78
катта қоринда озиқалар таркибида ҳазмланувчи қуруқ модданинг 85 %,
жумладан 70 % га яқин клетчатка ҳазмланади.
Ҳайвонларни нафақат асосий озиқланиш элементларига бўлган
эҳтиѐжини қондириш муҳим эмас, балки кавшовчи ҳайвонларни катта
қорнининг мутадил функциясини бажариши учун қулай мууҳит
яратувчи
айрим
тўйимли
моддаларни
тўғри
нисбатини
(қанд:оқсилли;
энергия:оқсилли; Са:Р ва бошқалар) танлаш ҳам керак
Кавшовчи ҳайвонларнинг катта қорнида жуда катта миқдордаги турли
туман микроорганизмлар-бактерия ва инфузориялар фаолият кўрсатадилар,
уларининг катта қоринидаги озуқаларнинг ҳазмланиш жараѐнларини
кечиши у ерда озиқаларнинг фақатгина механик ишлов берилиши
билангина эмас, балки озиқ массаларига биологик жиҳатдан қайта ишлов
берилиши билан ҳам характерланади. Бу жараѐн катта қоринда
фаолият
кўрсатувчи микрофлора ва микрофауналар ҳисобига амалга оширилади.
Қишл оқ ҳўжалиги соҳасида чорвамолларини яъни кавшовчи
ҳайвонларни озиқлантиришда рацион таркибидаги тўйимли моддалардан
самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун фақатгина
ҳайвонларнинг тўйимли моддаларга бўлган эҳтиѐжларинигина аниқлашдан
ташқари, озиқа воситаларининг кимѐвий таркибини ва сифатини ҳам билиш
зарур.
А.П.Калашников (1985) ва Н.В. Груздевларнинг(1996)
фикрига кура
ҳайвонларнинг ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлигига бевосита
таъсир
кўрсатувчи омиллар орасида ҳал қилувчи ролни озиқлантириш ўйнайди.
Сўнги пайтларда Ўзбекистонда ўрчитилаѐтган яйлов ҳайвонларини
озиқлантиришда фақат дағал озиқалардан кенг кўламда фойдаланилмоқда.
Айниқса куз ва қиш фаслларда деярлик озуқа рационининг 50-60 % ни
клетчатка сақловчи сомон, янтоқ, шувоқ, пичан, каррак ва бошқа дағал
озиқалардан фойдаланилмоқда. А.П.Дмитроченконинг(1978) таъкидлашича
клетчатканинг даражаси рацион таркибидаги қуруқ модданинг 25 дан 34%
гача қисмини ташкил қилиши мумкин. Бундай ҳолларда тўйимли
моддаларнинг организм томонидан ўзлаштирилиши 70 % гача кўтарилиши
мумкин. Аксинча кўрсатилган нормадан кўп бўлиши озуқа рациони
таркибидаги тўйимли моддалардан унумли фойдаланишни кескин даражада
камайтириши мумкин.
Рацион таркибдаги клечатканинг миқдори тўйимли
моддаларнинг
ўзлаштирилиш ва ҳазмланиш даражларига таъсир кўрсатиши билан бир
қаторда
катта
қориндаги
микроорганизмлар
томонидан
амалга
ошириладиган ферментация жараѐнига ҳамда айрим метаболитларнинг
ҳосил бўлишига ва кавшовчи ҳайвонларнинг маҳсулдорлигига ҳам таъсир
кўрсатади. Катта қоринда клечатканинг парчаланиши натижасида учувчи ѐғ
кислоталари асосан сирка, пропион, мой кислоталари ҳамда метан , аммиак,
карбонат ангидрид каби газлар ҳосил бўлади. Учувчи ѐғ кислоталари асосан
ошқозонолди бўлмаларида сўрилади ва энергия манбаи бўлиб хизмат
қилади, ҳамда мускул ва ѐғ туқималарнининг ҳосил бўлишида
фойдаланилади.
Бажарилган қатор тадқиқот ишларида аниқланишича, рацион
таркибида клечатка миқдорини 14% дан камайтириш ва 25% дан юқорига
79
ошириш катта қориндаги микрофлоранинг
фаоллигига салбий таъсир
кўрсатади, ниҳоят катта қоринда ҳосил бўлувчи метаболитларнинг ўзаро
нисбатини ўзгартиради.
Шу боис, турли даражада озиқлантирилган эчкилар катта коринида
кечадиган ҳазм жараѐнларини кечишини кўзатишни мақсад қилиб олдик.
Мақсадга эришиш учун эчкиларни катта қорин суюқлигидаги
микроорганизмлар миқдорини аниқладик. Микроорганизмлар микдорини
аниқлаш учун катта қорин суюқлигидан намуна овқат зонди орқали
озиқлантиришдан кейин 3 соат ўтгач олинди.
Олинган намунани умумий
қабул қилинган усул ѐрдамида бевосита микроскопия қилиш йўли билан,
ундаги микроорганизмлар сонини Горяев саноқ турида санадик.
Маълумки,
ошқозонолди
бўлмаларидаги
микроорганизмларни
миқдори ва уларнинг ҳазм жараѐнларининг кечишидаги фаоллиги истеъмол
қилинган озиқалар тури ва уларни таркибидаги тўйимли моддаларнинг
нисбатига боғлиқ бўлиши тадқиқот ишларида аниқланган.
Озиқалар таркибидаги структурали углеводлар яъни клетчатка ва
унинг фракцияларини ҳазмланишининг самараси катта қориндаги
бактерияларнинг умумий миқдорига боғлиқ бўлгани сингари,
уларнинг
ферментли тизимининг фаоллигига ҳам боғлиқдир. Катта қориндаги муҳит
рацион таркиби билан вужудга келишини ҳисобга олиб, биз катта қорин
микрофлорасининг целлюлозолитик фаоллигига рациондаги клетчатка
миқдорини кўрсатадиган даражасини ўргандик.
Текширишларимиздан олинган маълумотларни кўрсатишича, катта
қорин
микрофлорасининг
целлюлозолитик
фаоллиги
рациондаги
клетчатканинг миқдорига ва унинг физик ҳолатига караб ўзгарди. Тажриба
гуруҳи ҳайвонлари рационидаги клетчатканинг умумий миқдорини, назорат
гуруҳи ҳайвонлариникига нисбатан 17-18%га кам бўлиши целлюлозолитик
микрофлоранинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Катта қорин
микрофлорасининг целлюлозолитик фаоллиги 17,2±0,60% ни ташкил этган
гуруҳлар орасидаги фарқ 6,7% ни (Р<0,05) ташкил этди. Юқоридаги
келтирилган маълумотлар асосида шўни хулоса қилишимиз
мумкинки,
организмидаги целлюлозолитик микрофлоранинг ривожланиши бевосита,
рацион таркибидаги клетчатканинг умумий миқдорига боғлиқдир.
Фойдаланилган адабиѐтлар руйхати.
1.
Викторов П.И., Менькин В.К. Методика и организация зоотехнических
опытов. - М., Агропромиздат., 1991.–с. 38-65.
2.
А.П.Калашников, Н.И.Клейменов и др. Нормы и рационы кормления
сельскохозяй-ственных животных. Справочное пособие. М.
Агропромиздать. 1985.-352 с.
3.
Вракин В.Ф. Процессы пищеварения у жвачных животных. Ж-л. Селькое
хозяйство за рубежом.№7.1978.с.12-14.
4.
Носиров У.Н. ва бошқалар. Қорамолларни бир хил озиқлантириш типига
ўтказиш ва махсулдорликни оширишнинг илмий-амалий асослари.
―Зооветеринария‖ журнали, 2010 й. № 6. 29-34 б.
5.
Ражамурадов З.Т. Физиологические аспекты питании шерстных коз при
круглогодовом
пастбищном
содержание
условиях
Северного
80
Таджикистана. Автореферат диссертация доктор биологических наук.
Дубровицы. 1992. - 22 с.
6.
Svankulov,B.,Hodjabekov S. E'chkichilik istiqbollari. Jurnal. "O‘zbekiston
qishloq ho‘jaligi" 2008 y. № 6. 24 bet.
Do'stlaringiz bilan baham: