацияси томонидан Марказий банк ҳамда қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган ҳолда тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
Шунга мувофиқ, 2008 йил давомида «Ахбор-Рейтинг» миллий рейтинг агентлиги томонидан 21 та тижорат банкига турли даражадаги рейтинг баҳолари берилди.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish