Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

Ернинг бозор баҳоси
ер участкаларининг талаб ва таклифи миқдорига 
боғлиқ ҳолда, яъни олди-сотди жараёнида вужудга келади. Ер 
участкасининг эгаси нормал шароитда ерини сотади, қайсики, агар ерни 
сотишдан олинадиган маблағ банкка қўйилганда фоиз шаклида 
келтирадиган даромад, шу ерни ижарага берганда олинадиган рентадан 
кам бўлмаган ҳолда.
Ернинг баҳоси бошқача қилиб айтганда – капиталлашган йиллик ер 
рентасидир.
ЕрРен 
ЕрБ
= ---------------* 100
СсФ 
Бу ерда, ЕрБ - ернинг баҳоси, сўм 
ЕрРен - ер рентаси, сўм 
СсФ - ссуда фоизи, % 
Қишлоқ хўжалигида ернинг баҳоси, ер солиғи ва ижара ҳақининг 
иқтисодий асоси ва ерга бўлган мулк ҳуқуқини рўёбга чиқаришнинг 
иқтисодий шакли, ер эгалари ўзлаштирадиган даромад сифатида юзага 
чиқадиган ер рентасиҳисобланади. Рента муносабатлари ерларни қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқариши учун, шунингдек ноқишлоқ хўжалик 
зарурияти учун ҳам ижарага берилганда пайдо бўлади. Ер рентасининг: 
дифференциал ва абсолют шакли мавжуд. Ўз навбатида дифференциал 
рента ҳам икки шаклда дифференциал рента I ва дифференциал рента II 
га бўлинади.
Дифференциал рента I
нинг ташкил топиши ер ресурсларининг 
чегараланганлиги, уларнинг сифати жиҳатидан турли-туманлиги, 
шунингдек қишлоқ хўжалик оборотига нафақат яхши ерларни, шунингдек 
ўртача ва ёмон ер участкаларини ҳам жалб қилиш зарурияти билан 
боғланган, ер участкаларининг жойлашган ўринларидаги фарқларга ҳам 
боғлиқ. Ер эгалари сифат жиҳатидан турлича бўлган ер участкаларига бир 
хил миқдорда меҳнат ва маблағ сарфлаб, улардан ҳар хил натижа 
оладилар. Яхши ерлардан фойдаланувчи ер эгалари, ёмон ерда 
ишлайдиганларга нисбатан, ҳар бир гектаридан қўшимча маҳсулот 
оладилар. Улар маҳсулот бирлиги ҳисобига оз миқдорда жонли ва
буюмлашган меҳнат сарфлайдилар. Уларга маҳсулот бирлигини ишлаб 
чиқариш анча арзонга тушади, уларда маҳсулотнинг индивидуал 
қиймати паст бўлади, натижада маҳсулдорлик бўйича дифференциал 


134 
рента I га айланадиган қўшимча даромад вужудга келади. Масалан, 
унумдорлиги бўйича ҳар хил ер участкаларига бир хил миқдорда маблағ 
сарфланган бўлиб, улардан олинган ишлаб чиқариш самараси турлича. 
Натижада 1 ц маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг индивидуал баҳоси 
(ишлаб чиқариш харажатлари плюс ўртача фойда) биринчи (ёмон) 
участкада анча юқори бўлиб, иккинчисида (ўртача) ва учинчисида (яхши) 
- энг паст бўлади, ҳар бир участкадаги жами маҳсулот баҳоси эса бир хил 
бўлади. Лекин бозорда учала участкадан келтирилган маҳсулотлар бир 
хил баҳода, яъни ёмон ер участкасининг ишлаб чиқариш шароитлари 
билан аниқланадиган бозор баҳосида сотилади. Унда ўртача ва яхши ер
участкасидаги ижарачилар, 1ц маҳсулотни ишлаб чиқариш индивидуал
харажатлари ижтимоий харажатларидан паст бўлганлиги учун мос 
равишда ҳар бир центнерга қўшимча фойда оладилар ва уни 
дифференциал рента I сифатида бутун маҳсулот ҳажми учун ер
эгаларига мос равишда тўлайдилар. 
Дифференциал рента I, шунингдек ер участкаларининг бозорга
яқин ёки узоқ жойлашишига қараб транспорт йўллари ва бошқалар 
оқибатида ҳам ҳосил бўлади. Бу фарқлар маҳсулот бирлигига тўғри 
келадиган транспорт ва бошқа харажатларнинг нотекислигини келтириб 
чиқаради, бу эса жойлашган жойига қараб дифференциал рента I ташкил 
топиши учун шароит яратади.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish