Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


 Иш кучидан фойдаланишнинг мавсумийлиги, унинг



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

5. Иш кучидан фойдаланишнинг мавсумийлиги, унинг 
кўрсаткичлари ва омиллари 
 
Қишлоқ хўжалигида иш кучидан фойдаланиш бир қатор ўзига хос 
хусусиятларга эга. Бу ишлаб чиқариш шароитидан, фойдаланиладиган 
технологиядан, техника билан таъминланиш даражасидан, қишлоқ 
меҳнаткашлари учун деҳқон хўжалигининг мавжудлигидан келиб чиқади. 
Шундай хусусиятлардан бири иш даври ва ишлаб чиқариш даврининг мос 
келмаслигидан келиб чиқадиган иш кунидан фойдаланишнинг 
мавсумийлигидир. Мавсумийлик иш муддатининг қисқалигидан, айниқса 
деҳқончиликда, экиш, ҳосилни йиғиш ва бошқа жараёнларнинг об-ҳавога 
боғлиқлигидан келиб чиқади. Энг кўп вақт бизда ҳосилни йиғиб оладиган 
ойларга тўғри келади (сентябрь-октябрь), энг оз вақт эса қиш ойлари 
(январь-февраль)га тўғри келади. Қишлоқ хўжалигида иш кучидан 
фойдаланишнинг мавсумийлиги даражасини билдирадиган бир қанча 
кўрсаткичлар мавжуд: 
1.Меҳнат харажатларининг ойлик ва ўртача ойлик тақсимланиши. 
Ходимлар сонини ёки ойлар бўйича ишланган киши/соатларини 12 ойга 
бўлиб топилади: 
Ходимлар сони Киши/ соатлари 
---------------------------- ; ----------------- . 
12
12 
2.Меҳнатдан 
фойдаланишнинг 
мавсумийлик 
коэффициенти. 
Текширилаётган ойдаги меҳнат харажатини ўртача ойлик меҳнат 
харажатига бўлиб топилади: 
Текшириладиган ойдаги меҳнат харажати 
---------------------------------------------------- 
Ўрта ойлик меҳнат харажати 
3.Мавсумий юкламанинг нотекислик коэффициенти. Максимал ёки 
минимал ойдаги меҳнат харажатини ўртача ойлик меҳнат харажатига 
бўлиб топилади: 
Максимал ёки минимал ойдаги меҳнат харажати 
------------------------------------------------------ 
Ўртача ойлик меҳнат харажати 


85 
4.Мавсумий тебраниши. Максимал ойдаги меҳнат харажатини 
минимал ойдаги меҳнат харажатига бўлиб топилади: 
Максимал ойлик меҳнат харажати 
--------------------------------------- 
Минимал ойлик меҳнат харажати 
М: Хўжаликда йил давомида 399 минг киши/соати ишланган,
максимал меҳнат харажатлари июль ойида 34,4 минг киши/соатини,
минимал меҳнат харажатлари январь ойида – 20,3 минг киши/соатини 
ташкил этган у ҳолда ўртача ойлик меҳнат харажати бир йилда 33,2 
(399000:12) минг киши/соати, мавсумийлик коэффициенти октябр 
ойида - 1,03 ни (34400:33250), январда эса 0,61 ни (20300:33250), 
мавсумийлик тебраниши эса 1,69 (34400:20300) ни ташкил этган.
Иш кучидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг муҳим 
аҳамияти, йил давомида иш кучидан бир текис фойдаланишни 
таъминлайдиган, қишлоқ хўжалиги меҳнатининг мавсумийлигини 
пасайтириш имкониятларини излаб топишдадир. Қишлоқ хўжалигида иш 
кучидан фойдаланиш мавсумийлигини камайтиришнинг асосий омиллари 
қуйидагилар: 
1.Ишлаб 
чиқаришни 
механизациялаштириш 
ва 
интесивлик 
даражасини ошириш. Унинг ошиши қишлоқ хўжалиги ишларининг энг 
тиғиз даврида меҳнат харажатларига бўлган истеъмолни камайтириш ва 
шу билан қиш ва ёз ойларидаги ходимларга бўлган эҳтиёж ўртасидаги 
фарқни қисқартириш. 
2.Ишлаб чиқаришнинг тармоқ структураси. Тармоқ структурасини 
такомиллаштириш йил давомида иш кучига бир текисда эҳтиёж бўлган 
тармоқ ва маҳсулот тури салмоғини кўпайтириш демакдир. 
Деҳқончиликда бунга экиш муддати, ишлов бериш, пишиб етилиши ва 
ҳосилни йиғиб териб олиш бўйича экин ва навларни танлаш йўли билан 
эришилади. Чорвачиликда эса деҳқончиликка нисбатан йил давомида 
ходимлар бандлиги анча юқоридир. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида чорвачилик салмоғини ошириш 
ҳам ходимлар бандлигининг анча текис бўлишини таъминлайди. 
3
.
Ёрдамчи корхоналар ва ҳунармандчилик. Фермер хўжалигидаги, 
қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотларини 
қайта 
ишлайдиган 
саноат 
корхоналаридаги ва цехларидаги ишлар мавсумий характерга эга ва дала 
ишлари анча тиғиз бўлган пайтларда ҳеч зарарсиз тўхтатиб қўйилиши 
мумкин. Бу қишлоқ хўжалиги меҳнати мавсумийлигига барҳам бериши ва 
иш кучининг қиш ойларидаги бандлигини оширишга имкон беради. 
Бундан ташқари ёрдамчи корхоналар ва ҳунармандчилик ўз жойида ўз 
хом ашёсидан фойдаланиб, хўжаликка қўшимча пул даромадлари, 
ходимлар учун қўшимча иш ҳақи манбаи бўлиб хизмат қилади. Қишлоқ 
хўжалигида иш кучидан яхшироқ фойдаланишнинг катта имконияти 
ижтимоий ва индивидуал қурилишни ривожлантириш, капитал 
таъмирлаш, йўл қурилиши, умумий овқатланиш, маиший хизматни 


86 
ташкил қилиш, қишлоқ хўжалигида саноат ишлаб чиқариши 
кооперациясидан фойдаланишга ҳам боғлиқ. 
4.Кадрлар малакаси. Қишлоқ хўжалиги ходимларининг малакасини 
ошириш, уларнинг аралаш ихтисос ва мутахассисликларни эгаллаши, 
фермер хўжаликларида ишловчиларни қурилиш, мелиоратив ва бошқа 
ишларга, яъни қиш ойлари қилинадиган ишларга жалб қилиш ҳам иш 
кучидан фойдаланишнинг мавсумийлигини анча юмшатади. 
5.Хўжалик операцияларининг бажарилиш муддатлари. Иш кучидан 
анча оқилона фойдаланиш алоҳида хўжалик операция (минерал ва 
маҳаллий ўғитларни ташиш, уруғни тайёрлаш ва бошқалар)ларни 
нисбатан анча бўшроқ вақтларга кўчиришга имкон беради. 
6.Меҳнатни оқилона ташкил қилиш. Меҳнат жараёнларини оқилона 
ташкил этиш, техника ва ходимларни ягона ишлаб чиқариш циклида 
бирлаштириш, ишни оз сонли кишилар билан бажариш, иш кучига бўлган 
эҳтиёжни пасайтиради. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish