Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 1,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/73
Sana24.02.2022
Hajmi1,95 Mb.
#208207
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73
Bog'liq
'6.1-Maktabgacha-talimning-taraqqiyot-tendensiyalari

Медиа таълим нима? 
Медиа таълим интерфаол, болага индивидуал таъсир этадиган усул 
сифатида таълим жараѐнига жадал суръатлар билан кириб келмоқда. Медиа 
таълим болани мустақил фикр юритишга, ижодкорлик фаолиятларини 
ривожлантиришга, ахборот олиш, уни қайта ишлаш, умумлаштириш, хулоса 
чиқаришга ўргатади. 
Ўқув хоналарига матбуот, телевидение, радио, кино, видео ва интернет 
олиб кирилмокда. Буларнинг барчаси медиа таълим номи билан таълим 
жараѐнини ташкил этишга ѐрдам бермоқда.
Медиа таълимнинг асосий мазмуни медиамаданият (кино санъати, 
бадиий телевидение ва бадиий медиа) тилини, унинг тарихини билиш, 
тушунишдир. 
Унинг педагогик стратегияси медиаматнларни бадиий таҳлил қила 
олиш, уни талқин қилиш асосида баҳо беришдан иборатдир. Хулоса ўрнида 
шуни айтиш керакки, медиа қандай шаклланади, у ҳақиқатни ифодалайдими, 
кимнинг манфаатини кўзлайди, унинг мазмуни нималардан иборат ва болалар 
уни қандай қабул қиладилар - бу саволлар ҳозиргача турли мунозараларни 
туғдирмоқда. 
Лекин шуни ѐдда тутиш керакки, медиа таълимнинг марказида бола 
шахси туради, унинг қизиқиш, хоҳиш, истакларини ҳисобга олиш, олинган 
ахборот асосида танқидий фикрлашга ўргатиш керак. 
Турли давлатлар олимларининг фикрларига кўра, медиа таълим 
тарбиявий, таълимий аҳамиятга эга бўлиб, болаларни ўқув-билиш жараѐнида 
креатив фикрлашга ўргатади. 
Медиатаълимнинг энг муҳим вазифаларидан бири ѐш авлодни тобора 
жадаллашиб бораѐтган ахборот оқимида, ҳар хил ахборотни олиш, тушуниб 
етиш, унинг инсон психикасига таъсирини билиш ва ундан тўғри, мақсадли 
фойдаланишга ўргатишдан иборат. 
Медиатаълим олинган ахборотни интегратсия қилиш, шу асосида 
шахсий фикрни билдириш ва қайта олишга чорлайди. Ўз фикрини эркин 


90 
билдириш, шахсий ривожланиш, турли ахборот хуружларига қарши фикр 
билдириш орқали ўқувчининг ижтимоий фаоллиги ошади, медиа ахборотдан 
фаол ва тўғри фойдаланиш маданияти шаклланади. Шу орқали берилаѐтган 
ахборот ҳақида фикр юрита бошлайди. 
Шунинг учун ҳам медиамашғулотлар: 
• «Бадиий-имитатсияли» - кичик сенарийлар, медиаматнлар тузиш, уни 
интерфаол усулда намойиш этиш; 
• Театрлашган вазият ҳосил қилиш (медиаматн асосида айрим 
эпизодларни саҳналаштириш, медиаматн жараѐнини намойиш этиш); 
• Тасвирий-имитатсия тайѐрлаш (афишалар яратиш, фотокўргазма, 
маълум мавзудаги асарлар расмларини намойиш этиш) кабиларни тушуниш, 
қўллай олиш кўникмасини ҳосил қилади. 
Юқоридаги дидактик материалларни тайѐрлаш, намойиш этиш, таҳлил 
асосида хулоса қилиш, эмотсионал қабул қилиш орқали нафис санъатни 
тушунишга 
олиб 
келади. 
Бу 
ҳолат 
боланинг 
умуминтеллектуал 
ривожланишида, билим олиши, тарбия топишида муҳим омил бўлиб хизмат 
қилади
9

Медиамашғулотлар берилаѐтган ахборотни қабул қилиш, ўзлаштириш 
жараѐнида иккита янги компонент иштирокини таъминлайди. 
1. Медиа машғулотларда компютерлар универсал ҳолда қўлланиши 
билан характерланади. 
2. Анъанавий технологиялар воситалари ѐнига дастурли воситалар 
тўлдирувчи бўлиб киради. Дастурий таъминот айрим мавзуларни ўқитиш ва 
ўзлаштириш учун Медиатаълим қулай муҳит яратади. Унда таълим мазмуни 
аниқ, равон шакллантирилган бўлади, чизмалар, расмлар, жадваллар, 
видеофрагментлар, овозли, аниматсион таъминот креатив билан намойиш 
этилади.
Медиамашғулотларнинг афзал жиҳати шундаки, таълим жараѐнида 
болаларнинг мустақил ижод қила олиш қобилиятларини ривожлантиради, Шу 
муносабат билан медиамашғулотлар мазмунини белгилаш, ташкил этишда 
фақатгина ўқув фани мазмуни нуқтаи назаридан ѐндашмасдан, балки унинг 
таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи томонларини ҳам ҳисобга олиш керак 
бўлади. 
Медиамашғулот 
ахборотдан 
фойдаланиш 
маданиятини 
шакллантириш, яъни керакли ахборотни олиш, уни янги техник воситалар 
ѐрдамида қайта ишлаш, амалиѐтда қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга 
қаратилиши талаб этилади. 
9
Maktabgacha ta`lim muassasalari mudiralari uchun o`quv modullari 3-modul:2012 y. 


91 
Медиа 
машғулотлар 
компютерлаштирилган 
ўқув 
хоналарида, 
мултимедиа пройектор ѐрдамида ўтказилади. Бу машғулотни ташкил 
этишнинг ўзига яраша санитария-гигиена меъѐрлари. болаларнинг узлуксиз 
ишлаш меъѐрлари мавжуд: 

Download 1,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish