Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва



Download 1,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/32
Sana10.07.2022
Hajmi1,04 Mb.
#770939
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
Генетика ва биотехнология фанидан маърузалар матни Чачилгани

Адабиётлар: 1, 3, 6, 10. 
1) Популяция ва соф линия тушунчаси 1907 йилда Иоганнсен томонидан 
таклиф қилинган. Популяция бир турга кирувчи, маълум территорияда 
тарқалган ва бошқа популясиялардан ажралган ҳолда кўпаювчи ҳайвонлар ва 
ўсимликлар группасидир. Популяциялар турнинг бир қисми бўлиб, ёввойи ва 
маданий ҳайвонлар ҳамда ўсимликлар орасида учрайди. 
Айрим зот ёки подадаги ҳайвонлар популяция деб қабул қилиниши 
мумкин. Ўсимлик навлари ҳам мустақил популяциялардир. 
Соф линия ўз-ўзидан чангланувчи ўсимликларнинг авлодларини ўз ичига 
олади. Четдан чангланувчи ўсимликларда соф линия олиш учун бир 
ўсимликни камида 8 бўғин давомида сунъий равишда чанглайдилар. 
Соф линия популяциядан гомозиготлик даражаси яъни ўхшаш генотипга 
эга бўлган ўсимликлардан ташкил топганлиги билан ажралиб туради. Лекин 
соф линияда гомозиготлик хеч қачон тўлиқ бўлмайди, чунки линиянинг 
генетик ўхшашлиги табиий мутасиялар натижасида ўзгариб туради. 
Ҳайвонларда соф линиялар бўлмайди. Қон-қариндош жуфтлаш 
натижасида гомозиготлик ошгани билан, болаларда маҳсулдорлик ва 
хаётчанликнинг кескин пасайиши кўринади. Шунинг учун чорвачиликда 
бундай линиялар яратилмасдан кўпинча зот ва подаларни урчитишда 
популясиялар билан иш олиб борадилар. 
Популяцияда генотипларнинг ҳар хил бўлиши ва соф линияда 
организмларнинг бир хил танланишини ҳар хил натижага олиб келишини 
биринчи марта Иоганнсен аниқлади. Иоганнсен 6 йил давомида ҳар хил 
линияларда ловия доннинг йириклиги бўйича танлаш олиб борганда ҳеч 
қандай олға силжиш бўлмади. Олинган авлодлар доимо линиянинг ўртача 
кўрсатгичига қайтганлиги, яъни регрессия ходисаси кузатилди. Шундай қилиб 
генотипик ўзгарувчанлик бўлмаганда, танлаш натижа бермаслиги аниқланди. 
Популяция ва соф линияларда танлаш натижаси кескин фарқ 
қилишининг сабаби уларнинг ирсий жихатдан ҳар хил тузилишидир. 
Популяцияда ўзгарувчанлик жуда катта бўлиб у икки қисмдан, яъни ирсий ва 
ноирсий ўзгарувчанликдан иборатдир. 
Соф линиядаги ўзгарувчанлик асосан ташқи муҳит факторлари таъсирида 


66 
рўй берадиган фенотипик ўзгарувчанликдир. Бу ўзгарувчанлик наслга 
берилмаслиги аниқланди. Танлаш асосан генотипик ўзгарувчанлик билан иш 
кўради. 
Популяция генетикаси муаммоларини ривожлантиришда С.Райт, 
С.С.Четвериков, Н.П.Дубинин, Д.Д.Ромашев ва бошқаларнинг хизмати катта. 
Популяция генетикаси эришган ютуқлар эволуция қонуниятларини билишга 
ёрдам беради ва шу билан бирга қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва ўсимликлари 
генетикасини ўрганишда ҳам катта рол ўйнайди. 
Эркин кўпаювчи барча ҳайвонлар ва кўпчилик ўсимликлар 
популясияларида эволуцион жараён ўзига хос қонуниятлар асосида кечади. 
2) Англия олими Харди ва немис врачи Вайнберг (1908) эркин кўпаювчи 
популясияда танлаш олиб борилмаса, тенгликнинг сақланишини яъни 
бўғиндан бўғинга генотиплар нисбати ўзгармасдан қолишини аниқладилар. Бу 
нисбат қуйидаги формула билан аниқланади: 
п
2
АА

2пқАа

қ
2
аа

1, бу ерда 
пА - популясияда 
А - генли гаметаларнинг учрашиш эхтимоли ёки консентрасияси: 
қа - "а"генли гаметалар учраши эҳтимоли.
Ҳар бир урғочи ва эркак ҳайвон гаметалари "А" ёки "а" генни ўзида олиб 
юрганлиги туфайли уларнинг йиғиндиси пА

қа

1 га тенг бўлади. Харди-
Вайнберг формуласини Пеннет панжараси ёрдамида гаметаларнинг ўзаро 
қўшилишини аниқлаш билан топиш мумкин. 
пА 
қа 
пА 
п
2
АА 
пқАа 
қа 
пқАа 
қ
2
аа 
Аммо бу қонуннинг амалга ошиши учун бир қатор муҳим шароит 
бўлиши, яъни: 
1) Популяцияда индивидлар сони чегараланмаган бўлиши: 
2) Индивидлар популясияда эркин чатишиши: 
3)Гомозигот ва гетерозигот индивидлар бир хил пуштдорлик, 
ҳаётчанликга эга бўлишлари ва танланмасликлари; 
4) Генотипларда мутасиялар бир хил частотада бўлиши ёки эътиборга 
олмайдиган даражада кам юз бериши керак. Лекин бундай шароитни табиий 
популяцияларда яратиб бўлмайди. Демак, Харди-Вайнберг қонунни идеал 
популяциялар учун тўғри экан. Шу билан биргаликда бу қонун ирсий 
ўзгарувчанлик динамикасини ўрганиш учун асосий усул хисобланади. 
3) Бу қонунга биноан эркин чатишувчи популяцияларда гомозигот 
(доминант ва ресессив) ва гетерозигот индивидлар сони доимий бўлиб қолади. 
Масалан, бир жуфт аллел генлар (А ва а) нинг популясияда тақсимланишидан 
уч хил генотип, яъни АА, Аа ва аа вужудга келади. эркин чатишувчи 


67 
популяцияларда бу нисбат кейинги бўғинларда сақланиб қолади. 
Агар популяцияда қандайдир ташқи таъсир натижасида аллеллар нисбати 
бузилса ҳам, кейинги бўғинда эркин чатишиш натижасида генотиплар 
турғунлиги сақланиб қолади. Масалан, популяцияда аллеллар нисбати 
А

п

0,95; а

қ

0,05 бўлса, генотиплар нисбати: 
АА

п
2

0,9025; Аа

2пқ

0,950: аа

қ
2

0,0025 бўлади. Агар популяцияда ташқи 
таъсир натижасида аллеллар нисбати ўзгариб А

п

0,70; а

қ

0,30 бўлса 
кейинги бўғинда эркин чатишиш натижасида генотиплар нисбати ўзгаради. 
Бўғинлар 
Генотиплар нисбати 
Аллелар консентрасияси 
АА 
Аа 
аа 
А 
а 
Дастлабки 
популяция 

бўғин 

бўғин 

бўғин 
н 
бўғин 
0,9025 
0,49 
0,49 
0,49 
р
2
0,0950 
0,42 
0,42 
0,42 
2пқ 
0,0025 
0,09 
0,09 
0,09 
қ
2
0,70 
0,70 
0,70 
0,70 
р 
0,30 
0,30 
0,30 
0,30 
қ 
Эволуция ва селексия просессларида турлар, зотлар ёки навларнинг 
ирсияти ўзгариб боради. Бу ўзгаришлар популясиянинг генетик 
структурасининг ўзгаришлари билан боғлиқ. Популяциянинг генетик 
структураси ўзгаришига эволуциянинг асосий факторлари мутация, миграция, 
генетико-автоматик просесслар ва танлаш таъсир этади. 
4) Популяцияларда ҳеч вақт ва ҳатто эркин ҳолда кўпайганда ҳам бир 
тенгликда бўлмайди. Чунки уларда доимо танлаш юз бериб туради. Ёввоий 
ҳайвонлар ва ўсимликлар популяцияларида табиий танлаш уй ҳайвонлари 
популяциясида эса табиий ва сунъий танлаш рўй беради. 
Шундай қилиб популяцияларда танлаш олиб борилаётган белги бўйича 
организмлар сони кўпайиб, генотиплар нисбати ўзгариб боради. Танлашда 
хисобга олинмайдиган белгилар эса кўп вақт ичида тенгликда сақланиш 
мумкин. Уларда генотиплар нисбати Харди-Вайнберг формуласига тўғри 
келади. Табиий танлаш организмнинг ҳамма хусусиятларига таъсир қилиб, 
популяциянинг бутун структурасини систематик равишда ўзгартиришга олиб 
келса, сунъий танлаш фақат айрим белгилар нисбатини ўзгартиради. 
5) Мутацияларнинг фойдали бўлиши эволуция ва селексия просесслари 
учун дастлабки материални тайёрлаб беради. Организмдаги ҳамма генлар 
ўзгаришга учраши мумкин. Танлаш генлардаги ўзгаришларнинг тақдирини 
белгилайди, яъни янги генетик структурасини яратади. Популяцияларнинг 
мутасиялар ёрдамида тўлдирилиб боришига мутасион босим ёки мутасион юк 
дейилади. Мутасион босим популясия структурасининг ўзгариб боришида 


68 
катта аҳамиятга эга. Кўпгина мутасиялар ресессив пайдо бўлиб, дастлабки 
даврларда гетерозигот бўлади. 
Миграция просесси популясия қисмларининг кўчиб юришида яққол кўзга 
ташланади. Бу ходиса кишиларда қон группаларини бошқарувчи АВО 
генларининг тарқалишини ўрганишда яхши ўрганилган. Осиё қитъасида 
яшовчи кишиларда В гени консентрасияси, эвропада яшовчиларда эса А гени 
консентрасияси кўп учрайди. Бундай фарқнинг юзага келиш сабаби 500-1500 
йилларда Осиё шарқидан ғарбга томон кишиларнинг катта кўламда кўчиши 
яъни миграсия бўлган деган фикрлар мавжуд. Популяцияларда генлар 
миқдорининг тасодифий ўзгариб туриши просессларини 1931 йилда 
Н.П.Дубинин ва Д.Д.Ромашевлар генетико-автоматик просесслар ва америка 
генетиги Райт генлар дрейфи (кўчиш) деб атадилар. 
Генетика-автоматик просесслар ёрдамида ҳайвонлар популясияларининг 
генетик таркиби сезиларли даражада тез ўзгариб кетиши мумкин. Айниқса бу 
жараён алохидалашган (изолясия қилинган) организмларда яққол намаён 
бўлади. 
Умуман олганда популяциянинг қайта шаклланиши табиий танлаш ва 
генетика-автоматик жараёнлар туфайли юз беради. 
6) Популяцияларнинг сақланиши уларнинг мухитга мослашиш 
(адаптасия) генетик механизмига боғлиқ. эркин чатишувчи популя-циялардаги 
индивидлар доимо ўзаро генлар алмашиниши натижасида бир хил генетик 
системага эга бўлган ўз-ўзидан бошқариш хусусиятига эга бўлади. Ўз-ўзини 
бошқариш туфайли популясиялар эволуция факторлари таъсирида бузилган 
ген частоталари тикланади. Бунга генетик ёки популясия гомеостази 
дейилади. Гомеостаз туфайли популяция мухитга мослашувчи генетик 
структурасини сақлаб туради. Бундай ҳол популя-цияда аллеллар 
частотасининг генетик турғунлигининг тикланиб туриши, гетерозиготлик ва 
полиморфизм, мутасион босим ва унинг йўналиши туфайли юз беради. 
Популяциядаги юқори гетерозиготлик организмдаги дурагай ва гетерозис 
кучининг юзага чиқаради, уларнинг ҳаётчанлиги ва пуштлилигини оширади. 
Популяциядаги генетик гомеостаз механизм-ларидан яна бири уларнинг 
полиморф тузилишидир. Полиморфизм дейилганда, популяцияда бир 
вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ генетик ва фенотипик фарқ қилувчи 
формаларнинг яшашига тушунилади. 

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish