Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Биринчиси - эгалик қилиш ҳуқуқи, яъни реал, ҳақиқатда мулкга эгалик қилиш, субъектнинг ўзи уни ўз ҳукмига буйсундиради.  Иккинчиси



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

Биринчиси
- эгалик қилиш ҳуқуқи, яъни реал, ҳақиқатда мулкга
эгалик қилиш, субъектнинг ўзи уни ўз ҳукмига буйсундиради. 
Иккинчиси
- фойдаланиш ҳуқуқи, яъни "биров"нинг мулкини ўз
манфаатлари йўлида фойдаланишдир. 
Учинчиси
– идора, тасарруф қилиш, яъни мулкни ўз хоҳишига қараб
ишлатиш имконияти, мулкнинг тақдирини аниқлаш. 
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситаларига мулк формалари
тўрт хил бўлади: 
давлат, жамоа, хусусий ва аралаш
. Бозор иқтисодиёти
шароитида қишлоқ хўжалиги мулк муносабатлари тизимида хусусий 
мулк алоҳида, муҳим ўринни эгаллайди. Хусусий мулк кенг маънода 
жамиятнинг алоҳида аъзоларининг (деҳқон) мулки ёки унинг конкрет 
қисми аъзоларининг (кооператив коллективлар) мулкини ифодалайди. 
Хусусий мулк
–барча турдаги давлат мулки бўлмаган мулклардир.
Хусусий мулк ҳар доим ёлланма меҳнатни экспулатация қилиш билан 
боғланган ва бу унга нисбатан салбий оқибатга олиб келадиган, ақида 
мавжуд эди. Тарихий тажрибада бу ҳозиргача ҳар тамонлама
асосланмаганлиги маълум бўлди. Эксплуатация хусусий мулксиз ҳам 
давлат мулки ҳукмронлигида ҳам бўлиши мумкин экан. Бундан ташқари 
хусусий мулкнинг ҳаммасида ҳам эксплуатация бўлавермайди. Масалан: 
ўз меҳнатига асосланган хусусий мулкда бўлмайди. Эксплуатация 
мулкдан келиб чиқмайди, балки ёлланма ходимини ишлатувчи билан 
нотенг шароитга қўювчи, улар иштирокида яратилган маҳсулотни 
ўзлаштиришда ва тақсимлашнинг тенг ҳуқуқли бўлмаган усулларида 
намоён бўлувчи ижтимоий-иқтисодий муносабатларининг маълум 
системасидан келиб чиқади.
Хусусий мулкнинг кўп шакллари юксак ижтимоий фойдалиликка эга. 
Деҳқон хўжалиги хусусий мулки унинг аъзоларига ўз индивидуал 
тадбиркорлигини амалга оширишга, мустақиллигини намоён қилишга 
имкон беради. Бусиз тараққиёт барқарор самара бермайди. Хусусий мулк 
кишиларда ижодий фаолликни, қобилиятни намоён қилади ва 
жавобгарликни кучайтиради. У иқтисодий ҳаётни тезлаштиради, 
кишиларни ҳисоб-китоб қилишга, эртанги кун масъулиятиҳақида ўйлашга 
мажбур қилади. Хусусий мулк кўпгина ижтимоий масалаларни ҳал 
қилади, кишининг давлатдан ва ижтимоий ташкилотлардан 
мустақиллигини кенгайтиради. Фақат хусусий мулк шахсий иқтисодий 
мустақилликнинг асоси ҳисобланади. Хусусий мулк - инсон шахсий 
эркинлигининг ягона моддий кафили ҳисобланади. Деҳқон хусусий 


42 
мулки авлодлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, болаларни ота-онага
ҳурмат руҳида тарбиялайди.
Хусусий мулкнинг шаклланиши, унинг хусусиятлари, тасарруф 
этилиши, хусусан ўз меҳнати билан топилган мулкка эгалик қилиш 
тўғрисида, ўзбекистонлик таниқли иқтисодчи олимлар билан биргаликда 
миллатимиз, ватанимиз мустақиллиги, озодлигининг фидоий, оташин 
курашчиларидан бири бўлган Алихонтўра Соғуний ўзининг «Туркистон 
қайғуси» номли асарида «…Ҳаёт оламида, инсоннинг энг севган, қадр-
қимматлик тўрт нарса бордур. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар 
инсонлик шарафидан маҳрум бўлурлар. Аларнинг энг биринчиси 
шулдурки, ҳар одам ўз эрк ва ихтиёрига эга бўлмоғи керакдур. Ўзида 
эрки, қўлида ихтиёри йўқ одамларнинг ҳайвондан нима фарқлари бор. 
Иккинчиси шулки, шаърий ёки қонуний касблар орқали топган молу-
дунёси, қилган меҳнатининг меваси шул топувликнинг ўз хаққи бўлиб, 
анинг хос мулкидир…»
2
–деб ёзиб қодирганларида қанчалик ҳақ 
эканликларининг исботи бугунги кунда яққол кўриниб турибди. 
Қишлоқ хўжалигида хусусий мулкнинг ижобий хусусиятларини 
умумлаштирган ҳолда унинг бошқа мулк шаклларидан тубдан
афзаллигини қуйидагича учга бўлиш мумкин; 
а).Ходимнинг ишлаб чиқариш воситалари билан бевосита алоқасини
таъминлаш ва шу воситалардан фойдаланиш масалаларини мустақил ҳал 
қилиш ҳуқуқида намоён бўлади; 
б).Ишлаб чиқариш фаолиятига, шунингдек етиштирилган маҳсулот
ва олинган даромадда мустақилликни таъминлаш; 
в).Қатъий иқтисодий жавобгарлик ва масъулиятнинг мавжудлиги.
Деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжалиги хусусий мулкида хўжаликни 
юритиш учун қайта ишлаш ва сотиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш 
воситалари, ер, тракторлар, комбайнлар, бошқа машина ва ускуналар, 
ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, ишлаб чиқаришга мўлжалланган бино ва
иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқалар, шунингдек ишлаб
чиқаришга мўлжалланмаган воситалар-уй-жой, хўжалик қурилишлари ва 
бошқалар мавжуд бўлади. 
Ижара 
корхоналари 
мулкининг 
вужудга 
келтириши 
ва 
ривожлантириши, коллектив мулк формаси сифатида, дастлабида давлат
корхоналари мулкини ижарага беришни ифодалайди. Бу ерда кетма-кет 
ижарани амалга ошириш мумкин. Масалан: хўжалик давлатдан асосий ва 
оборот воситаларини ижарага олади. ўз навбатида ички хўжалик 
бўлинмалари ишлаб чиқариш воситаларини хўжаликдан иккиламчи 
ижарага оладилар. Кейин эса бригада, звенолар ёки ходимлар ишлаб 
чиқариш воситаларини бўлинмадан учламчи ижарага оладилар. Бунда 
даражали ёки кетма-кет ижарада мулк ҳар сафар ўз хўжайинини 
топаверади. Ижара ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкнинг 
2
1. Соғний Алихонтўра «тарихи Муҳаммадий» 3-нашр. Т.Шарқ 2004й. 8-9 бетлар. 


43 
характерини ўзгартмайди. Ўтмиш иқтисодчилар, ижарачи мулкдор 
эмаслигини, ижара эса муддатли шартнома эканлигини айтиб ўтишган. 
Лекин ижара мулкни иқтисодий рўёбга чиқартиришнинг шаклини 
ўзгартиради. Ижара корхонасининг коллективи давлатдан шу ишлаб 
чиқариш воситаларини аста-секин сотиб олиши мумкин. Бу ҳолатда 
коллектив корхона мулки вужудга келади. Бундан ташқари қишлоқ 
хўжалигида кооператив мулк анча салмоқни эгаллайди. Кооператив 
мулки, унинг аъзоларининг пул ва взнослари, ишлаб чиқарилган
маҳсулот, олинган даромад ва бошқа фаолиятлар ҳисобига ташкил
этилади.
Қишлоқ хўжаликда мулкнинг ривожланаётган янги шакли акциядор, 
акционерлик жамияти ва корхоналари мулки ҳисобланади. Акциядор 
жамияти мулки, акцияларни сотишдан, шунингдек хўжалик фаолияти 
натижасида олинадиган даромадлар ҳисобига яратилган ишлаб чиқариш 
воситалари ҳисобланади. Давлат қишлоқ хўжалик корхонаси 
коллективининг қарорига биноан бу корхона акционер жамиятига, унинг 
мулки эса акциядор жамияти мулкига айлантирилади. Ишлаб чиқариш 
самарадорлигини оширишда мулкнинг акциядорлик шаклининг аҳамияти 
янада ошади: 
-ишлаб чиқариш ресурсларини реал умумлаштиришга етакловчи, 
мулкни давлат тасарруфидан чиқарувчи восита. Акциядор мулкида 
мулкнинг турли базавий шакллари бирлашади. Бу ерда акцияни сотиб 
олувчилар алоҳида фуқаролар, жамоалар ва давлат бўлиши мумкин; 
-ходимларнинг молиявий ресурсларини корхона эҳтиёжлари учун 
талаб қилиш воситаси; 
-ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланишда ва ишлаб 
чиқариш рентабеллигини оширишда ходимлар манфатдорлигини ошириш 
воситаси; 
-дивиденд олиш йўли билан ходимлар даромадини кўпайтириш 
усули.
Хўжалик уюшмалари (бирлашмалари) мулки - бу концерн, 
агроконсорциум ва бошқалар мулкидир. Бунга корхона ва ташкилотлар
томонидан ўтказилган, хўжалик фаолияти натижасида олинган мулк ва 
ишлаб чиқариш воситалари киради. Давлат мулкига давлат томонидан 
қишлоқ хўжалиги корхоналарига беркитиб қўйилган мулклар киради.
Кейинги пайтларда мулкнинг аралаш шакли ҳам ривожланмоқда. 
Бунга фуқароларнинг, кооперативларнинг, акциядор жамияти ва 
давлатнинг, шу жумладан чет эл фуқаролари, корхоналари, 
бирлашмаларининг бирлашган мулки киради. 
Мулкнинг турли туман шаклларидан самарали фойдаланиш уларга 
тенг ҳуқуқ берилганда амалга ошади. Улардан бирортасини етакчи
қилиб қўйиш яна монопол тенденцияни келтириб чиқаради. Ҳар бир 
мулк шаклининг ўз вазифаси бор. Масалан, хусусий мулкнинг бир хил, 
жамоа мулкнинг иккинчи хил ва давлат мулкнинг учинчи хил вазифаси 
бор.


44 
Қуйида бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистон Республикасида 
амал қилиши мумкин бўлган турли-туман мулк шакллари келтирилган.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish