1-расм.Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуининг ташкилий тузилмаси.
Инфратузилма
Ижтимоии
инфратузи
лмаси
Ўзбекистон Республикаси
агросаноат мажмуаси
АСМ
тармоқлар
и учун
ишлаб
чиқариш
воситалари
ишлаб
чиқарувчи
соҳа
Қишлоқ
ху жалиги
Қишлоқ
ху жалиги
маҳсулот-
ларини
таи ё рловчи
қаи та
ишловчи,
сақловчи ва
сотувчи
соҳа
Ишлаб
чиқариш
инфрату-
зилмаси
30
2. Агросаноат мажмуи тармоқлари ўртасида ишлаб
чиқариш ва иқтисодий алоқалар
Агросаноат ишлаб чиқаришида бешта ўзаро алоқадор бўлган босқич
белгиланади:
Агросаноат мажмуининг барча тизими учун ишлаб чиқариш
воситалари ишлаб чиқариш;
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши;
Қишлоқ хўжалиги хом-ашёсидан тайёрланадиган истеъмол
буюмларини ишлаб чиқариш;
Тезкор ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида ишлаб чиқариш–
техникавий ва технологик хизмат кўрсатиш;
Пировард маҳсулотни сотиш.
У ёки бу тармоқни агросаноат мажмуига тегишли дейиш анча
мураккаб масала бўлиб, саноатнинг айрим тармоқлари қишлоқ хўжалиги
йўналишида фаолият кўрсатади. Кўпчиликлари эса қишлоқ хўжалиги
учун қисман маҳсулот ишлаб чиқаради. Агросаноат мажмуини ягона бир
тизим шаклида характерлаб шуни таъкидлаш лозимки, қишлоқ хўжалиги
саноат, қурилиш, транспорт, савдо ва халқ хўжалигининг бошқа
тармоқлари билан доимо мустаҳкам алоқада бўлиб келган.
Лекин,
агросаноат
мажмуининг
ташкил
топиши
қишлоқ
хўжалигининг ягона такрор ишлаб чиқариш жараёнида бирлашган
аралаш тармоқлар билан алоқасининг сифат жиҳатдан янги даражадаги
кўринишидир.
Агросаноат мажмуи шаклланишининг асоси бўлиб агросаноат
интеграцияси ҳисобланади. У қишлоқ хўжалиги, унга хизмат қилувчи ва
унинг маҳсулотини истеъмолчига етказиб бериш билан шуғулланадиган
бошқа тармоқлар билан органик ва ишлаб чиқариш алоқаларини
кучайтириш жараёнини ифодалайди. Агросаноат интеграцияси ижтимоий
меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқарувчи кучлар
ривожланишининг натижаси ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигининг
тармоқлараро мустаҳкам алоқаси ҳам шу асосда ўрнатилади. Ана шундан,
ишлаб чиқариш – техникавий, агрокимё хизмати, мелиоратив ишлар,
ветеринария хизмати каби фаолиятлар билан шуғулланувчи тармоқ ва
корхоналарнинг вазифаси келиб чиқади. Қишлоқ хўжалигининг
агросаноат мажмуининг бошқа тармоқлари билан маҳсулотни сотиш ва
қайта ишлаш соҳасидаги алоқалари янада кучаяди.
Кўп тармоқли ишлаб чиқариш тизимининг самарали фаолияти асосан
қуйидаги икки омилга боғлиқ:
1.Ресурслар бўйича, ривожланиш суръати бўйича, маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажми бўйича тармоқларнинг мувофиқлашувига (мослашувига);
2.Пировард натижани мақсад қилиб қўйган ҳар бир звенонинг
фаолиятига.
31
Ҳар бир оралиқ маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми, шу маҳсулотни
истеъмол қилувчи звенонинг талаби билан аниқланади. Бу босқичда
бутун бир комплексни ривожлантиришнинг зарурий пропорционаллиги
ва бир текислиги таъминланиши лозим.
Асосий фондларни ишлаб чиқарувчи тармоқлар, ўз маҳсулотларини
қишлоқ хўжалигига ва қайта ишловчи корхоналарга етказиб берадилар.
Уларнинг эътибори нафақат мажмуанинг ҳар бир звеносининг талабини
қондиришга, балки уларнинг агросаноат ишлаб чиқаришининг
босқичлари бўйича нисбатларининг оптималлигини таъминлашга ҳам
қаратилгандир. Акс ҳолда, агросаноат мажмуи ривожланишида қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва истеъмолчига етказиб
бериш
жараёнида
катта
йўқотишларга
олиб
келувчи
номутаносибликни(диспропорцияни) келтириб чиқаради.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлашни, сақлашни ва қайта
ишлашни амалга оширувчи агросаноат мажмуининг учинчи соҳаси
тармоқлари моддий- техника базасини такомиллаштириш зарурдир. Бу
соҳа, фонд етказувчи тармоқлар билан, шунингдек ўсимликчилик ва
чорвачилик тармоқлари билан тармоқлараро алоқаларида оптимал
нисбатга риоя қилиши зарур.
Агросаноат мажмуи тармоқлари ўртасидаги иқтисодий алоқалар
маҳсулот ва хизматларга объектив ўрнатиладиган баҳоларнинг оптимал
даражаси ёрдамида амалга оширилади. Кўпинча саноат ва қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари баҳолари ўртасидаги фарқ меъёрий иқтисодий
алоқани қийинлаштиради ва ишлаб чиқариш ҳажмини ўстиришга ва
пировард маҳсулотни сотишга имкон бермайди. Маълумки қишлоқ
хўжалиги корхоналари йил давомида маълум даражада айрим айланма
воситаларга бўлган талабини қондириш учун минерал ўғитларга, нефт
маҳсулотларига, МТП хизматарига, электр энергияси таъминотига эхтиёж
сезадилар ва мос равишда “Ўзкимёсаноат”, “Ўзнефтмаҳсулот”,
“Ўзагромашсервис”ва
“Ўзбекэнерго”
компаниялари
тизимидаги
ташкилотлар билан ишлаб чиқариш-иқтисодий алоқани амалга
оширадилар. Натижада уларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари билан
дебитор ва кредитор қарзлари вужудга келади.Қуйидаги жадвалларда
агросаноат мажмуи тармоқлари ўртасидаги иқтисодий алоқалар, маҳсулот
ва хизматлар бўйича улар ўртасидаги дебитор ва кредитор қарзлар
тўғрисидаги маълумотлар таҳлили келтирилган (1- ва 2- жадваллар).
Республика бўйича 2010 йил бошига пахта ва ғалла етиштирувчи
қишлоқ хўжалик корхоналарининг297553 млн.сўм минерал ўғитлардан,
237529 млн.сўм нефт маҳсулотларидан, 52227 млн.сўм МТП хизматидан
ва 38605 млн.сўм элекрт энергиясидан дебитор қарзлари ва 31770 млн.сўм
минерал ўғитлардан, 20796 млн.сўм нефт маҳсулотларидан, 10700
млн.сўм МТП хизматидан ва 605 млн.сўм электр энергиясидан кредитор
қарзлари мавжуд бўлган.
32
Do'stlaringiz bilan baham: |