4.11. Лойиҳани амалга оширишнинг биринчи йилидаги иш режаси (лойиҳа бўйича режалаштирилган хизмат сафарлари (экспедициялари)ни ўз ичига олган ҳолда) . ўзбек тилида. Кутилаётган натижалар: 1.Павловния ўсимлиги кўчатзори ташкил этилади.
2.Кўчат етиштиришнинг мақбул усуллари ва агротехникаси ишлаб чиқилади.
3.Фенологик кузатувлар ва ҳисоблаш натижалари статистик таҳлил қилинади.
4.Тошкент Сирдарё, Жиззах вилоятлари ўрмончилик хўжаликларига хизмат сафарлари ташкил этилади.
5.Бажарилган ишлар юзасида макола ва тезислар тайёрланади ва чоп этилади
Ҳар бир асосий иштирокчи (жумладан, лойиҳа раҳбари)нинг лойиҳани амалга оширишнинг биринчи йилидаги иш мазмуни.
Лойиҳараҳбари: Шартнома шартларини ва техник топшириқларни бажаришни ташкил этиш, молиявий маблағларни ва моддий техник ресурсларни мақсадли фойдаланишни йўлга қўйиш. Лойиҳа буйича ишларни тўлиқҳужжатлаштириш ва ўз вақтида илмий ҳисоботларни топшириш. Апробоция, ишлаб чиқариш синовларини хамда лойиҳа бўйича макола, тезислар ва тавсияномалар тайёрлаш ва чоп этишни ташкиллаштириш.
Лойиҳа асосий иштирокчилари:
1.Павловния ўсимлигини вегетатив кўпайтириш учун кўчатларни тайёрлаш;
2.Дала тажриба майдонини экишга тайёрлаш.Тупроқ ва сув намуналарини олиш ва уларни таҳлилга тайёрлаш:
3.Дала шароитида фенологик кузатувлар ва ҳисоблаш ишларини бажариш. Биометрик маълумотларни статистик таҳлил қилиш.
4.Агротехник тадбирларни ўтказиш ва унинг сифатини назорат қилиш.
5.Маълумотларни умумлаштириш ярим йиллик ва йиллик ҳисобларучун тўплаш.
2021 йил учун лойиҳани амалга ошириш босқичларининг календар иш режаси
№
Бажариладиган ишлар
Муддати
1
Тадқиқотнинг биринчи чорагида лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, лойиҳа ишчи гуруҳини шакллантириш, иш бажарувчиларнинг вазифаларини аниқлаштириш, ҳисобот йилида бажариладиган ишлар дастури, ишчи режа, календар режани тузиш.Лойиҳанинг мавзусига оид илмий адабиётлар билан танишиб чиқиш ва уларни таҳлил қилиш.Павловния дарахтининг уруғини унувчанлигини текшириб кўриш. Павловния дарахтини етиштириш бўйича агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш. Ҳисобат ёзиш ва унга керакли ҳужжатларни тўплаш.
1 ЧОРАК
2
Дала тажриба майдонини аниқлаш, тупроқ таркибини кимёвий таҳлилини ўтказиш. Тупроқнинг шўрланиш даражаси ва типини аниқлаш, ер ости сувини кимёвий таҳлил қилиш сувнинг шўрланганлик даражасини аниқлаш. Павловния дарахти кўчатини дала шароитида экиш учун экин майдонини экишга тайёрлаш ва экиш. Ҳисобат ёзиш ва унга керакли хужжатларни тўплаш.
2-ЧОРАК
3
Дала тажриба майдонининг Павловния дарахти экилган майдонда фенологик кузатувлар ва ҳисоблаш ишларини олиб бориш. Павловния экилган кўчатзорда дарахтларнинг ўсиш ва ривожланишини аниқлаш, агротехника тадбирларини бажариш. Ҳисобот ёзиш ва унга керакли ҳужжатларни тўплаш
3-ЧОРАК
4
Павловния дарахтини етиштириш бўйича тадқиқот ишларини давом эттирриш. Ўсиш ва ривожланиш жараёнларини аниқлаш. Тупроқ таркибини ўрганиш. Барча агротехник тадбирларни тўлиқ амалга ошириш. Олинган натижаларни умумлаштириш ва ишлаб чиқаришга тавсия этиш учун керакли тавсияномаларни тайёрлаш ва чоп этиш. Ҳисобат ёзиш ва унга керакли хужжатларни тўплаш.
4-ЧОРАК
В соответствии с Сырдарьинской областьи создан первый годичный питомник повторений. Разработка технологии размножения семян Павловнияного дерева в природно-климатических условиях Сырдарьинской области:
Совершенствование схемы и сроков посадки Павловния в Сырдарье