(1.1)
6
Бу ерда:
Ис – Иқтисодий самарадорлик;
Тс – Техник самарадорлик;
РТс – Ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги.
Калифорния штати университети профессори Рожер Арнольд
фикрича «Самарадорликка маржинал даромадлар маржинал харажатларга
тенг бўлганда эришилади».
7
4
Макконнел К.Р, Брю С.Л. Экономикс- Принципы, проблемы и политика. Пер. с анг. Таллин . 1993.38-
39 бетлар
5
David Colman. Trevor Yang. Principles of Agricultural Economics-Markets and prices in less developed
countries. Cambridge, United Kingdom: Cambridge University Press, 2002y
6
David Colman. Trevor Yang. Principles of Agricultural Economics-Markets and prices in less developed
countries. Cambridge, United Kingdom: Cambridge University Press, 2002y
7
Roger A.Arnold. Microeconomics, 6e. Thomson, South-Western, АКШ. 2004 й. 8-9 бетлар
194
АҚШ олимлари К.Макконнелл ва С.Брюлар икки турдаги
самарадорликни фарқлашади: ишлаб чиқариш самарадорлиги ва
ресурсларни
тақсимлашнинг
самарадорлиги:
«Ишлаб
чиқариш
самарадорлиги бу маълум бир мутаносибликдаги товар ва хизматлар
миқдорини энг кам харажат билан ишлаб чиқаришдир....Ресурсларни
тақсимлашнинг самарадорлиги эса, аксинча жамиятнинг товар ва
хизматларга бўлган эхтиёжини тўлароқ қондирилишини ифодалайди»
8
.
Яъни, ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги назариясига кўра,
биринчи ўринда ресрслар тежами эмас, балки жамиятнинг маълум
турдаги товар ва хизматларга бўлган талабининг қондирилиши ётади.
Эдвин Дж. Долан ва Дэвид Е.Линдсейлар ишлаб чиқариш
самарадорлиги ҳақида ҳам фикр юритишиб, уни: “Мавжуд билим
даражаси ва ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиб, бошқа бир нечта
маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини йўқотмасдан, энг кўп маҳсулот
ишлаб чиқариш жараёнидир”
9
деб тушунтирадилар.
Улар бу таърифда самарадорликни оширишни, ихтисослаштириш
билан мустахкам боғлаб олиб боришни назарда тутганлар. Агар асосий
маҳсулот деб олинадиган маҳсулот муҳим аҳамият касб этадиган бўлса,
албатта қўшимча ва ёрдамчи маҳсулотнинг ҳам аҳамияти йўқолмайди.
Агар бошқа маҳсулотлар ҳам асосий маҳсулот билан тенглаша оладиган
даражада аҳамиятли бўлса, у ҳолда энг самаралироғини етиштириш билан
шуғулланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бир
қатор
иқтисодчилар:
(А.Ўлмасов,
М.Шарифхўжаев,
И.Я.Петренко, П.И.Чужинов)“Ишлаб чиқариш самарадорлиги ишлаб
чиқариш харажатлари билан олинган натижанинг ўзаро нисбатидир”
10
–
деб, «Ер майдони бирлиги ҳисобига олинган маҳсулотни, ер сифатини ва
тежамкорлигини йўқотмаган ҳолда кўпайтириб боришдир»
11
-деб
таъкидлашган.
Бу фикрлар, самарадорликнинг таърифидан келиб чиққан фикрлар
бўлиб, аслида гап шу олинган натижанинг қандай қилиб ва қандай
харажатлар ва қандай ресурслар эвазига ҳосил бўлишини таҳлил
қилишдадир.
Самарадорлик
тўғрисида
шуғулланган
баъзи
хорижлик
иқтисодчилар(Роберт Пиндайк, Даниель Рубинфельд, В.Ф.Максимова)
ресурслар адолатли тақсимлангандагина энг юқори самарадорликка
эришиш мумкинлигини таъкидлашган
12
. Лекин, бозор иқтисодиёти
шароитида, яъни ракобат мавжуд булган шароитда, ресурсларни адолатли
тақсимлаш ва уни қайта тақсимлаш масаласи анча мураккаб жараён
8
R. McConnell, Stanley L. Brue. Microeconomics-Principles, Problems, and Policies. -15
th
ed. New York,
NY, USA: McGraw-Hill/Irwin. 2002 y
9
Долан, Д.Линдсей. Рынок: Микроэкономическая модель. Санкт-Петербург.1992. 12-бет
10
Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. Т.: «Меҳнат». 1995
11
.
И.Я.Петренко, П.И.Чужинов. Экономика сельскохозяйственного производства. Алма-ата.
«Кайнар».с-325
12
Р.Пиндайк, Д.Рубинфельд. Микроиқтисод (инглизчадан таржима). Т.: «Шарҳ». 2002. 390-бет,
Максимова В.Ф. Микроэкономика. М.: «Соминтэк». 1996. 208-бет
195
бўлиб, асосий мақсадга мавжуд, чекланган ресурслардан оқилона
фойдаланишни йўлга қўйиш орқалигина эришилади.
Рус олими Н.А.Попов
13
самарадорликни олинган натижа билан ушбу
натижани олишда сарфланган харажатлар нисбати билан таърифлайди.
Унинг фикрича, иқтисодий самарадорлик таърифидан қуйидаги икки
вазифани келтириб чиқариш мумкин: тўғри-берилган харажатлар
даражасида максимал самарага эришиш (кўпинча ресурсларниг
чекланганлиги билан изоҳланади) ва тескари-белгиланган самарага
минимал харажатлар ҳисобига эришиш. Ҳар бир корхонада ўз
шароитларидан келиб чиқиб, у ёки бу вазифани ечишлари лозим бўлади.
А.Абдуғаниев «самарадорлик» ва «иқтисодий самарадорлик»
тушунчаларини қуйидагича таърифлайди: «....«иқтисодий самарадорлик»
тушунчаси «самарадорлик» тушунчасига нисбатан кенгрок мазмунга эга.
Иқтисодий самарадорликда бир йил давомида(маълум даврда) амалга
оширилган тадбирлар тизими билан боғлиқ харажатлар улар натижасида
олинган соф фойда суммаси билан таққосланади. Шунда сарфланган
харажатлар эвазига олинган соф фойда миқдори қанча кўп бўлса,
иқтисодий самарадорлик даражаси шунча ошган ҳисобланади ва аксинча.
Самарадорликни эса у ёки бу тадбирларни, ишларни, маҳсулотларни
етиштириш натижасида эришилган ютуқлар ифодалайди»
14
.
Бу
кенгайтирилган
такрор
ишлаб
чиқариш
жараёнидаги
умумлаштирувчи кўрсаткичдир деган маънони билдиради.
Олимларнинг
самарадорлик
тушунчасига
оид
юқоридаги
фикрларига
маълум
даражада
қўшилган
ҳолда
қуйида
ўз
тушунчаларимизни берамиз. Самарадорлик бу-аниқ мақсадни ҳал этиш
учун маълум муддатда (1 йилда) сарфланган моддий, меҳнат, маблағ
шаклидаги харажатларнинг (пул шаклида) 1 сўми эвазига яратилган
ялпи ички махсулот (мамлакат, мажмуа, тармоқ миқёсида) ва олинган
соф фойда (корхона, йўналиш, маҳсулот доирасида) нинг иникосидир.
Иқтисодий самарадорлик даражаси қанча баҳодаги ресурслар
ҳисобига қандай иқтисодий самарага эришилганлигини билдиради.
Самара қанча катта ва харажат шунча кичкина бўлса, ишлаб чиқариш
иқтисодий самадорлиги шунча катта бўлади ва аксинча. Ресурслар ва
иқтисодий самарадорлик ўртасида узвий алоқа мавжуд. Шундай қилиб,
иқтисодий самарадорлик таърифидан икки асосий вазифани келтириб
чиқариш мумкин: бевосита – маълум бир харажатлар ҳисобига
максимал
даражада
самара
олиш
(кўпинча
ресурсларнинг
чекланганлиги билан ифодаланади) ва билвосита – белгиланган
самарага минимал харажатлар билан эришиш.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлигининг
мазмун моҳияти, унинг даражаси аниқ мезони ва кўрсаткичлар орқали
ифодаланади.
13
Попов Н.А. Экономика сельского хозяйства. Москва: «Дело и сервис», 2001 г
14
А.Абдуғаниев., А.А.Абдуғаниев. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Т.: 2004. 256-бет
196
Мезоннинг илмий тушунчаси маълум бир белги, баҳо ўлчовини
ифодалайдиган асосий сифати билан ажралиб турган муҳим
хоссасидир. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий
самарадорлиги мезони чекланган ер майдони бирлигидан чиқадиган
қишлоқ хўжалик маҳсулотининг олиниши, шу билан бир қаторда
ишлаб чиқаришнинг тежамлилиги ва юқори сифатини таъминлаши ва
пировард натижада ресурс бирлиги ҳисобига кўпроқ соф маҳсулот ва
соф фойда олишдир.
Халқ хўжалиги самарадорлиги аҳолининг озиқ-овқатга бўлган
истеъмолини қондириш, саноатнинг хом ашёга бўлган эҳтиёжини
қондириш, шунингдек, тармоқни умумдавлат, халқ хўжалик
топшириқлари ва муаммоларини ҳал қилишда молиявий ҳиссаси
нуқтаи назаридан баҳоланади. Тармоқ самарадорлиги ресурслар
потенциалидан фойдаланишда, халқ хўжалигининг шу тармоғида
самара (натижa) ва ресурс (харажат) ўртасидаги эришилган нисбатнинг
натижасини акс эттиради.
Қишлоқ хўжалигида самара ва ресурсларнинг босқич даражасига
қараб: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлиги, давлат,
ширкат корхоналари, ижара жамоалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари
самарадорлиги, айрим қишлоқ хўжалик тармоқлари ва маҳсулотлари
самарадорлиги, алоҳида ишлаб чиқариш ресурслари, шунингдек
алоҳида хўжалик тадбирлари: агротехник, зоотехник, ветеринария,
техника, иқтисодий, ташкилий ва бошқаларнинг самарадорлиги
аниқланади.
Давлат ва ширкат корхоналари, ижара жамоалари, фермер ва
деҳқон хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлиги хўжалик
юритиш шакллари самарадорлиги бўлиб ҳисобланади. Қишлоқ
хўжалиги тармоқлари ва алоҳида маҳсулот турларини ишлаб чиқариш
самардорлиги деҳқончилик, чорвачилик ва шу тармоқлар маҳсулотлари
–ғалла, пахта, тамаки, картошка, сабзавот, гўшт, сут, тухум ва
бошқаларнинг пировард иқтисодий натижаларини характерлайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида, ишлаб чиқариш интенсивлашаётган
жараёнда амалга ошириладиган турли хўжалик тадбирларининг
иқтисодий самарадорлигини аниқлаш анча муҳим ҳисобланади. Бундай
тадбирлар жумласига экин турлари ва уларнинг таркиби, қишлоқ
хўжалик экинларининг янги навлари, илғор технология ва алоҳида
агротехник тадбирлар (тупроқни ишлаш, экиш, ҳосилни йиғиш ва
бошқалар), ҳайвонларнинг янги зоти, пода структураси, озиқлантириш
рациони ва бошқаларнинг самарадорлиги киради.
Шу билан бирга, кишиларнинг истеъмолини қондириш даражаси
ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг фақат миқдорига эмас, балки сифатига
ҳам боғлиқ. Маҳсулот сифатини яхшилаш бир томондан озиқ-овқат
маҳсулотлари миқдорининг кўпайганлигини билдирса, қайта ишлаш
саноати
учун
қишлоқ
хўжалик
хом-ашёсининг
сифатининг
яхшиланиши аҳолининг турли хил истеъмол буюмларига бўлган
197
талабини тўлароқ қондиришга имконият яратади.
Демак, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлик
кўрсаткичлари бир томондан ишлаб чиқариш ресурслари ва
самара(натижа) ўртасидаги нисбатни ва бошқа томондан, жорий ишлаб
чиқариш харажатлари билан натижа ўртасидаги нисбатни ифодалайди, бу
ишлаб чиқариш самарадорлигининг иккита концепциясини – ресурс ва
харажат – вужудга келтиради. Ресурс концепцияси – такрор ишлаб
чиқариш жараёнида қўлланилган ишлаб чиқариш ресурсларидан
фойдаланиш самарадорлигини, харажатлар концепцияси – шу
ресурсларнинг истеъмол қилинган қисми самарадорлигини баҳолашга
имкон беради. Мақсадга қараб ресурс ёки харажатлар концепцияси ёки
иккаласидан ҳам бир вақтда фойдаланиш мумкин.
Ресурслар концепциясида ҳам, харажатлар концепциясида ҳам
самарадорликнинг асосида соф фойда ётади. Шунинг учун қуйида соф
фойда тўғрисидаги олимларнинг баъзи бир фикрларини келтирамиз.
Классик
иқтисодчилар
иқтисодий
категориялар,
иқтисодий
терминлар ичида фойдадек кўп тортишувга сабаб бўладиган масаланинг
йўқлигини таъкидлашади. Шунинг учун фойданинг миқдорини аниқлаш,
унинг таркибига нималар қўшилади ёки ажратиб ташланади, ўзига хос
муаммоларни келтириб чиқаради.
«Ялпи фойдадан соф фойдани келтириб чиқариш учун нималарни
ажратиш керак?» - деган саволнинг қўйилиши, кўпгина қарама-қарши
жавобларни келтириб чиқарадики, бунда бухгалтерия амалиётида
«фойда» терминидан воз кечиш ва унинг ўрнига «операцион тушум» ёки
«дивидендларни тўлаш учун етарли даромад» каби ифодалардан
фойдаланиш тенденцияси кузатилади ...»
15
.
Фойдани ижтимоий даромаднинг бир қисми сифатида қарайдиган
классик-иқтисодчилар, уни жамиятнинг уч синфи–ер эгалари, ишчилар ва
бизнесменлар-ўртасида тақсимланишини ва у бизнесменлар томонидан
«фойда»номини олганлигини таъкидлайдилар.
Адам Смит ва ундан кейинги даврдаги иқтисодчилар процентни
даромаднинг шакли сифатида, яъни фойдадан кўп ёки оз фарқ қиладиган
шакли сифатида қараб келганлар
16
.Чунки улар яшаган давр шуни тақозо
қилар эди. Бу давр иқтисодчилари тадбиркор-капиталист даромадининг
учта элементини кўра билдилар: капиталдан бевосита фойдаланганлиги
учун тўловлар; тадбиркорнинг фаолияти учун бошқарувчига тўланадиган
ҳақ; корхонанинг таваккалчилиги ва хавф-хатари билан боғлиқ қисм.
Бундай бўлиш инглиз иқтисодчиси Дж. С. Милл томонидан амалга
оширилган бўлиб, у капиталист-тадбиркорнинг жами даромади учун
«фойда» терминидан фойдаланган.
17
15
Вехи экономической мысли. Под редакции В.М. Гальперина.т.3. Высшая школа экономики. Санкт-
Петербург . 2000. с. 434
16
Ўша ерда 435 бет
17
Ўша ерда, 436 бет
198
Француз иқтисодчиси Ж.Б.Сэя, фойда ва процент ўртасида иш ҳақи
фарқи сифатида фойдани қўллашини тавсия этган
18
. 1852 йили эса
Курселль -Сенилль фойдани иш ҳақи сифатида эмас, таваккалчиликни
рағбатлантириш деб қабул қилади
19
.
1826 йилда немис иқтисодчиси Тюпен «Изолированное государство»
китобида фойдани учта элемент: процент, таваккалчиликни қўллаб-
қувватлаш ва бошқарувчига иш ҳақининг чиқариб ташлангандан кейинги
қолган қисми сифатида аниқлаган
20
.
Аммо фойдани пухта таҳлил қилган иқтисодчи Г.фон Мангольд
бўлиб, у 1855 йил «Учение о предпринимательской прибыли» китобида
реал фойдада бошқарувчи ва таваккалчиликни қўллаб-қувватлаш
тўловларининг элементларига бўлиниши ва фойда барча харажатлардан
ортиқча қисми эканлигини аниқлайди
21
.
Лекин, «соф» фойда корхона даромадларининг ишлаб чиқариш
омилларидан фойдаланишдан келадиган даромадларга нисбатан ортиқча
қисми эканлигини Джон Бейтс Кларк илгари сурди
22
.
Вальрас ва Кассель фойдани рақобат системасида сийқаланиш
натижасида пайдо бўлади, деб тушунтиришади
23
. Кассель назариясида
ҳам Жида, Вебера ва Альфред Маршалл назарияларига ўхшаб, фойданинг
рента назарияси сифатида асосланган эди. Ранее Шумпетер, Амони ва
Оппенгеймер фойда назариясини ривожлантириб, уни жамиятнинг
динамик характери натижаси сифатида деб қарашган
24
.
Рақобатли иқтисодиётда фойда ишлаб чиқариш учун қилинган
хизматларга қилинган харажатлар ва сотилган маҳсулотлар баҳолари
ўртасидаги фарқ шаклида ҳисобланади.
Ҳозирги замон ғарб иқтисодиётида, пировард фойдалиликни қараб
чиқишда корхона хўжалик фаолияти таҳлили ва тармоқ таққослама
иқтисодий самарадорлигининг асосий (бош) кўрсаткичи маржинал
даромад (МД
1
)
25
- тушум ва бевосита ўзгарувчи харажатлар орасидаги
фарқ деб ҳисобланади.
Бу кўрсаткич алоҳида тармоқ ва технологияларни таққослашда
кўпинча мезон сифатида фойдаланилади. Тармоқнинг нисбий
самарадорлигини ёки унинг афзаллигини аниқлашдан ташқари, фойдани
ҳисоблаш билан боғлиқ бўлган, яъни маҳсулотнинг тўлиқ таннархини
18
Ўша ерда, 436 бет
19
Ўша ерда, 436 бет
20
Ўша ерда, 436 бет
21
Ўша ерда, 436 бет
22
Ўша ерда, 442 бет
23
Ўша ерда, 442- бет
24
Ўша ерда, 442 бет
27
Цеддиес Ю., Райш Э., Угаров А.А. Эконосмика сельскохозяйственных предприятий. Москва.
Издательство МСХА. 2000. стр.72-73
199
ҳисобга оладиган абсолют самарадорликни аниқлашда ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Бу масалага таннарх бўлимида кенгроқ тўхталамиз.
Алоҳида тармоқлар бўйича тўлиқ таннархни ва фойдани ҳисоблаш учун
доимий умумишлаб чиқариш ва умумхўжалик харажатларини биттадан
харажат турларига қараб оқилона асосланган тамойилда корхона
тармоқлари ўртасида алоҳида тақсимлаш зарур. Фойда тушунчаси
тадбиркор учун молиявий хизмат (солиққа тортиш) нуқтаи назаридан
эмас, балки реал харажатларни ҳақиқатда акс эттиришга максимал
яқинлашиш нуқтаи назаридан аҳамиятга эга. Шундай экан, маржинал
даромадни биз айтмоқчи бўлган фойдани келтириб чиқаришда,
ҳисоблашда муҳим бўлган иқтисодий категория сифатида қараш мумкин.
Фойдани тўғри ҳисоблашнинг аҳамияти ва роли қуйидаги ҳисоб-китоблар
тизими категорияларида кўзга ташланади.
1.Тушум
–асосий маҳсулотларнинг жамисини уларнинг бир
бирлигининг баҳосига кўпайтириб, унга ёрдамчи маҳсулотларнинг
жамисини уларнинг бир бирлигининг баҳосига кўпайтирилган натижани
қўшиб топилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |