Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   192
Bog'liq
IV qism

Хулоса ва таклифлар.
Шундай қилиб, олинган маълумотлардан келиб 
чиққан ҳолда таъкидлаш жоизки, Самарканд вилоятининг суғориладиган 
ерлари шароитида сидератлар нафақат тупроқни эрозиядан сақлайди, балки 
чиринди билан бойитиб улардан кейин экиладиган ғўза ҳамда бошқа 
экинларнинг ўсиш, ривожланиш, ҳосилдорлик, тола ва уруғлик чигит 
сифатига ижобий таъсир кўрсатади. 
Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. Абдукадиров Ж., И. Джуманиязов, С.Турдиев, О.Саттаров. Сохранение 
плодородия почвы: проблема земледелия. «Агроилм - Ўзбекистан қишлоқ 
хўжалиги», Нишон сони -1 (1), 2007, с 33. 
2. Батиров Х.Ф. Зимнее растениеводство. Ташкент, «Меҳнат», 1991, 164 с. 
3. Довбан К.И. Зеленое удобрение. Москва, «Агропромиздат», 1990, с. 91-
186. 
4. Ломакин М.М. Уплотнѐнные посевы-основа охраны и высокой 
продуктивности пашни. «Сельское хозяйство за рубежом», 1983,№12, с. 12-15. 
5. Доспехов Б.А. Методика полевого опыта, Москва, «Агропромиздат», 
1985, 347 с. 
6. Мухаммаджонов М.В. Беречь землю, повышать еѐ плодородие. Ташкент; 
«Мехнат», 1985, 48 с. 
7. Халманов Н.Т., Ботиров Х.Ф. Оралиқ экинлар, Самарқанд, 2010, б. 3-76. 
 
НОГИРОН БОЛАЛАР ТУГИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ 
Махсудова Н. А. – СамДУ ўқитувчиси. 
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига асосан яқин қариндошлар 
ўртасидаги никоҳ тақиқланади. Мазкур Кодекс орқали қариндошлар 
ўртасидаги муносабатлар тартибга солинган. Унинг 16-моддасига асосан: 
насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, 
туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек, 
фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ 
тузишга йўл қўйилмайди. Чунки фарзандликка олувчи шахс ота-онанинг 
ўрнини босади. Фарзандликка 
олиш муносабатлари 
ҳам яқин 
қариндошликка тенглаштирилади. Мазкур модда билан ман этилган яқин 
қариндошлар ўртасида никоҳ тузилса, бу никоҳ ушбу Кодекснинг 49-
моддасига асосан ҳақиқий, эмас деб топилади. 
Марказ томонидан ўтказилган тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатдики, 
жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг ногирон
бўлиб қолишига, энг аввало, ота-оналарнинг ўзи сабабчи. Буни қариндош-
уруғлар никоҳидан сўнг туғилган зурриѐдлар ўртасида ногиронлик 
нисбатан 
кўп 
эканидан 
ҳамбилишмумкин.Оилавий 
поликлиника 
шифокорлари тўплаган сўровномалардан маълум бўлишича, белгиланган 
туғма ногиронлик аломатларининг 26 фоизи ирсий касалликлар, 25,8 фоизи 


92 
қариндошлар ўртасидаги никоҳ, 24,9 фоизи зарарли одатлар туфайли келиб 
чиқиши кўрсатилган. Ногиронликка олиб келувчи сабабларнинг 24,2 фоизи 
ота-онанинг тиббий билими пастлиги, 31 фоизи оиланинг носоғлом турмуш 
тарзи, 44,8 фоизи оиладаги носоғлом ижтимоий муҳит туфайли юзага 
келиши аниқланган. 
Халқимизнинг ўзига хос урф-одат ва расм-русумлари бор. Ана 
шундай урф-одатларимиздан бири — совчиликдир. Ота-она фарзанд катта 
қилар экан, энг аввало унинг бахтини кўрсам, яхши жойдан келин қилиб, 
қиз узатсам, дея ният қилади. Шу боис совчи кутган ѐки совчи бўлиб 
борганлардан ўта зийраклик ва синчков бўлиш талаб этилади. Бундай 
пайтда кимдир қизнинг одоби, яна кимдир насл-насабини суриштиради. 
Айримларни эса кўпроқ қуда томоннинг моддий аҳволи қизиқтиради. 
Баъзан узоқ ўйлаб ўтирмай, қариндошга қиз узатиш ҳоллари ҳам учрайди. 
Аввало ҳамманинг тақдири ўз қўлида. Ёшларни тўғри йўлга солиш, уларга 
ҳар томонлама мос умр йўлдош танлаш, энг аввало, ота-онанинг вазифаси. 
Бу борада мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишни 
жоиз топдик. 
Буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний ―Минерология‖ номли 
асарида ота-онанинг фарзанд тарбиясида шахсий намуна бўлиши ҳақида 
қимматли фикрларни билдирган: ―Кимки, бадахлоқ болаларни тарбия этса, 
инсониятга хизмат эмас, балки душманлик қилганидир. Жамиятга бундай 
фарзандлардан наф йўқ. Хуш ва яхши ахлоққа эга бўлган фарзанд, 
хушахлоқ иймон соҳиби бўлган ота-оналардан туғилади. Агарда ота-она 
ахлоқсиз бўлса, уларнинг соясида тарбия кўрган фарзанд ҳам бадахлоқ 
бўлади. Бинобарин, куѐв ва келин хушахлоқ бўлиши энг яхши фазилатдир‖. 
Ҳар бир ота-она фарзандининг бахтли оила қуришини орзу қилади. 
Келин ѐки куѐв танлашдан олдин уларнинг насл-насаби, етти пушти, 
турмуш шароитини суриштиш каби қадимий удумлар асосида соғлом оила 
қуриш мақсади мужассамдир. Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўғилларини 
уйлантиришдан олдин қизнинг насл-насабига алоҳида эътибор берган. У 
ўзининг ―Темур тузуклари‖ асарида шундай ѐзади: ―Ўғилларим, 
набираларим ва яқинларимни уйлантирмоқ ташвишида келин изламоққа 
эътибор бердим. Бу ишни давлат юмушлари билан тенг кўрдим. Келин 
бўлмишнинг насл-насаби, етти пуштини суриштирдим...‖ 
Насл-насабнинг тозалиги бир томондан оиладаги соғлом муҳитга, 
иккинчи томондан, оила аъзоларининг ақл-идрокига боғлиқ. Ҳар бир ота-
она фарзандининг сиҳат-саломатлигига эътибор бериши, балоғатга етмаган 
фарзандини уйлаш ѐки турмушга беришга шошилмаслиги, айниқса, 
қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳга йўл қўймаслиги лозим. Акс ҳолда
эътиборсизлик келгусида турли муаммоларни келтириб чиқиши мумкин. 
Қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ масаласини жуда кўп 
мутахассислар ўрганган. Бундай никоҳнинг маъқул эмаслиги илмий 
жиҳатдан ҳам ўз исботини топган. Жаҳон олимлари ирсий муаммоларга 80 
фоиз ҳолларда қариндошларнинг ўзаро никоҳи ва экологик муаммолар 
сабаб 
бўлаѐтганлигини таъкидлашмоқда. 
Айниқса 
жудаям яқин 


93 
қариндошлар ўртасидаги никоҳ миллатнинг ирсий заифлашувига сабаб 
бўларкан. Кузатувлар кўп ҳолларда яқин қариндошлардан туғилган 
болаларда ирсий касалликлар яққол намоѐн бўлишини кўрсатади. Яқин 
қариндошлар ўртасидаги никоҳда эру хотин соғлом бўлсалар-да, 
фарзандларининг ирсий касаллик билан туғилиш хавфи ҳамиша юқори 
бўлади. Бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига 
қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 
3-4 баравар кўплиги кузатилади. Маълумки, ирсий касалликлар боланинг 
ѐшлигида билинмай, ѐши ўтавергач юзага чиқиши мумкин. Гоҳо 
фарзандларда кузатилмасада невара, эвара ва кейинги авлодларда бўй 
кўрсатиши мумкин. Сўнгги йилларда ажримга сабаб бўлаѐтган ҳолатлардан 
бири қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳдан оилада ногирон болаларнинг 
туғилаѐтганидир. 
Баъзиларнинг 
―Фарзандларимизни 
бегона 
қилмайлик‖ 
ѐки 
―давлатимиз бегона бўлмасин‖, ―яхши қиз, яхши йигитларимиз ўзимиздан 
узоққа кетмасин‖ қабилида иш тутиши салбий оқибатларга олиб 
келмоқда.Кейинги вақтда қариндош-уруғчилик ришталарини узмаслик учун 
турли важ-карсонларни рўкач қилиб, қариндошлар орасидаги никоҳ қуриш 
ҳоллари кузатилмоқда.Одатда қариндоши билан қуда бўлмоқчи бўлганлар 
хеч қандай гап-сўзларга қулоқ солишмайди. Лекин тез орада бу оилада 
фарзандларнинг ногирон бўлиб туғилиши ѐки бефарзандлик ҳолатлари 
кузатилса натижада бундан пушаймонингиз ер ўйганидан не фойда? 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish