Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


-жадвал  Ўзбекистон Республикасида Ер фондининг тоифалар бўйича



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

1-жадвал 
Ўзбекистон Республикасида Ер фондининг тоифалар бўйича 
тақсимланиши (2011 йилги ҳолат) 
т/р Ер фондининг 
тоифалари 
Жами майдон 
Шундан 
суғориладиган 
Минг га. Жами ерга 
нисбатан, 
фоиз 
Минг 
га. 
Жами ерга 
нисбатан, 
фоиз 
1. 
Қишлоқ хўжалигига 
мўлжалланган ерлар 
22264,6 
50,13 
4213,8 
9,49 
2. 
Аҳоли пунктларининг 
ерлари 
235,4 
0,53 
49,7 
0,11 
3. 
Саноат, транспорт, 
алоқа, мудофаа ва 
бошқа мақсадларга 
мўлжалланган ерлар 
1968,0 
4,43 
11,7 
0,03 
4. 
Табиатни муҳофаза 
қилиш, 
соғломлаштириш, 
рекреация 
мақсадларига 
мўлжалланган ерлар 
75,5 
0,17 
0,6 
0,001 
5. 
Тарихий-маданий 
аҳамиятга молик ерлар 
0,4 
0,001 


6. 
Ўрмон фонди ерлари 
8661,2 
19,50 
29,4 
0,07 
7. 
Сув фонди ерлари 
815,8 
1,84 
4,5 
0,01 
8. 
Давлат заҳира ерлари 
10389,4 
23,40 
1,9 
0,004 
Жами ерлар 
44410,3 
100,0 
4311,6 
9,71 
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўпламматериаллари. 
Тошкент 2013 йил. 


114 
Демак, Республика ер фондининг 50,0 % дан ортиқроғи қишлоқ 
хўжалигига мўлжалланган ерлар бўлиб, у 22,3 млн.гектарни ташкил 
қилган. Умумий ер фондининг атиги 9,5 % и ёки 4,2 млн. гектари 
суғориладиган ерлардан иборат.
Ер фондининг деярли барча суғориладиган қисми қишлоқ 
хўжалигига мўлжалланган ерлар таркибига киради. Суғориладиган 
ерларнинг жуда кам фоизи бошқа тоифа ерлар ҳиссасига тўғри келади. 
Бундан, суғориладиган ерларнинг ҳар бир гектаридан унумли 
фойдаланиш, олинадиган маҳсулотни миқдор жиҳатдан кўпайтириш ва 
унинг самарадорлигини оширишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги 
кўринади. 
Юқорида келтирилган ер фонди тоифаларининг таркиби қуйидагича: 
1.Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга: давлат жамоа
хўжалиги, илмий-текшириш, ўқув ва бошқа қишлоқ хўжалиги 
корхоналари, муассасалари, шунингдек алоҳида фуқаролар, деҳқон 
хўжаликлари ва кооперативларнинг ерлари киради. Бундан ташқари 
бошқа қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмайдиган корхоналар, 
ташкилотлар ва муассасалар, ижтимоий ва диний ташкилотларга ёрдамчи 
қишлоқ хўжалигини юритиш учун берилган ерлар ҳам киради. 
2.Аҳоли пункти ерларига шаҳар, посёлка ва бошқаларнинг ер
майдонлари киради. Уй-жой фонди, парклар ва бошқа маданий-маиший 
объектларни жойлаштириш учун фойдаланилади. 
3.Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа қишлоқ хўжалигига 
таалуқли бўлмаган тармоқлар ерлари. Улар заводлар, фабрикалар, темир 
йўл ва автомобил транспорти, алоқа, мудофаа объектлари ва бошқаларни 
жойлаштириш учун фойдаланилади. 
4.Табиатни муҳофаза қилиш, рекреация мақсадларига мўлжалланган 
ерлар-алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган, табиий 
даволаш омилларига эга бўлган ерлар, шунингдек оммавий дам олиш ва 
туризм учун фойдаланиладиган ерлар.
5.Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, тарихий маданий 
ёдгорликлар жойлашган ерлар. 
6.Ўрмон фонди ерлари. ўрмон билан банд ерлар, шунингдек, ўрмон
хўжалиги зарурияти учун мўлжалланган ерлар. 
7.Сув фонди ерлари. Сув ҳавзалари, гидротехник, сув хўжалик 
иншоотлари, шунингдек, сув ҳавзалари қирғоқлари киради. 
8.Давлат заҳира ерлари. Бу ерлар ҳозирча ҳеч кимга эгалик қилишга
ва узоқ муддатли фойдаланишга берилмаган. Улар асосан мамлакатнинг 
кам аҳоли яшайдиган туманларида жойлашган ва янги корхоналар 
ташкил қилиш учун фойдаланилади, вақтинча фойдаланишга ажратилади. 
Қишлоқ хўжалигига таалуқли ерларга
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб 
чиқарувчиларига тақдим этилган ва қишлоқ хўжалигини юритиш учун 
мўлжалланган барча майдонлар киради; уларнинг асосини қишлоқ 
хўжалигигаяроқли ерлар ташкил қилади.


115 
Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар – 
бу, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини олиш учун системали равишда фойдаланиладиган 
ерлардир; улар ўз ичига экинзорлар, бўз ерлар, кўп йиллик дарахтзорлар, 
пичанзорлар ва яйловларни олади. 
Экинзорлар
– бу қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар бўлиб, қишлоқ 
хўжалиги экинларини экишда фойдаланилади ва системали равишда 
ишлов бериб борилади. Табиий-тарихий ва бошқа хоссалари бўйича 
экинзорлар бир қанча хилларга бўлинади: суғориладиган, лалми, захкаш, 
тошлоқ ва бошқалар.
Бўз ерларга
олдин экинзор бўлган, лекин турли сабабларга кўра 
қишлоқ хўжалиги экинлари (бир йилдан кўп) экилмаётган ер участкалари 
киради. 
Кўп йиллик дарахтзорлар
ўз ичига боғларни, меваларни, 
узумзорларни, цитрус, хурмо ва бошқаларни олади. 
Пичанзорлар
– бу системали равишда пичан ўриш учун 
фойдаланиладиган қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардир. Уларнинг бир 
қанча турлари бўлиб, улар табиий, суғориладиган, сувсиз водийдаги 
ўтлоқ, ботқоқли, қамиш ва буталар орасидаги, тош ва дўнгликлардаги, 
соф, тубдан яхшиланган. 
Яйловлар
– системали равишда ҳайвонларни боқиш амалга 
ошириладиган ерлар бўлиб, уларнинг ҳам бир қанча турлари мавжуд: 
сувсиз водийдаги ўтлоқ ва ботқоқли, соф, қамиш ва буталар орасидаги, 
тошлоқ, ёзги, бахорги-кузги, қишки, тубдан яхшиланган. 
Республикамизнинг умумий ер фонди 44,4 млн. га ни ташкил этади, 
шундан 25,3 млн. га ёки 56,9% қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерлардир. Шу ерларнинг 4 млн. 62 минг га ёки 9,1% ҳайдаладиган 
ерлардир. Ер фондининг 5-6 млн. гектари деҳқончиликда фойдаланилади 
Улардан 4,2 млн гектари суғориладиган ер бўлиб, шундан 1,6 млн га чўл 
зонасида, қолган қисми сувли минтақада жойлашган. Шу суғориладиган 
ерларнинг 3 млн.гектари экинзорлардир. 2008-2012 йиллар давомида 1,8 
млн. гектар ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланган. 
Лалмикор ерларнинг асосий қисми Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва 
Қашқадарё вилоятларида жойлашган бўлиб,770 млн. га яқин майдонни 
ташкил этади. Ер фондининг 22,8 млн. гектарини чўл яйловлари ташкил 
этади, шундан 10 млн. га сур қўнғир тупроқли, 13 млн. га яқини қум 
ерлардир. Қолган қисми эса тақир, ўтлоқ ва шўрхок ерлардан иборат. Чўл 
яйлов жойлардаги суғоришга яроқли ялпи майдон 12 млн. гектарга яқин.
2013 йилда Республикада жами ер майдонларининг 5886,6 минг 
гектари ёки 28,7 % фермер хўжаликларига ва 616,1 минг гектари ёки 3,0% 
деҳқон хўжаликларига тегишли бўлган. Ҳайдаладиган ерларнинг эса 
3546,0 минг гектари ёки 87,7% фермер хўжаликларига ва 420,1 минг 
гектари ёки 10,4 % и деҳқон хўжаликларига тўғри келган. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish