38
Таянч иборалар:
Агросаноат мажмуаси, сфера, оралиқ маҳсулот, пировард маҳсулот,
интеграция, горизонтал интеграция, вертикал интеграция.
Саволлар:
1. Агросаноат мажмуи деб нимага айтилади.
2. Агросаноат мажмуининг таркибий тузилиши қандай
3. Агросаноат мажмуининг соҳалари деганда нимани тушунасиз?
4. Агросаноат мажмуининг пировард маҳсулоти ўз ичига нималарни
олади?
4-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МУЛК ВА
ХЎЖАЛИК ЮРИТИШ ШАКЛЛАРИНИНГ
САМАРАДОРЛИГИ
«Хусусий мулкчиликдан афзалроқ ва
самаралироқ шаклни ҳали ҳеч ким
ўйлаб топган эмас.. »
И.Каримов
1. Мулк тушунчаси ва унинг бозор иқтисодиёти
шароитидаги роли. Мулк шакллари ва уларнинг иқтисодий
мазмуни
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёни бир томондан моддий
омилларнинг, яъни ишлаб чиқариш воситалари - ер, асосий ва моддий
оборот маблағлари ва пировард натижаларининг, бошқа томондан, шу
ишлаб чиқариш воситаларига мулк нуқтаи назаридан кишиларнинг
муносабатларининг мавжудлигига боғлиқ. Мулк даставвал кишилар
томонидан ишлаб чиқариш воситаларини ўзлаштириш шакли
ҳисобланади. Ўтмиш иқтисодчилар шундай деб ёзишган эди: "Мулк-бу
кишиларнинг бир-бири билан бўладиган муносабати, уларнинг
материалларга, қуролларга ва меҳнат натижаларига бўлган муносабати".
Иқтисодий муносабатлар комплексида ишлаб чиқариш воситаларига
мулк муносабатлари энг муҳими ҳисобланади. Ишлаб чиқариш
воситалари кимга тегишли бўлса, тақсимот ва айрбошлаш шунга боғлиқ
бўлади. Кўп йиллик тажриба шуни кўрсатадики, мамлакатимизда
мустақилликкача бир неча ўн йиллаб давом этган аграр инқирознинг
39
асосий сабаби мулк муносабатларнинг кучли деформацияланиши
ҳисобланади.
Мулкнинг деформацияланиши асосан қишлоқ хўжалигини йирик
масштабли умумлаштириш йилларидан бошланди. Ерни ва бошқа ишлаб
чиқариш воситаларини мажбурий давлатлаштириш ишлари остида
мажбурий жамоа хўжаликлари – (коллектив колхозлар), (советлар
хўжалиги) совхозлар – ташкил этилиб, шу хўжаликларга беркитилган ер,
бошқа ишлаб чиқариш воситалари ва ўз меҳнатлари асосида яратилган
маҳсулотнинг «давлат» томонидан ноэквивалент даражада буйруқ билан
ўрнатиладиган ва ҳатто сарф қилинган ҳаражатларни ҳам қопламайдиган
нисбатан паст баҳолар билан мажбурий олиб қуйиш механизми асосида
фаолият юритилди.
Ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликдан маҳрум бўлган
кишилар хўжаликни яхши ва самарали йўллар билан олиб боришга
бўлган қизиқишни (мотивацияни) йўқотдилар. Мулкдан узоқлашиш, энг
аввало ердан узоқлашиш, деҳқонни ўзи яратган неъматларни
ўзлаштиришдан маҳрум қилди. Пировард натижада деҳқон хўжайин ва
меҳнаткаш деган ягона хусусиятдан узоқлаштирилди. Хўжайин
меҳнаткаш пировард натижадан кўра меҳнат ҳақини афзал қўювчига
бесамар ишлаб чиқариш жараёнига қатнашувчи ёлланма ишчига айланди.
Қишлоқ хўжалигини инқироздан чиқариш, аҳолини озиқ-овқат
билан таъминлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини фақат қишлоқ
меҳнаткашларининг ижодий фаоллигини ошириш учун қулай
имкониятини таъминлайдиган, уларнинг ташаббускор хўжайин ва
меҳнаткаш сифатида қобилиятини максимал очадиган, ижтимоий-
иқтисодий муносабатлар механизмини яратиш орқали ҳал қилиш мумкин.
Республикада мулк муносабатларини тубдан ислоҳ қилиш ҳал
қилувчи масала бўлиб, бозор муносабатларининг тўла қонли
шаклланишида бир қатор шароитлар бўлиши талаб қилиниб, улар ичида
энг муҳими мулк хилма-хил шаклларининг фаолияти кўрсатишга тенг
ҳуқуқлигидир. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз
аксини топган бўлиб, унинг 53-моддасида «Бозор муносабатларини
ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини
хилма-хил шаклдаги мулк ташкил этади», - деб ҳуқуқий жиҳатдан
мустаҳкамлаб қуйилган.
Мулк муносабатлари муаммосининг мазмуни иқтисодиёт фанининг
муҳим услубият масалаларидан бир бўлиб ҳисобланади.
Мулк муносабатларининг моҳияти нимадан иборат? Мавжуд
иқтисодий йўналиш муаммоларининг эълон қилинган ишлари таҳлили
шуни кўрсатдики мулк тушунчаси биринчи навбатда ижтимоий-
иқтисодий муносабатлар мазмунини ташкил этади. Бинобарин, унинг
иқтисодий категория сифатида намоён бўлиши кўрсатиб ўтилган.
Объектив ҳолатда вужудга келадиган ва амал қиладиган ижтимоий-
иқтисодий муносабатлар қонунларда мустаҳкамланади, ҳуқуқий
муносабатлар шаклига эга бўлади.
40
Мулк-бу ишлаб чиқариш воситаларининг одамлар томонидан
ўзлаштириб олинишидир. Ишлаб чиқариш воситаларига бўлган
муносабат мулк муносабатлари комплексининг асосини ташкил этди.
Мулк ким томонида бўлса, маҳсулотларни тақсимлаш, алмаштириш
ҳуқуқи ҳам шу томондан амалга оширилади. Юқорида таъкидланганидек,
аграр банкротликнинг мамлакатимиздаги асосий сабаби мулк
муносабатлари тизимининг бузилишидир. Бозор иқтисодиёти шароитида
мулкнинг ҳар хил шакллари мавжуд, чунки бозор бу мулкнинг иқтисодий
муносабатларидир. Мулк муносабатларини ўрганиш асосида унинг
объектив ва субъектив хусусиятлари аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларининг меҳнат салоҳиятларини
амалга оширишнинг ҳал қилувчи шароитларидан бири мулк
муносабатларини ўзгартириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш асосида турли туман шаклларидан фойдаланишга
имконият яратишдан иборатдир.
Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
республикамизда мулкдорлар қатлами шакллантириш вазифасини
долзарб қилиб қўйди. Мамлакатимизда мулкдорлар қатламини вужудга
келтиришни тезлаштириш учун «Мулк тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик
тўғрисида»ги,
«Мулкни
давлат
тасарруфидан
чиқариш
ва
хусусийлаштириш тўғрисида»ги, «Ижара тўғрисида»ги, «Меҳнат
қодекси», «Ер Кодекси» ва бошқа қонунлар қабул қилинди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёни бир томондан моддий
омиллар, яъни ишлаб чиқариш воситаларига, иккинчи томондан, бу
воситаларга мулкюзасидан одамларнинг муносабатлари асосида амалга
оширилади. Мулк статуси кўп жиҳатдан деҳқоннинг табиатига мос
келади. Модомики, бозор мулк муносабатларини иқтисодий амалга
оширишнинг воситаси ва шароити ҳисобланар экан, бозор иқтисодиёти
шароитида мулк ва унинг турли туман шаклларининг роли кескин ошади.
Ерни, бошқа ишлаб чиқариш воситаларини давлат тасарруфидан
чиқармасдан ва хусусийлаштирмасдан туриб, эркин қишлоқ хўжалиги
товар ишлаб чиқарувчиларини шакллантириш, тўлақонли бозор
муносабатларини йўлга қўйиш мумкин эмас. Мулкни давлат
тасарруфидан чиқариш давлат мулкнинг салмоғига боғлиқ эмас. Муҳими
унинг сонида эмас, балки унинг мазмунининг ўзгаришида, яъни
бюрократик бошқариладиган мулкдан демократик бошқариладиган
мулкка айлантиришдадир.
Гап мулкнинг шундай системаси ҳақида борадики, бунда ҳар бир
деҳқон ва меҳнат жамоаси фақат ишлаб чиқариш воситаларининг эмас,
балки яратилган маҳсулотнинг ҳам реал хўжайинларига айланиши керак.
Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий қарорларни қабул қилишда қатнашиши
лозим.
Мулк муносабатларини ҳар томонлама ўрганиш мулкнинг
объектлари ва субъектларини аниқлашга имкон беради. Мулкнинг
объекти бўлиб, мулк бўлган предметлар ҳисобланади. Қишлоқ
41
хўжалигида ер, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, ишлаб чиқариш бинолари
ва иншоотлари, уй-жой, машина ва ускуналар, қишлоқ хўжалиги
машиналари, транспорт воситалари ва бошқалар мулк объектларига
киради. Мулкдан хўжаликда фойдаланиш натижаси - маҳсулот ва
даромад - шу ишлаб чиқариш воситаларининг мулкдорига тегишли
бўлади. Мулкнинг субъекти бўлиб фермерлар, алоҳида ижарачилар,
ҳиссадор, ширкат, кооператив жамоалари ва бошқалар ҳисобланади.
Мулк субъектлари учта асосий қонуний ҳуқуқдан фойдаланадилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |