179
жараѐнида янги компьютер ва ахборот технологияларнинг жорий этилиши,
ўқитувчиларнинг техникавий восита-ларидан фойдаланиш малака ва
кўникмаларини шакллантириш билан бирга уларнинг дарс жараѐнидаги
ўрни, вазифалари ва ролини ўзгартиради.
Малака ошириш тизимида ўқитиш самарадорлигини ошириш
мақсадида янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш,
ўқув машғулотларини янги интерфаол усул ва ахборот технологиялари
воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш, жумладан, мультимедиа,
масофадан
ўқитиш,
Интернет
технологияларидан
фойдаланиш,
компьютерлаштирилган анжуманлар ўтказиш, мультимедиали электрон
қўлланма ва дарсликларни яратиш ва уларни назарий ҳамда амалий
машғулотларда қўллаш ўз самарасини беради.
Малака ошириш тизимида ўқув жараѐнини такомиллаштиришда
мультимедиали тақдимот дастурларидан кенг кўламда фойдаланиш ўз
самарасини беради, чунки ахборот-коммуникацион ва
мультимедиа
технологиялари асоси-да ўқитишнинг асосий ўқув-услубий ва дастурий
таъминоти - гиперматн, видео ва аудио-иловалар, анимациялар, катта
сондаги намойиш материалларидан иборат
дидактик материалларни
тайѐрлаш ва уларни дарс жараѐнида тақдим этиш вазифасини
енгиллаштиради. Мультимедиа технологиялари компьютер билан дидактик
материалларни уйғунликда қўллаш ҳамда ўрганилаѐтган мавзуни
тингловчилар томонидан мукаммал ўзлаштиришда катта ѐрдам беради.
Малака ошириш тизимида интернет шу жумладан www.ziyonet.uz ,
www.eduportal.uz , www.edu.uz , www.uzedu.uz каби миллий ахборот
тармоқ-лари ва порталларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш
замонавий ўқитувчига ўз ахборот-таълим муҳитини кенгайтириш, касбий
маҳоратини ривожланиши ва мустақил
таълим олиши учун шароитлар
яратиш, жамият ахборот ресурсларидан ўз педагогик фаолиятида
фойдаланиш, ҳамкасблари билан мулоқот қилиш, долзарб масалалар
муҳокамасида иштирок этиш, тармоқнинг турли тадбирларида иштирок
этиш ва ҳоказо имкониятларни яратади.
Малака оширишда тингловчиларнингг интеллектуал салоҳиятини
ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакаларини ошириш,
ўз касбий фаолиятига керакли маълумотларни ва ҳар хил материалларни
топиб олиш ва уларни амалиѐтга татбиқ этиш, ўқув машғулотларини янги
интерфаол усул ва воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш, масофадан
туриб билим олиш ўз самарасини беради.
Бугунги кунда замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари
воситалари
ўқитувчиларнинг
маънавий-маърифий
тайѐргарлигини
шаклланти-ришда касбий мулоқотнинг анаънавий турлари, яъни газета,
журнал, ахборотномаларга мулоқотнинг замонавий шакллари: электрон
почта, телекон-ференция, чат, форум каби шаклларини ҳосил қилади.
Малака ошириш тизимида бундай таълим ѐндошувининг асосида
мустақил равишда билим олиш кўникмаларини,
ижодий фикрлашини
ривожлантириш, ахборот муҳитида ахборотларни илмий ва амалий нуқтаи
назаридан тўғри излаш, танлаб олиш, олдида турган мауам-моларни
нафақат кўра билиш, балки уларни ифодалаш ва ҳал эта олиш ѐтади.