Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва


Очиқ бозордаги операциялар ва ҳисоб ставкаси



Download 1,16 Mb.
bet82/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

3. Очиқ бозордаги операциялар ва ҳисоб ставкаси


Очиқ бозордаги операциялар – Марказий банк томонидан давлат облигацияларини (қимматли қоғозларни) тижорат банклари ва аҳолидан сотиб олиш ва уларга сотиш бўйича операциялардир. Марказий банк тижорат банкларидан ёки аҳолидан бу қимматли қоғозларни сотиб олар экан, тижорат банклари захираларини сотиб олинган облигациялар миқдори ҳажмида кўпайтиради. Бу захиралар пул базасига киради, яъни юқори қувватли пуллар бўлганлиги учун пул таклифи мултипликатив кўпаяди. Марказий банк тижорат банклари ва аҳолига облигицияларни сотиш билан захираларни ҳамда тижорат банкларининг кредит бериш қобилиятини кенгайтиради. Бу ҳолда пул таклифи қисқаради.
Ҳозирда ҳамма мамлакатларда пул миқдорини тартибга солишда очиқ бозордаги операцияларни, яъни давлат қимматли қоғозларини таклиф қилиш усулидан кенг фойдаланилмоқда. Ушбу операцияларни Марказий банк асосан нуфузи катта банклар гуруҳи билан биргаликда амалга оширади.
Пул бозорида муомалада пул миқдори ортиқчалиги мавжуд деб фараз қиламиз. Табиийки, Марказий банк ортиқча пул массасини камайтиришга ҳаракат қилади. Бунинг учун, ўзида мавжуд бўлган ўзининг қимматли қоғозларини у очиқ бозордааҳоли ва банкларга таклиф этади, улар эса уни харид қила бошлайдилар. Давлат қимматли қоғозларини (сотиш ёки харид қилиш йўли билан) таклифи ошиб борган сари, унга бўлган баҳо пасаяди, ўз навбатида, унга бўлган фоиз (яъни, қимматли қоғозларни сотиб олганларга фоиз шаклида тўланадиган ҳақ) ошади, бу эса унга бўлган талабни оширади. Банклар ва аҳоли қимматли қоғозларни кўпроқ харид қила бошлайди, пировард натижада банкларнинг захиралари қисқаради, ўз навбатида, бу ҳол пул таклифининг банк мультипликаторига тенг нисбатда қисқаришига, шунингдек, банк захираси ва пул таклифининг ортишига олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ҳам пул кредит сиёсатини юритишда бу воситанинг ролини кескин оширишни мақсад қилиб олган.
Пул - кредит сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситалардан бири – бу, ҳисоб ставкаси сиёсатидир. Ҳисоб ставкаси ёки қайта молиялаш ставкаси деб Марказий банк томонидан тижорат банкларига бериладиган ссуданинг фоиз ставкаси тушунилади. Бу ссудаларни тижорат банклари айрим кўзда тутилмаган зарурат туғилганда ва молиявий аҳволи мустаҳкам бўлган ҳоллардагина оладилар. Ҳисоб ставкасининг пасайиши билан тижорат банкларида Марказий банкдан қўшимча захираларни олиш имкониятлари кенгаяди. Ўз навбатида, бу тижорат банкларининг захиралардан янги кредитлар бериш билан пул таклифини кўпайтиради. Яна шундай ҳоллар мавжудки, Марказий банк ҳисоб ставкасини кўтара бориб, тижорат банклари томонидан қўшимча захираларни олиш йўлидаги тўсиқларни бироз кўтаргандай бўлади ва кредитлар бериш бўйича уларнинг фаолиятини пасайтиради, шу йўл билан пул таклифини чеклайди. Агар ушбу ставка паст бўлса, унда тижорат банклари кўпроқ кредит олишга ҳаракат қиладилар. Натижада банкларнинг ортиқча захиралари ортиб боради ва муомаладаги пул массаси миқдорининг ошиб боришига олиб келади. Агарда ҳисоб ставкаси миқдори юқори бўлса, унда банклар камроқ кредит олишга, олганларини эса қайтариб беришга ҳаракат қиладилар, пировард натижада ортиқча банк захиралари қисқаради, муомаладаги пул миқдори камаяди.
Бу кўрсаткичлар даражаси турли мамлакатларда иқтисодий вазиятга қараб турлича мақсадда бўлади. Масалан иқтисодиётда турғунлик элиментлари кўрингач инвестицияларни қўллаб қувватлаш ва умуман иқтисодий фаолликни ошириш учун АҚШ Федерал заҳира тизими ҳисоб ставкасини 2002 йилда бир фоизгача қисқартирди. Ўзбекистон Республикасида қайта
молиялаштириш ставкаси 2001 йилда ўртача 26,8 %, 2003 йилда ўртача 27,1 %, 2004 йилда ўртача 18,8 фоизни ташкил этган бўлса 2004 йилнинг декабрь ойидан 16 фоизгача туширилди(12- жадвал). Амалиётда, давлатлар ҳисоб ставкаси сиёсатини очиқ бозордаги операциялар сиёсати билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб боришга ҳаракат қиладилар.
2006 йил 15 июлдан бошлаб қайта молиялаш ставкаси 14 % этиб белгиланди.
Пул-кредит сиёсати асосида иқтисодиётга пул-кредит сиёсатининг таъсир этиши жараёнларини ўрганувчи пул назарияси ётади. Ушбу назарияга икки хил ёндашувчи иқтисодчилар ўртасида кўп йиллардан бери тортишувлар бўлиб келмоқда.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish