1-жадвал
181
Қишлоқ ва ўрмон хўжалигида асосий капиталга киритилган
инвестицияларнинг ҳажми ва салмоғи динамикасининг таҳлили
(2005-2014 йй.)(млрд. сўм)*
Йиллар
Жами
инвестиция
ҳажми
Шу жумладан, қишлоқ ва ўрмон
хўжалигида
Ҳажми
Салмоғи, %
2005
3165,2
138,2
4,4
2006
4041,0
164,4
4,1
2007
5903,5
200,9
3,4
2008
9555,9
261,2
2,7
2009
12531,9
385,9
3,1
2010
15338,7
531,0
3,5
2011
17953,4
942,5
5,2
2012
22797,3
1089,2
4,8
2013
28694,6
1334,0
4,6
2014
35233,3
1445,5
4,1
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил
ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари.
2014 йилга келиб жами инвестицияларнинг умумий ҳажми кескин
ошган. Яъни, бу даврга келиб. Уларнинг ҳажми 11,1 мартага ошган,
жумладан шу даврда қишлоқ хўжалигида ҳам асосий капиталга
киритилган инвестициялар ҳажми 138,2 млрд. сўмдан 1445,5 млрд. сўмга
ёки 10 мартадан зиёд ошган. Қишлоқ ва ўрмон хўжалигининг жами
инвестиция ҳажмидаги салмоғи эса деярли ўзгармасдан колган.
182
2.Капитал қўйилмалар тушунчаси, фойдаланишнинг
асосий йўналишлари, таркиби ва молиялаштириш
манбалари
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнида ҳаракатдаги асосий
воситаларнинг аста-секин эскириши, сўнгра эса ҳисобдан чиқарилиш рўй
беради, бу эса уларни – оддий ёки кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш
заруриятини келтириб чиқаради. Асосий воситаларни такрор ишлаб
чиқаришни молиялаштириш капитал қўйилмалар манбалари ҳисобига
амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигида капитал қўйилмалар деб ҳаракатдаги асосий
воситаларни тиклашга ва кенгайтиришга йўналтирилган пул воситаларига
айтилади.
Капитал қўйилмалар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришга
бўлинади.
1.Ишлаб чиқариш капитал қўйилмаларга маҳсулот ишлаб чиқариш
билан боғлиқ бўлган харажатлар киради. Бу харажатлар трактор, қишлоқ
хўжалик машиналари, ишчи ва маҳсулдор моллар, бинолар ва
иншоатлар, йўл қурилиши ва бошқаларга сарфланади. Ишлаб чиқариш
капитал қўйилмаларига, иқтисодий моҳияти бўйича, шунингдек асосий
подани вужудга келтириш харажатлари ҳам киради. Лекин мавжуд учёт
системасида капитал қўйилмалар системасига бу харажатлар кирмайди
ва алоҳида ҳисобга олинади. Асосий пода учун капитал қўйилмалар
асосан брак қилинган, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонларни сотишдан
тушган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;
2.Ноишлаб чиқариш капитал қўйилмаларига уй-жой қурилиши
маданий-маиший бинолар ва соғлиқни сақлашга сарфланадиган
харажатлар киради.
Капитал қўйилмалар - бу потенциал асосий воситалар бўлиб, улар
маълум объектларни фойдаланишга топширилгандан кейин асосий
воситаларга айланади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда капитал қўйилмалардан
фойдаланишнинг асосий йўналашлари қуйидагилардир:
1.Ўсимликчилик
ва чорвачилик ишлаб чиқариш бинолари,
устахоналар, уй-жой, маданий-маиший объектлар ва бошқаларининг
капитал қурилиши ва реконструкциясига;
2.Ишлаб чиқариш қуроллари(машина, ускуналар) ишчи ҳайвонлар
сотиб
олинади,
шунингдек
маҳсулдор
ҳайвонлар
подаси
шакллантирилади.
3.Ерларни мелиорациялаш, кўп йиллик дарахтларни ўтказиш,
ҳосилга кирганча ўстириш ва бошқалар.
Бевосита қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ажратилган пул
воситаларидан ташқари, бутун комплекс ишлар бўйича қишлоқ
183
хўжалигини ривожлантиришга сарфланадиган капитал қўйилмалар ўзига
қуйидаги бир қатор харажатларни олади:
1.Давлат ва жамоа хўжаликларини техника билан таъминлайдиган
корхона ва ташкилотлар қурилиши учун воситалар;
2.Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот муассасалари қурилишига;
3.Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича корхоналар барпо
қилишга;
4.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа
мақсадларга.
Маълум бир даврга мўлжалланган капитал қўйилмаларнинг жами
суммаси капитал қўйилмаларнинг тўпламини ташкил қилади(КҚ).
Капитал қўйилмаларнинг сиғими (КҚС) деганда 1 га ер майдонига
(қишлоқ хўжалик яроқли ерига, ҳайдаладиган ерга) тўғри келадиган
капитал қўйилмалар суммаси - (Ер) ёки 1 мол ўрни - (МЎ)га тўғри келган
капитал қўйилмалар суммаси тушинилади ва қуйидаги формула билан
ҳисобланади.
КҚ КҚ
КҚС=-------- ; КҚС=-------
ЕР МЎ
Капитал қўйилмаларнинг миқдор ва сифат характеристикаси
уларнинг таркибини, яъни у ёки бу элементнинг умумий ҳажмдаги
нисбатини акс эттиради.
Капитал қўйилмаларнинг тармоқ, такрор ишлаб чиқариш ва
технологик тузилиши мавжуд. Капитал қўйилмаларнинг тармоқ
тузилиши қишлоқ хўжалигида турли тармоқлар ёки ишлаб чиқариш
турлари бўйича инвестициялар нисбатини ифодалайди. Такрор ишлаб
чиқариш нуқтаи назардан тузилиши капитал қўйилмаларнинг турли
йўналишлари бўйича фойдаланиш салмоғини ифодалайди. Технологик
тузилиш эса, ускуналарга, қурилиш-монтаж ишларига ва лойиҳа-қидирув
ишларига фойдаланиладиган капитал қўйилмаларнинг салмоғини
ифодалайди.
Капитал қўйилмаларнинг таркибий тузилиши:
I - Тармоқ тузилиши:
1.Чорвачилик бинолари қурилиши ва жиҳозлаш;
2.Сув хўжалик қурилиши;
3.Электрлаштириш;
4.Боғлар ва боққа кўп йиллик дарахтлар барпо қилиш;
5.Тракторлар, машина ва ускуналар сотиб олиш;
6.Уй-жой ва маданий-маиший қурилиш;
II-Такрор ишлаб чиқариш тузилиши:
1.Ишлаб чиқаришни реконструкциялаш;
2.Мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
3.Янги қурилиш.
184
III-Технологик тузилиши:
1.Ускуналар;
2.Қурилиш-монтаж ишлари;
3.Лойиҳа-қидирув ишлари;
4.Бошқа қўйилмалар.
Хўжалик юритишнинг барча шаклллари ва қишлоқ хўжалик
корхоналарнинг барча турлари учун умумий ишлаб чиқаришда
мустақиллик ва ўзини-ўзи молиялаштиришни тақозо қиладиган, бозор
иқтисодиёти шароитида капитал қўйилмаларни молиялаштиришни бош
манбаи сифатида хусусий манбалар - асосий воситалар амортизацияси,
фойда ва бошқалар ҳисобланади. Бунда амортизация ажратмалари оддий
такрор ишлаб чиқариш манбаи сифатида, фойда эса ишлаб чиқариш ва
ноишлаб чиқариш асосий воситаларини кенгайтирилган такрор ишлаб
чиқариш манбаи сифатида ташкил топади. Агар шу мақсадларга хусусий
воситалар етмай қолса, банк кредитлари жалб қилинади. Давлат
қишлоқ хўжалиги корхоналарида катта миқдордаги пул воситаларини
асосий подани ташкил қилишга сарфлайди. Маҳсулдор ва иш ҳайвонлари
асосий подасини ташкил қилиш харажатлари ва молиялаштириш манбаи
умумий
ҳолда
капитал
қўйилмаларга
қўшилмайди.
Давлат
корхоналарининг подани ташкил қилиш харажатлари хусусий воситалари
ҳисобига молиялаштирилади: брак қилинган молларни сотишдан келган
тушум, ишчи ҳайвонлар амортизацияси ва бошқа манбалар. Агар бу
маблағлар корхонада етишмаса, у ҳолда молиялаштириш банк кредитлари
ҳисобига амалга оширилади. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналарига
бюджет воситалари фақат муҳим мақсадларни (йирик ишлаб чиқариш
ва ноишлаб чиқариш объектларига, мелиорацияга ва бошқаларга)
молиялаштиришга ажратади.
Жамоа хўжаликларида капитал қўйилмаларни молиялаштиришнинг
бош манбаи хусусий воситалардир. Унга амортизация ажратмалари, вояга
етган маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларни сотишдан келган пул тушуми,
хўжалик ўрмонидан дарахт сотиш, соф даромаддан ажратмалар, асосий
воситалар суғуртаси қайтими ва бошқа манбалардир. Давлат
хўжаликларидан фарқ қилган ҳолда жамоа хўжаликлари хусусий
маблағлари етмай қолганда капитал қўйилмаларни молиялаштириш
банкнинг фақат узоқ муддатли кредитлари орқали қопланади. Узоқ
муддатли кредит миқдори капитал қўйилмалар харажатининг режадаги
ҳажми ва жамоа хўжалигининг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб
аниқланади. Хўжаликлараро корхоналар ва бирлашмаларда капитал
қўйилмаларни молиялаштириш пайчилар ажратган воситалар ҳисобига,
амортизация ажратмалари ва бирлашма ҳамда уларнинг кенгаши устави
аниқлаган миқдорда фойдадан ажратмалар ҳисобига амалга оширилади.
Давлат корхоналарида, қишлоқ хўжалиги кооперативларида ва
акционерлик корхоналари ва бирлашмаларида капитал қўйилмаларни
молиялаштириш манбаи – таъсисчиларнинг пул ва материал взнослари,
қимматбаҳо қоғозлар (акция, облигация)дан келадиган даромадлар,
185
хайрия взнослари, корхона ташкилот ва фуқароларнинг эҳсонлари
ҳисобланади. Деҳқон хўжалиги асосий воситаларни оддий ва
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни ўз маблағлари ҳисобига амалга
оширадилар. Улар зарур бўлиб қолганда, банкдан узоқ ва қисқа
муддатли ссудаларни давлат корхоналари амал қиладиган қоидалар
асосида олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундан ташқари шахсий мол-
мулкларини гаровга қўйиб, ипотека банклар кредитларидан
фойдаланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |