Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


 Ресурслар потенциалини ҳисоблаш услублари, вазифалари



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
2. Ресурслар потенциалини ҳисоблаш услублари, вазифалари, 
кўрсаткичлари ва улардан самарали фойдаланиш омиллари 
 
Бозор муносабатларигача фойдаланиб келинган, ишлаб чиқариш 
самарадорлигининг харажатли концепцияси ва шу асосда тузилган 
кўрсаткичлари, ресурсларнинг истеьмол қилинган қисмидан
фойдаланиш самарадорлигини, яъни ҳақиқий жорий харажатларни 
баҳолашга имкон берар эди. Харажатли кўрсаткичлар ишлаб
чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини оқилона баҳолашга имкон 
бермас эди. Чунки бир қисм ишлаб чиқариш ресурслари қандайдир
сабабларга кўра маҳсулот ишлаб чиқаришда фаол қатнашаолмас эди. 
Бундай шароитда жамиятнинг бир қисм ресурслардан фойдаланиш 
даражаси пасайиб кетар эди.
Ресурсларни тежашга қаратилган бозор иқтисодиёти шароитида, 
муҳим 
вазифа 
бўлиб, 
жорий 
харажатларнинг 
иқтисодий
самарадорлигини аниқлаш эмас, балки қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш, яъни жами 
истеъмол 
қилинган 
ресурс 
потенциалидан 
фойдаланишнинг 
самарадорлигини 
аниқлаш 
ҳисобланади 
(ишлаб 
чиқариш


74 
самарадорлигини ресурс конценцияси). Бу муаммони ҳал қилишниниг 
қийин томони шундаки, турли хил ишлаб чиқариш ресурслари қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигига турли хил таьсир кўрсатади 
ва турли хил ўлчов бирликларида ҳисобланади. Бундан ташқари 
республиканинг турли вилоят ва хўжаликларида ишлаб чиқариш 
ресурслари турли хил нисбатда жойлашган. Бу эса албатта хўжалик
юритишнинг пировард натижасида ўз аксини топади. Мустақилликкача 
ва ундан кейинги йилларда ҳам аграр иқтисодчилар қишлоқ хўжалигида
қўлланиладиган ресурс потенциалининг умумий миқдорини аниқлашнинг 
услубий асосларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилдилар.
Шулардан, ресурс потенциалини ҳисоблашнинг қуйидаги учта
услубини амалиётда қўллаш мумкин деб топилган эди: 
1.Умумий ўлчовли қишлоқ хўжалигига яроқли майдон бўйича 
2.Корреляция-регрессия таҳлилидан фойдаланиш асосида; 
3.Ишлаб чиқариш ресурсларининг пулдаги баҳоси бўйича. 
Қўлланиладиган ресурс потенциали миқдорини аниқлашнинг 
биринчи услуби осонроқ бўлиб, уни умумий ўлчовли қишлоқ 
хўжалигига яроқли майдон бўйича аниқланади. Қишлоқ хўжалигига 
яроқли ер умумий ўлчовга айлантириш йўли билан меҳнат, ер-сув ва 
моддий ресурсларни иқтисодий баҳолаш орқали амалга оширилади. 
Хўжалик ерлари сифатининг индекси, шунингдек фонд ва меҳнат 
ресурслари билан таъминланиши шу кўрсаткичларни ўртача вилоят ёки
ўртача туман кўрсаткичларига нисбати билан топилар эди. Ресурс билан 
таъминланишнинг жами индекси (қўлланилган ресурс потенциали)
хусусий индексларнинг йиғиндисини тўртга (ишлаб чиқариш ресурслари 
сонига) бўлиб ҳисобланилар эди. Ресурс потенциалига шартли баҳо 
берадиган ушбу усулни қўллаш, чегараланган характерга эга эди. 
Иккинчи услубнинг моҳияти - ресурс потенциалининг миқдорини 
корреляция - регрессия таҳлилидан фойдаланиш асосида ҳисоблаш, ҳар 
бир ресурс турининг товар маҳсулот ишлаб чиқаришга миқдорий 
таъсирини аниқлашдан иборат. Бу услуб бўйича ҳисоб-китоблар 
қишлоқ хўжалиги ҳисоблаш марказларига эга бўлган стандарт
дастурлар бўйича бажарилиши мумкин. 
Учинчи услуб ишлаб чиқариш ресурсларини пулда баҳолашга 
асосланган. Меҳнат ресурсларини баҳолаш қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришда банд бўлган йиллик ўртача ходимлар сонини қўшимча маблағ 
билан битта ходимнинг чиқиб кетиш компенсация шароити нормативига 
қўпайтириш йўли билан аниқланган. Ўртача статистик маълумотлар 
асосида, саноат ва қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг фондлар билан
қуроланишини ҳисобга олган ҳолда саноатда битта ходимнинг ишдан 
озод бўлиш харажатларидан келиб чиқиб ҳисобланилган.
Шунингдек, моддий ресурсларнинг пулда баҳоси қишлоқ хўжалигига 
таалуқли асосий ишлаб чиқариш воситалари ва моддий оборот 
воситалари қийматининг ўртача йиллик суммаси сифатида аниқланган. 
Такрорий ҳисоблашлардан қутулиш учун асосий воситалар суммасидан 


75 
кўп йиллик дарахтлар қиймати чиқариб ташланган. Чунки у ер
ресурсларини пулда баҳолашда бир марта ҳисобга олинган. Кейин эса 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қўлланилган ресурслар 
потенциалининг жами пулда баҳоси кўрсаткичини ҳисоблаш мумкин 
бўлган.
Лекин, ресурсларни (меҳнат ресурслари ва ер ресурсини) бундай 
услубларда баҳолашлар ҳам уларнинг ҳаққоний қийматига унча яқин 
келаолмас эди. Шунинг учун ишлаб чиқариш ресурсларини баҳолашнинг 
бошқачароқ услублари тўғрисида биз кейинги алоҳида махсус бобларда 
(шу бобнинг “Меҳнат ресурсларини иқтисодий баҳолаш услубиёти” деб 
номланган 8-параграфида ва 6-“Қишлоқ хўжалигининг ер-сув ресурслари 
ва улардан самарали фойдаланиш” бобининг “Мулк муносабатлари 
системасида ер ресурслари. ер мулкини рўёбга чиқаришнинг иқтисодий 
механизми” деб номланган 2 -параграфида) фикр юритамиз. 
Умуман ресурс потенциали кўрсаткичи ишлаб чиқаришни 
бошқаришнинг турли хил вазифаларини амалга ошириш учун 
фойдаланилади. 
1.Ўлчаш; 
2.Тартибга солиш; 
3.Рағбатлантириш. 
Биринчидан: ўлчаш функцияси, ресурс потенциалини ташкил 
қилувчи элементларини турли тезликда ва турли йўналишига (қишлоқ 
хўжалигида меҳнат ресурслари камайиш тенденциясига эга, ер 
ресурслари ўзгармайди, моддий ресурслар эса тез кўпайиб туради) қараб
вужудга келадиган, шунингдек қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқариш
ресурслари билан таьминлашни аниқлашда намоён бўлади. Қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришининг ресурслар билан таъминланиши мутлоқ 
ва нисбий салмоқни аниқлаш кўрсаткичида характерланиши мумкин. 
Абсолют кўрсаткич бу ресурс билан таъминланиш коэффициентидир.
RPmeyor
RPhaqiqiy
RTK

Салмоғини аниқлаш кўрсаткичлари 
1.Ресурслар билан таъминланиш 
er
QXyar
RP
RT
.

2.Меҳнатнинг ресурслар билан қуролланиши 


76 
XS
RP
PQ

Иккинчидан, ўлчов функцияси, ресурс потенциалидан фойдаланиш 
самарадорлигини баҳолаш имкониятини ифодалайди.
Унинг кўрсаткичлари қуйидагилар. 
1.Ресурс қайтими
RP
SM
RQaytimi

2.Ресурс сиғими 
SM
RP
RS

Қўшимча кўрсаткичлар эса қуйидагилар: 
RP
F
TM
YM
RQaytimi
.
.

F
TM
YM
RP
RS
.
.

Истеъмол 
қилинган ресурслар потенциалидан фойдаланиш 
самарадорлигининг асосий кўрсаткичи юқорида айтиб ўтилганидек, 
маҳсулот таннархидир.
Учинчидан, 
ўлчоввазифаси, 
қишлоқхўжалигииқтисодийсамарадорлигиваинтенсивликдаражасинианиқ
лашимкониятибиланифодаланади. 
2.Тартибга солиш функцияси. Ресурс потенциали миқдорини
ҳисобга олиш йўли билан кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни 
таъминлашда тенг имкониятлар яратиш ва хўжалик юритишнинг 
иқтисодий шароитларини тенглаштириш имкониятларида акс этади. 
3.Рағбатлантириш функцияси. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
ресурсларидан анча самаралироқ фойдаланишда ички имкониятларни 
излаб топишда намоён бўлади. 
Улардан баҳоларнинг ташкил топишида, ихтисослаштиришни 
чуқурлаштиришда фойдаланилиши мумкин. 
Ресурсларнинг юқорида келтирилган баҳолаш усуллари уларнинг 
самарадорлигини шартли ўрганишга имкон беради, ҳолос. 
Бозор иқтисодиёти шароитида барча ресурсларнинг қиммати талаб ва 
таклиф ҳамда қиймат қонунларининг аниқ талаблари асосида 
аниқланиши зарур. 


77 
 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish