Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
Таянч иборалар: 
 
Иқтисодий самарадорлик, жонли меҳнат, буюмлашган меҳнат, 
харажат, самара, мезон, маҳсулот миқдори, бозор тизими, бозор 
механизми, ялпи маҳсулот, ялпи даромад, соф даромад, рентабеллик. 
асосий фаолиятдан олинган фойда, баланс активи, баланс пассиви, 
дивидент, молиявий натижалар, молиявий фаолиятдан олинган фойда, 
перманент капитал, солиқ тўлангунча фойда, ялпи фойда, соф фойда, 
таннарх,узоқ муддатли активлар, хусусий капитал, рентабелликнинг 
мутлоқ ва нисбий кўрсаткичлари. 
 
Саволлар 
1.Иқтисодий самарадорлик тушунчаси нима? 
2.Иқтисодий самарадорлик мезони ва кўрсаткичларини айтинг? 
3.Иқтисодий самарадорликни қайси йўллар билан ошириш мумкин? 
4.Самарадорликни қайси йўллар билан ошириш мумкин? 
5.Рентабеллик нима? 
6.Рентабеллик кўрсаткичларини айтинг? 
7.Рентабелликни ҳисоблашнинг янги усулларини айтинг? 
8.Рентабелликни оширувчи омилларни айтинг? 
9.Рентабелликни оширувчи ички омиллар қандай бўлади? 
10.Рентабелликни оширувчи ташқи омиллар қандай бўлади? 
 
11-БОБ
.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЯЛПИ ВА ТОВАР 
МАҲСУЛОТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИЛГАН ТАКРОР 
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ 
 
«Кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик 
мамлакатнинг нафақат ялпи ички 
махсулотини шакллантиришда асосий бўғин, 
балки аҳоли бандлиги ва даромадлари 


217 
манбаининг, миллий фаровонликка 
эришишнинг муҳим омили ҳам бўлиши даркор» 
И.Каримов 
 
 
1.Ялпи маҳсулот тушунчаси, унинг таркиби, ҳисоблаш ва
баҳолаш. Ялпи маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш турлари 
ва омиллари 
 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг пировард натижаси ялпи 
маҳсулотдир. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти деганда, шу тармоқнинг 
маълум бирдавр ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдорининг 
йиғиндиси тушунилади. Унинг таркибига фақат деҳқончилик ва 
чорвачилик маҳсулотлари киради. 
Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти натура ва қиймат кўрсаткичларда 
ҳисобга олинади. Натурал кўрсаткичлар қишлоқ хўжалигида яратилган 
истеъмол қийматларнинг таркиби ва миқдорини акс эттиради. Центнер, 
тонна ва бошқа ўлчовларда ҳисобланадиган ялпи маҳсулот кўрсаткичига, 
деҳқончиликда – алоҳида экинлар ёки бир хил типдаги қишлоқ хўжалиги 
экинлари асосий маҳсулотлари, ёш кўп йиллик дарахтларнинг ва 
деҳқкончиликдаги 
тугалланмаган 
ишлаб 
чиқаришнинг 
(кузги 
экинларнинг экиш ва келгуси йил ҳосили учун харажатлар) ўсишидаги 
ўзгаришлар, шунингдек тармоқнинг бошқа (қўшимча) маҳсулотлари 
(сомон, поҳол ва бошқалар); чорвачиликда – тайёр маҳсулотнинг алоҳида 
турлари бўйича (сут, жун, тухум ва бошқалар) ялпи тушум: бола, моллар 
ва парррандаларнинг тирик вазнининг ўсиши, шунингдек, тармоқнинг 
бошқа қолдиқ маҳсулотлари (гўнг ва бошқалар) киради. 
Тармоқлар бўйича қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг таркиби 
қуйидагича бўлади: 
Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти: 
I. Деҳқончилик маҳсулотлари: 
а) қишлоқ хўжалик экинлари асосий маҳсулот ялпи ҳосили; 
б) кўп йиллик дарахтларни ўстириш; 
в) тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғидаги ўзгариш (кузги
экинлар харажати); 
г) қўшимча маҳсулот (сомон, похол ва бошқалар).
II. Чорвачилик маҳсулотлари 
а) қорамол ва паррандалардан хўжаликда фойдаланишдан 
олинган, маҳсулотлар (сут, жун, тухум, пилла, қоракўл тери ва бошқалар); 
б) қорамол ва паррандаларнинг ўсиши (тирик вазнда); 
в) бузоқлар, қўзи, улоқ ва бошқа олинган болалар
г) қолдиқ маҳсулотлар ( гўнг ва бошқалар ). 


218 
Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини қишлоқ хўжалиги корхоналари
ялпи маҳсулоти билан алмаштирмаслик керак. Қишлоқ хўжалиги
корхоналарининг ялпи маҳсулоти анча кенг маънога эга бўлиб, у ўз ичига 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотидан ташқари ёрдамчи, саноат ва бошқа 
ишлаб чиқаришларни, иш ва хизматлари олади. Масалан: хўжаликда 
қайта ишланган ( ун, ўсимлик, мол ёғи ва ҳ.к) деҳқончилик ва 
чорвачилик маҳсулотлари ва бошқалар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 
эмас, балки саноат маҳсулоти ҳисобланади. Улар ҳам қишлоқ хўжалиги
корхоналари ялпи маҳсулоти таркибига киради.
Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини умумий ифодалаш учун
таққослама ва жорий баҳоларда, шунингдек маҳсулот таннархи бўйича
баҳоланади. Маҳсулотнинг умумий ҳажмини, унинг йилар бўйича. 
динамикасидаги ўзгаришларни, аниқлаш учун, шунингдек, йиллик ва 
соатлик меҳнат унумдорлик даражасини, фонд қайтимини ҳисоблаш ва 
бошқа мақсадлар учун ялпи маҳсулот таққослама баҳоларда баҳоланади. 
Ялпи маҳсулотни жорий баҳоларда баҳолаш соф даромадни ҳисоблаш 
учун фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулотлари қиймати 
унинг таннархи бўйича ҳисобланади. 
2014 
йилда Самарқанд вилояти бўйича барча тоифадаги 
хўжаликларда таққослама баҳоларда, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 
4912988,0 млн. сўмни, шу жумладан деҳқончилик бўйича 2777654,0 млн. 
сўмни, чорвачилик бўйича 2135334,0 млн. сўмни ташкил этган. 
Шунингдек таннарх бўйича баҳоланган ялпи маҳсулот жами 4081926,0 
млн.сўмни, шу жумладан деҳқончиликда 2178822,0 млн.сўмни, 
чорвачиликда эса 1903104,0 млн.сўмни ташкил этган.
Республика бўйича ялпи ички маҳсулотнинг йиллар давомида 
ўзгариши қишлоқ хўжалигида айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 
ўсиш суръатларида намоён бўлади. Қишлоқ хўжалиги ялпи ички 
маҳсулоти 1996 йилда (олдинги йилга нисбатан солиштирма баҳоларда) – 
6,5%, 1997 йилда – 5,8%, 1998 йилда – 4%, 1999 йилда – 5,9%, 2000 йилда 
об-ҳавонинг, айниқса сув ресурсларининг танқислигига қарамасдан – 
3,2% кўпайди. Ундан кейинги даврларда эса, 2005 йилда – 5,4%, 2006 
йилда – 6,7%, 2007 йилда – 6,1%, 2008 йилда – 4,5%, 2009 йилда – 5,8%, 
2010 йилда – 6,9%, 2011 йилда – 6,6%, 2012 йилда – 7,2%, 2013 йилда – 
6,9% ва 2014 йилда ҳам 6,9% га қўшимча ўсишга эришилди.
Пулда ифодаланган деҳқончилик ялпи маҳсулоти кўрсаткичи(ДЯМ) 
қишлоқ хўжалиги экинлари ялпи ҳосили қиймати (ЭЯҲК), кўп йиллик 
дарахтларни ўстириш харажатлари қиймати (КЙДЎҚ), тугалланмаган 
ишлаб чиқариш қийматидаги ўзгаришлар ва бошқа маҳсулотлар қиймати 
(Т ишлаб чиқариш ва БМҚ)дан ташкил топади. Мисолларни, Самарқанд 
вилоятидаги барча тоифадаги хўжаликларнинг 2014 йил маълумотлари 
асосида кўриб чиқамиз: 
ДЯМ = ЭЯҲҚ + КЙДЎҚ + Т и/ч ва БМҚ = 2777654 млн.сўм 


219 
Чорвачилик ялпи маҳсулоти (ЧЯМ) эса, моллар ва паррандалардан 
хўжаликда 
фойдаланиш 
натижасида 
олинган 
маҳсулотлар 
қиймати(МПМҚ); мол ва паррандалар тирик вазни ўсишининг қиймати 
(ТВЎҚ), олинган бола қиймати(ОБҚ) ва бошқа маҳсулот қиймати 
(БМҚ)дан ташкил топади.
ЧЯМ = МПМҚ + ТВЎҚ + ОБҚ +БМҚ= 2135334 млн. сўм 
Пулда ифодаланган қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти тармоқда 
барча яратилган моддий бойликларга умумлашган тавсиф беради. У 
қишлоқ хўжалигининг жами ижтимоий маҳсулотдаги салмоғини, қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқ структурасининг даражаси ва 
динамикасини, алоҳида категориядаги корхоналарнинг маҳсулот ишлаб 
чиқаришдаги ролини, ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлик 
кўрсаткичларини ҳисоблаш учун зарур, умум иқтисодий кўрсаткич 
сифатида ҳаракат қилади. 
Қишлоқ хўжаликда - пулда ифодаланадиган ялпи маҳсулот
кўрсаткичларининг бир қатор камчиликлари мавжуд бўлиб, улар 
қуйидагилардир:
1.Ялпи маҳсулот фақат жонли меҳнат эмас, балки буюмлашган
меҳнатнинг ҳам натижасидир. Шунинг учун ялпи маҳсулот бўйича
ҳисобланган кўрсаткичлар, жонли меҳнатни тежаш ҳисобига юқори
бўлмасдан, балки моддий ресурсларни кўп сарфлаш ҳисобига амалга 
ошади; 
2.Ялпи маҳсулотни ҳисоблашнинг ҳозирги - яъни деҳқончилик ва 
чорвачилик маҳсулотлари суммасини қўшиб ҳисоблаш методикаси
такрорий ҳисоблашга йўл қўяди. Масалан: ем деҳқончиликда ҳам, 
чорвачиликда ҳам маҳсулотлар таннархи моддасида икки марта ҳисобга 
олинади; 
3.Ялпи маҳсулотни жорий харид баҳоларида баҳолаш, унинг
ҳақиқий қийматини пасайтиради, яъни ялпи маҳсулотнинг товар
бўлмаган қисми таннарх бўйича баҳоланади. У харид баҳосидан соф 
даромаднинг миқдорича кам бўлади, яъни ялпи маҳсулотнинг қиймати 
қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотининг товар бўлмаган қисмини ишлаб 
чиқаришга кетган, қўшимча меҳнатни ҳисобга олмайди; 
4.Ялпи маҳсулот кўрсаткичи ҳар доим ҳам маълум корхона
коллективининг реал меҳнат ҳиссасини акс эттирмайди, чунки унинг
миқдори бошқа тармоқлардан келадиган материал ресурсларнинг 
ҳажмига ҳам боғлиқ; 
5.Таққослама баҳоларда ҳисобланган ялпи маҳсулот кўрсаткичи, 
унинг сифатини тўлиқ акс эттирмайди.
Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти фойдаланишига қараб, икки
қисмга бўлинади. Бир қисми (уруғ, ем, бузоқлар учун ажратилган сут, 
инкубатор учун тухум ва бошқалар) бевосита қишлоқ хўжалигида ишлаб 
чиқариш мақсадлари учун истеъмол қилинади. Бошқа қисми эса пировард 


220 
маҳсулот дейилади ва сотиш учун фойдаланилади. Шу сабабли қишлоқ 
хўжалигида «ялпи оборот» тушунчаси ҳам ишлатилади. Ялпи 
маҳсулотдан фарқ қилиб, ялпи оборот ўз ичига ҳамма ялпи маҳсулотни 
олади, яъни ички ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиганини ҳам, 
сотиладиганини ҳам. Ялпи оборот ялпи маҳсулотдан ички ишлаб 
чиқариш оборотининг миқдорига кўпдир. Қишлоқ хўжалигида, бошқа 
тармоқлардан фарқ қилиб, ялпи оборот ва ялпи маҳсулот бир-бирига тенг. 
Чунки, ялпи маҳсулот ялпи оборот усули бўйича ҳисобланади, яъни унга 
ички хўжалик обороти ҳам киради. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида 
ялпи оборот кўрсаткичи ҳисобланилмайди. Қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларининг тўхтовсиз ва ўсиб бораётган истеъмоли уни ишлаб 
чиқариш жараёнини такрорланиб ва янгиланиб туришини, яъни такрор 
ишлаб чиқаришни зарур қилиб қўяди. Такрор ишлаб чиқариш икки хил: 
оддий ва кенгайтирилган бўлади. Оддий такрор ишлаб чиқаришда 
жамғариш бўлмаганлиги учун ишлаб чиқариш жараёни илгариги ҳажмда, 
яъни ўзгармаган ҳолда такрорланади. Кенгайтирилган такрор ишлаб 
чиқаришда, ишлаб чиқариш ҳажми, жамғармадан фойдаланган ҳолда, 
кенгайган ҳолда такрорланиб, янгиланиб туради. Кенгайтирилган такрор 
ишлаб чиқаришда экстенсив ва интенсив йўлларидан фойдаланилади.
Қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришни ўстириш
учун қуйидаги омиллардан фойдаланилади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish