Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
Таянч иборалар: 
 
Капитал қўйилмалар, инвестиция, молиялаштириш, капитал 
қурилиш, капитал сиғими, қоплаш муддати, иқтисодий самарадорлик, 
абсолют самарадорлик, нисбий самарадорлик, харажатларнинг пасайиши, 
таннархнинг пасайиши, келтирилган харажат. 
Саволлар 
1.
Капитал қўйилмалар деб нимага айтилади? 
2.
Капитал қўйилмаларнинг манбалари нималар? 
3.
Капитал қўйилмаларнинг кенгайтирилган такрор ишлаб 
чиқаришдаги роли? 
4.
Капитал қўйилмаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари? 
5.
Капитал қўйилмаларнинг самарадорлигини ошириш 
омиллари ва имкониятлари? 
 
10-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИШЛАБ 
ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ 
УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ.РЕНТАБЕЛЛИК ВА УНИ
ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ 
«Мақсад 
– 
қишлоқ 
хўжалиги 
соҳасида 
ишлаб 
чиқариш 
самарадорлигини кескин ошириш, 
қишлоқда яшаётган халқимизнинг 
ҳаёт даражасини кўтариш, улар 
учун муносиб шарт-шароитларни 
яратишдан иборат бўлмоғи керак» 
И.Каримов 


191 
«Монополия

рақобат шароитида ёки шу 
иккови уйғунлашувининг ҳар қандай 
ҳолатида 
иқтисодий 
мувозанатга 
эришиш ҳар бир индивидумнинг максимал 
иқтисодий фойдага интилиши—қатиъян 
интилиши—билан характерлананади
» 
Э.Х.Чемберлин 
 
1.Иқтисодий самарадорлик тушунчаси, унинг
кўрсаткичлари ва мезони 
 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлиги 
умумий кўринишда ишлаб чиқаришнинг натижаси, жонли ва 
буюмлашган меҳнат харажатлари ўртасидаги нисбат билан ифодаланади. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлигини 
оширишнинг объектив зарурлиги мамлакат иқтисодий ривожланишининг
ҳозирги этапдаги бир қатор хусусиятлари ва доимий ҳаракатдаги
омилларнинг йиғиндисига боғлиқ. Бир томонда қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши самарадорлигини ошириш озиқ-овқат ва хом ашёга бўлган 
талабнинг ўсиб бориши ва қийинлашиши, маҳсулот сифатига бўлган 
талабнинг 
кучайиши, 
баъзи 
ишлаб 
чиқариш 
ресурсларининг 
чегараланганлиги, ишлаб чиқариш воситалари қийматининг ўзгариши ва 
бошқаларни кўрсатиб туради. 
Бошқа томондан, ҳозирги этапдаги жамиятнинг ривожланиши 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлигин ошириш 
имкониятини кенгайтиради. 
Мамлакатда тўпланган иқтисодий потенциал, фан ва техниканинг
ривожланиши, малакали кадрлар, омманинг фаоллиги, уларнинг
тажрибаси, шунингдек юқори пировард натижаларга омманинг моддий 
қизиқишининг ўсиши ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб 
чиқаришни кўпайтиришга шароит яратади, таннархни пасайтиради ва 
рентабелликни ошириш имкониятларидан оқилона фойдаланишга имкон 
беради. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлиги 
ҳақида 
масала 
кўрилганда, 
«Самара» 
ва 
«Самарадорлик» 

тушунчаларининг бир хил эмаслигини кўзда тутиш керак. «Самара» 
термини қандайдир жараённинг натижасини билдиради. Умумий 
кўринишда ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг самараси шаклида унинг 
вазифаси – ишлаб чиқаришнинг мақсадини амалга оширувчи пировард 
маҳсулот юзага чиқади. Бир томондан, у ўз таркибига маълум даврдаги 
ҳаракатдаги ишлаб чиқариш ресурсларининг моддий натижаси 
йиғиндисини олади, бошқа томондан – ишлаб чиқаришнинг пировард 
мақсади фақат бевосита ишлаб чиқарилган моддий бойликларнинг 
ҳажмида мужассамлашган бўлади.


192 
«Самара»-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари шаклида(натура ва пулда) 
ишлаб чиқариш ресурси, харажат, фойда сферасида эса иқтисодий, 
шунингдек ходимларнинг яшаш ва ишлаш шароитини ҳам акс эттирувчи 
ижтимоий ўсиш бўлиши мумкин. 
Лекин самара қанчалик муҳим бўлса ҳам, ўз-ўзидан кишининг 
меҳнат 
фаолиятини 
тўлиқ 
характерламайди, 
қандай 
ресурс(харажатлар)лар эвазига олинганлигини кўрсатмайди. Бир хил 
самара турли усул билан, ресурслардан турлича даражада фойдаланиш 
орқали олинган бўлиши мумкин ва аксинча, бир хил ресурс(харажат)лар 
турли самара бериши мумкин. Шунинг учун эришилган самарани шу 
самарани олишда қатнашган ресурслар(харажатлар) билан таққослаш 
зарурияти келиб чиқади. 
Бундан кўринадики, самара(натижа) деб аталган абсолют миқдор 
билан бир қаторда яна бир абсолют миқдор – қўлланилган ёки истеъмол 
қилинган ресурсларнинг (жорий ишлаб чиқариш харажатлари) ҳажмини 
билиш зарур. 
Ишлаб 
чиқаришнинг 
иқтисодий 
самарадорлиги 
иқтисодий 
самаранинг (натижанинг) ресурсларга(харажатларга) нисбати ёки аксинча
усул билан аниқланади: 
С(н) Р(х) 
ИС= ------ ; ------- 
Р(х) С(н) 
Иқтисодий самарадорлик даражаси қандай баҳодаги ресурслар 
ҳисобига иқтисодий самарага эришилганлигини билдиради. Самара қанча 
катта ва харажат шунча кичкина бўлса, ишлаб чиқариш иқтисодий 
самадорлиги шунча катта бўлади ва аксинча. Ресурслар ва иқтисодий 
самарадорлик ўртасида маълум бир алоқа мавжуд. Харажатлар икки хил 
бўлиши мумкин: жонли ва буюмлашган. Жонли меҳнат, асосий ва моддий 
айланма воситаларнинг абсолют миқдори ресурслар (харажатлар) 
сифатида, улар миқдорининг камайиши ва уларни тежаш – иқтисодий 
самара шаклида кўринади. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлигининг 
моҳияти, унинг мезони (критерияси) ва кўрсаткичлари орқали очилади. 
Мезоннинг илмий тушунчаси маълум бир белги, баҳо ўлчовини 
ифодалайдиган асосий сифати, унинг муҳим хоссасидир. Қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлигининг мезони
жамиятга керак бўлган ер майдони бирлигидан чиқадиган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларининг олиниши ва шу билан бир қаторда ишлаб 
чиқаришнинг тежамлилиги ва юқори сифатини таъминлашдир. 
Кўрсатилган мезон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 
мақсадига – тармоқ маҳсулотига аҳолининг ўсиб бораётган талабини 
тўлароқ қондиришга жавоб беради ва унинг ютуқлари йўлини – ишлаб 
чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва интенсивлаштириш 


193 
асосида системали равишда ишлаб чиқаришни юксалтиришни аниқлаб 
беради. Шу билан бирга бу мезонда қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришининг ўзига хос хусусияти, энг аввало ер ресурслари билан 
мустаҳкам алоқаси акс этади. 
Самарадорлик тушунчаси кенг қамровли, мураккаб ва турли баён 
қилиш кўринишларига эга. У тор ва кенг маънода қараб чиқиладиган 
тушунча. Шундай бўлганлиги муносабати билан биз самарадорликни 
пахтачилик агросаноат мажмуаси, унинг тармоқлари ҳамда корхоналари 
доирасида тадқиқ этмоқчимиз. Сабаби бу мажмуа мамлакат 
иқтисодиётида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эгадир. 
Бозор иқтисодиёти шароитида самарадорлик тушунчаси ва унинг 
кўрсаткичлари тизими кўплаб хорижий ва ўзбекистон олимлари 
томоноидан ўрганилган ва таҳлил этилган. АҚШ олимлари К.Макконнелл 
ва С.Брюлар фикрича «иқтисодий самарадорлик..... ишлаб чиқариш 
жараёнида қўлланилган камёб ресурслар миқдори билан ушбу жараён 
пировард натижасида ишлаб чиқилган қандайдир истеъмол маҳсулоти 
ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди»
4
. Берилган ҳажмда харажат 
ҳисобига олинган маҳсулот миқдори қанчалик кўп бўлса, самарадорлик 
шунчалик юқори бўлади, ва аксинча. 
Ғарб давлатлари аграр-иқтисодчилари, инглиз олимлари Давид 
Колман ва Тревор Янг техник, ресурсларни тақсимлашнинг 
самарадорлиги ва иқтисодий самарадорлик терминларини фарқлайдилар. 
Уларнинг фикрича «.....техник самарадорлик маълум бир ҳажмдаги 
харажатлар ҳисобига максимал миқдорда маҳсулот олиш бўлса, 
ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги эса мавжуд омиллар ва 
сарфланадиган харажатлар миқдори ишлаб чиқарувчи фойдасини 
максимал даражада таъминловчи мутаносибликда кўлланилишини кўзда 
тутади»
5

Иқтисодий 
самарадорлик 
бу 
икки 
самарадорликни 
умумлаштириувчи тушунча бўлиб, математик кўринишда қуйидагича 
ифодаланиши мумкин: 
Ис = Тс 

РТс

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish