Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ ИНФРАСТРУКТУРАСИНИ



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   192
Bog'liq
IV qism

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ ИНФРАСТРУКТУРАСИНИ 
МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ОМИЛЛАРИ 
Дониѐров А.А. – TATУ Самарқанд филиали
Жадал суръатларда янги замонавий ахборот телекоммуникация
технологиялари ва алоқа воситаларининг равнақ топиб интенсив равишда 
ривожланиб бориши, таълим жараѐнлари сифатини сезиларли даражада 
янги босқичларга кўтарилишига кенг имкониятлар яратмокда. 
Инфраструктуранинг яратилиши педагог, ҳар бир талаба ва 
фойдаланувчи учун компьютердан шахсий ўқитувчи сифатида фойдаланиш 
имкониятини яратиб берди. Бу ўз навбатида фойдаланувчининг географик 
жиҳатдан дунѐнинг қаерида бўлишидан қатьий назар якка тартибда таълим 
олиш ва таълим бериш усулини амалда жорий этишга замин яратди.
Таълим жараѐнларида прогрессив инфраструктурани яратиш ва 
амалда татбиқ этилиши таълим муассасалари раҳбарияти олдига қуйидаги 
ечилиши зарур бўлган вазифаларни қўйди: 
- таълим жараѐнларини компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш, 
ҳамда 
инфраструктурасини 
яратишнинг 
умумий 
стратегияси 
ва 
технологиясини ишлаб чиқиш; 
- ўқув методик хоналари ва ўқув аудиторияларини ўқитувчи назорати 
остида талабаларнинг якка тартибда ишлаши учун компьютер техникаси ва 
бошқа замонавий соҳа йўналишига мос келувчи ахборот технологиялари 
жиҳозлари билан таъминлаш; 
- компьютер техника ва алоқа воситаларига асосланиб ўқитишнинг 
мувофиқлашган самарали ва такомиллашган дастурий воситаларини 
яратиш ва яратилганларини амалда татбиқ этиш. 
Номувофиқликларни бартараф этиш юзасидан бир неча ташкилий 
чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади: 
-
вилоят миқѐсида қайси соҳа йўналишлари бўйича қанча миқдорда 
мутахассис кадрлар зарурлиги, эҳтиѐжнинг йиллар ҳисобида қандай 
кечишини қисқа муддатли ва узоқ муддатли башорат қилиш орқали таълим 
Вазирлигига буюртма шаклида таклифларни расмийлаштириб тақдим 
этиши; 
-
қабул комиссияси ва ўқув юрти раҳбариятининг талабанинг
мутахассислик йўналиши бўйича тўлиқ билим олганлик даражасига 
жавобгарлиги ва маъсуллигини ҳис этиши, ҳар бир вилоят ўз ҳудудида 
истиқомат қилувчи ва доимий рўйхатда турувчи ўқув юртини тамомлаган 
мутахассисликка эришган битрувчини иш билан таъминлашга маъсул ва 
жавобгарлигини хис этиши; 
-
давлат бюджетидан таълим тизимида фойдаланиш назоратини 
кучайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг фан материалларини талабалар 
онгига сингдиришда мавжуд илмий салоҳият, бой амалий тажриба ва 
маҳоратга, ахборот коммуникация технологияларига таяниши; 
-
таълим жараѐнида талабалар ўртасида ананим сўровлар ўтказиш, 
мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида ижобий ҳал этиш чора-
тадбирларини ишлаб чиқиши; 


181 
-
битирувчиларни иш жойи билан таъминлашни амалга ошириш 
мақсадида таълим юрти ва ташкилот (ишлаб чиқариш корхоналари) билан 
ҳамкорлик шартномаларини тузишлари ва бунга вилоят ҳокимияти 
бевосита маъсул бўлиши; 
-
битирувчи курс талабалари ва магистрлар учун диплом олди амалиѐтини 
бирон бир корхонада ўтказиш ва диплом ишлари мавзуларини танлашда 
бевосита ушбу корхона фаолиятига боғлаб танланиши ва тақдимот 
натижаларини эса корхонада татбиқ этилиши ва далолатнома олишни 
ташкил этиши. Одатда амалиѐт ўташ даврида корхонадан бириктирилган 
ходим талабанинг билим ва тажриба маҳоратини баҳолайди, унинг 
келгусида мутахассис бўлиб ишлай олиш қобилиятини белгилайди ва ишга 
қабул қилиш мумкинлиги ҳақидаги ўз фикрини билдиради. Талаба ўз 
навбатида корхонадаги мавжуд муаммоларни ўрганади ва уни бартараф 
этиш учун лозим бўлган билимларни ўқув даргоҳидан излайди, профессор-
ўқитувчилар маслаҳатларига таянади, масалани ҳал этиш усулларини 
амалда самарали қўллайди. 
Фан материалларини хорижий адабиѐтлардан ўрганиб, таҳлил қилиб, 
мамлакатимиз шароитига мослаштиришни амалга ошириш мақсадида 
хорижий тилларни, жумладан, инглиз, рус ва бошқа тилларни ўрганишни 
ҳам хаѐт тақозо этмоқда. Юқорида келтирилган муаммоларни ижобий ҳал 
этилиши мамлакат миқѐсида фаолият юритаѐтган ўқув юртлари ва уларда 
етишиб 
чиқарилаѐтган 
мутахассисларни 
рақобатбардошлигини 
таъминлайди. 
Шунингдек 
мамлакат 
миқѐсида 
таълим 
тизимига 
ажратилаѐтган молиявий таъминот ўз ўрнини тўғри топади, ҳамда 
тежамкорликка эришилади, муҳими ѐшлар ўз мутахассислик йўналишлари 
бўйича иш жойлари билан тўлиқ таъминланади. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish