Ишлаб чиқаришнинг камайиши натижасида мумкин бўлган йўқотишларнинг олдини олиш учун жами талабни тартибга солиб турадиган фаол давлат сиёсати зарур. Шунинг учун ҳам Кейнснинг иқтисодий назариясини кўп ҳолларда жами талаб назарияси деб юритилади. Жами талаб компонентлари, айниқса инвестицияларнинг ўзгариши макроиқтисодий беқарорлик сабабларидан биридир.
“Ҳақиқий инвестициялар режалаштирилган ва режалаштирилмаган инвестициялар миқдорини ўз ичига олади. Режалаштирилмаган инвестицияларга товар – моддий захираларига (ТМЗ) инвестициялардаги кутилмаган ўзгаришлар киради. Ушбу режалаштирилмаган инвестициялар тенглаштирувчи механизм сифатида жамғарма ва инвестициялар миқдорининг ўзаро бир-бирига мос келишига олиб келади ва макроиқтисодий мувозанатни таъминлайди”14.
Режалаштирилган харажатларга уй хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунёнинг маҳсулот ва хизматларни сотиб олишга мўлжаллаган харажатлари киради. Фирмалар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдаги кутилмаган ўзгаришлар товар моддий захирасига режалаштирилмаган инвестициялар қилишга олиб келса, ҳақиқий харажатлар режалаштирилган харажатлардан фарқ қилади.
Режалаштирилган харажатлар функцияси:Е=С+ I +G+Xпкўринишига эга. Декмак, унинг графиги истеъмол функцияси (С=а+ в (У-Т) ) графигига нисбатан I+G+Xп миқдорда юқорига сурилган бўлади. Келтирилган Хп -соф экспорт бўлиб, унинг функцияси эса қуйидаги кўринишга эга:
Хп = g - m’Y
Бу ерда:g – автоном соф экспорт;
m’ - импортга чегараланган мойиллик;Y – даромад.
Импортга чегараланганмойилликимпорт харажатларидаги ўзгариш миқдорини бунга сабаб бўлган даромадлардаги ўзгариш миқдорига бўлиб топилади.m’ = ΔМ / ΔY; Бу ерда: ΔМ - импортга харажатларнинг ўзгариши; ΔY - даромадларнинг ўзгариши.
Ялпи даромадларнинг ошиши билан импорт ҳам ошади. Чунки, бунда истеъмолчилар ва инвесторлар ҳам миллий ҳам импорт маҳсулотларга бўлган харажатлари миқдорини оширадилар. Айни пайтда мамлакатнинг экспорти ҳажми шу мамлакатдаги ялпи даромадлар (Y) миқдорига бевосита боғлиқ бўлмайди, балки товар олиб чиқиб кетаётган мамлакатнинг ялпи даромадлари ўзгаришига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам мамлакатдаги ялпи даромадлар (Y) ўзгариши билан соф экспорт (Хп) ўртасидаги боғлиқлик салбийдир ва соф экспорт функциясида минус ишораси билан белгиланади.
Кейнснинг макроиқтисодий мувозанат моделини кўриб чиқиш жараёнини соддалаштириш учун соф экспорт миқдори ялпи даромадлар (Y) ўзгаришига боғлиқ эмас деб олинади. Шунинг учун соф экспорт тўлиғича автоном харажатлар миқдорига қўшилади, яъни автоном харажатлар (а+ I + G +Xп) йиғиндига тенг деб олинади.