Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

6. Қишлоқ хўжалигида меҳнат бозори 
 
Иш кучи бозори
. Бозор иқтисодиётида иш кучи иккита шароит 
таъсирида товарга айланади. Биринчидан, киши озод бўлиши керак ва ўз 
иш кучига мустақил эгалик қилиш имкониятига эга бўлиши керак. 
Иккинчидан, у ишлаб чиқариш воситаларидан маҳрум бўлиши керак, акс 
ҳолда унда иш кучини сотиш зарурияти бўлмайди. Қишлоқ хўжалигида 
бундайлар ёлланма ходимлар ҳисобланади. Бозорда у ўз иш кучинининг 
эгаси, сотувчи сифатида харидор билан қарама - қарши туради. 
Иш кучи, бошқа товарлар сингари, истеъмол қиймат ва қийматга эга. 
Иш кучининг истеъмол қиймати, унинг ўз меҳнат қобилияти билан 
истеъмол қиймат ва қийматга эга бўлган янги товар яратишидир. Бошқа 
товарлардан фарқ қилиб иш кучи истеъмол жараёнида ўз қийматидан кўп 
бўлган даромад яратади. Бу ортиқча даромад қўшилган қийматнинг 
таркибидир. Иш кучининг қўшилган қиймат яратиш қобилияти пировард 
натижада товар бўлган иш кучининг истеъмол қийматидир. 
Товар сифатида иш кучининг қиймати, уни такрор ишлаб чиқариш 
учун керак бўладиган ижтимоий зарурий меҳнатнинг миқдори билан 
ўлчанади. Шунинг учун иш кучининг қиймати тирикчилик воситалари 
фондини ташкил қилади. Тирикчилик воситалари фонди ходимлар 
шахсий истеъмолининг моддий асоси сифатида намоён бўлади ва шахсий 
истеъмолга кирадиган моддий неъмат ва хизматларнинг йиғиндисини 
ифодалайди. Тирикчилик воситалари фондининг манбаи ва асосий 
иқтисодий шакли меҳнат ҳақи ҳисобланади.
Ходимлар тирикчилик воситалари фондининг бир қисми, шахсни 
ривожлантирадиган ва маориф, медицина хизмати, турли хил нафақа ва 
бошқаларга сарфланадиган шахсий ва ижтимоий истеъмол фондларидир. 


87 
Бозор иқтисодиёти шароитида иш кучига бўлган таклифнинг 
талабдан ошиб кетиши иш кучи (меҳнат) бозорини бўлишини муқаррар 
қилиб қўяди. 
Қишлок хўжалигида иш кучи бозори илгари ҳам мавжуд эди, лекин у 
чегараланган, ўзгартирилган кўринишда эди. У тармоққа раҳбарликнинг 
маъмурий - қўмондонлик усули туфайли ўзига хос бўлган вазифани 
бажара олмас эди ва ходимларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш 
жараёнини ташкил қилиш ва тартибга солишнинг қўлланадиган шакллари 
такомиллашмаганлиги туфайли қишлоқ меҳнаткашларининг иш жойи ва 
машғулот турини танлаш эркинлиги чегараланган эди. Қишлоқ 
меҳнаткашларининг давлат мулкига ҳам хўжайни сифатидаги ҳуқуқи тўла 
эмас, ишга жойлашишда, меҳнатига яраша ҳақ олишда меҳнатга бўлган 
қобилиятданузоқлашиш содир бўлар эди. 
Ўрта Осиё Республикалари қишлоқ хўжалигида туб аҳолининг 
ҳаётий, меҳнат ва истеъмол билан боғлиқ, манфаатлар ва миллий 
хусусиятларни ҳисобга олмасдан, монокултурада, қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришини жойлаштиришда яхши ўйламасдан, инвестиция ва 
структура сиёсатини амалга ошириш натижаси бандликни таъминлашда 
пайдо бўладиган салбий ҳодисаларга олиб келди. 
Жамоа ва давлат хўжаликларининг кўп қисмини йириклаштиришга 
олиб келган ва дастлабида кичик шаклдаги қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришини чегаралаган ва кейинчалик бутунлай таъқиқлаб қўйган 
йирик ишлаб чиқариш ва давлат мулк шаклларини ёппасига 
ривожлантириш сиёсати оқибатида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва 
меҳнат ресурсларини жойлаштиришдаги номувофиқлик юзага келди. 
Қишлоқ хўжалигининг ҳозирги ривожланиш этапида иш кучи 
бозорини тан олишнинг тўғрилиги қуйидаги бир қанча омилларга боғлиқ:

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish