Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришнинг асосий



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

2.Ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришнинг асосий 
омилари 
 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини интенсивлаштириш - кўп 
жиҳатли жараён бўлиб, ҳозирги шароитда унинг қуйидаги омиллари 
муҳим аҳамият касб этади:
1).Иқтисодий муносабатларни тубдан қайта қуриш. Қишлоқ 
хўжалигини юксалтиришнинг бирламчи масалаларидан бири қишлоқда 
иқтисодий муносабатларни ўзгартириш, деҳқонларга кам харажатлар 
сарфлаган ҳолда кўплаб сифатли маҳсулот етиштиришга интилиш 
ҳиссиётига эга бўлган ернинг ҳақиқий эгалик ҳуқуқини қайтариш. 
Қишлоқда иқтисодий қайта қуришнинг асосида - деҳқонларга мустақил 
ҳаракат этиш, тадбиркорлик ва ташаббускорликни амалга ошириришга 
замин ярата оладиган хўжалик юритишнинг турли мулкка ва шаклига 
асосланган муҳитни яратиш. 
2).Етиштирилган маҳсулотларни асраш, уни нобудгарчилигини 
олдини олиш. Қишлоқ хўжалигини мавсумийлик хусусиятини унга 
мутаносиб ҳолда ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ривожланишига 
бўлган талабни янада оширади. Қишлоқ хўжалигида хўжалик 
юритишнинг турли мулк шаклларини кенг ривожлантириш орқали ишлаб 
чиқаришга яқин йилларда сақлаш, қайта ишлаш шохобчаларини яратиш 
имкониятлари туғилди. Маҳсулотларни нобудгарчилигини олдини олиш 
билан бир қаторда уларни ташиш билан боғлиқ харажатларни 
камайишига эришилди. 
3).Қишлоқ 
хўжалигини 
кимёлаштириш. 
Ишлаб 
чиқаришни 
кимёлаштиришнинг асосида ернинг унумдорлигини ошириш орқали 
ўсимликчилик 
ва 
чорвачилик 
маҳсулотларини 
етиштиришни 
кўпайтиришга қаратилган тадбирлар ётади:
а).Ҳосилдорликни оширишга қаратилган минерал ўғитларни тадбиқ 
этиш тадбирлари; 
б).Кимёвий воситалардан бегона ўтларга қарши курашиш 
тадбирлари; 
в).Ўсимлик ва чорва моллари зараркунанда ҳашоратлари ва 
касалликларига қарши курашишда кимёвий воситалардан фойдаланиш; 
г).Чорва молларини тўйимлилигини оширишда кимёвий чиқарилган 
маҳсулотларини кенг кўламда қўлланишига қаратилган тадбирлар. 
д).Қишлоқ хўжалигида, кимё саноатида ишлаб чиқарилган 
маҳсулотларни кенг кўламда қўлланилишига қаратилган тадбирлар. 


235 
4).Қишлоқ хўжалигини мелиорациялаш. Қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши маҳсулдорлигини оширадиган қўшимчалардан фойдаланиш. 
Қишлоқ хўжалигида, кимё саноатида, ишлаб чиқариш самарадорлигини 
оширишда - суғориш, захни қочириш, ерни оҳаклаш, шўрни ювиш 
тадбирларини ўз вақтида, сифатли амалга ошириш муҳим омиллар 
жумласига киради. 
5).Ресурс талабчанлиги кам бўлган интенсив технологияларни 
қўллаш. Деҳқончиликда мавжуд технологияларни такомиллаштириш 
муҳим бўлиб, уларни асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: 
а).Илмий асосланган ўғит меъёрларини қўллаш орқали қишлоқ 
хўжалиги экинларининг озуқа талабчанлигини оптималлаштириш; 
б).Қишлоқ хўжалиги экинларининг интенсив навларини ишлаб 
чиқаришга тадқиқ этиш; 
в).Ердан ва бошқа асосий воситалардан самарали фойдаланишни 
кўзда тутган ҳолда ўсимликларни жойлаштиришнинг рационал 
схемаларини ишлаб чиқиш; 
г).Қишлоқ хўжалиги машиналарини такомиллаштириш орқали 
агротехника тадбирларини амалга оширишни қисқартириш ва қўшиб 
олиб бориш; 
д).Маҳсулотларни йиғиш, ортиш ва ташишдаги тадбирларни 
такомиллаштириш.
Чорвачиликдатехнологияларни 
такомиллаштиришнинг 
асосий 
йўналишлари қуйидагилар:
а).Чорва молларини сақлаш, боқиш ва бошқа йўналишларда 
интенсив технологияларни жорий этиш; 
б).Моллар озуқаси ва улардан олинадиган маҳсулотларни 
стандартлаштириш; 
в).Чорва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни саноат асосига ўтказиш. 
6).Чорва молларининг таркиби сифатини ва уларнинг озуқа 
базасини яхшилаш. Чорвачиликни интевсивлаштиришнинг муҳим омили 
пода ҳаракати ва сифатини яхшилаш ҳисобланади, бунга юқори 
маҳсулдор моллар наслларини яратиш билан боғлиқ тадбирлар киради. 
Чорвачиликни ривожлантиришда унинг мустаҳкам озуқа базасини 
яратиш муҳим бўлиб, озуқа таркиби, кўлами ва унинг сифатини 
яхшилашга қаратилган тадбирларни ўз ичига олади. 
7).Ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ихтисослаштиришни 
такомиллаштириш. Фан-техника тараққиёти таъсирида қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва ижтимоий меҳнат 
тақсимотининг чуқурлашуви тинимсиз юксала боради. Шу билан бирга 
иқтисодий асосланган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг оптимал катта-
кичиклиги, уларни меҳнатга мувофиқ ихтисослашувига, деҳқончилик ва 
чорвачилик маданиятини кўтаришга, фан-техника ютуқларини амалиётга 
тадбиқ этилишига замин яратилиб, натижада маҳсулот етиштиришнинг 
самарадорлигини оширишга эришилади. 


236 
8).Мутахассисларнинг малакасини ошириш. Қишлоқ хўжалигига 
фан ютуқларни тадбиқ этишда кадрларни мутахасислик савиясини ва 
техник тайёргарлик даражасини оширмай туриб эришиш мумкин эмас. 
Қишлоқ хўжалигида мутахасисларнинг малакасини ошириш биринчидан, 
мутахассисларга мураккаб ва илгари амалга ошира олмаган ишларни 
бажариш учун, уларнинг малакасини ошириш ва эгизак касбларни 
эгаллашига замин яратиш, иккинчидан нисбатан юқори сифатга эга 
бўлган маҳсулот олиш, учинчидан маълум бир вақт оралиғи давомида 
аввалдагидан кўпроқ маҳсулот кўламини етиштириш ёки хизматлар 
ҳажмини бажаришга имкон яратиш. 
9).Ишлаб 
чиқаришга 
фан-техника 
ютуқлари 
ва 
илғорлар 
тажрибасини тадбиқ этиш. Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалигини 
интенсивлаштириш суръатларини ошириш ва унинг самарадорлигини 
кўтаришни фан-техника ютуқлари натижаларини тадбиқисиз тасаввур 
этиб бўлмайди. Фан-техника соҳаларидаги ютуқлар ишлаб чиқариш 
кучларини янада юксалтирувчи муҳим омил бўлиб, ишлаб чиқариш 
ресурслари қаторида ишлаб чиқариш жараёнларида иштироқ этади

Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришда амалиётда мавжуд бўлган 
илғор тажрибалар натижасини таҳлил қилиш ва уларни ишлаб чиқаришга 
кенг тадбиқ қилиниши катта аҳамият касб этиб, маҳсулот кўламини 
кўпайишига ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсишига ижобий 
таъсир кўрсатади

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish