344
1-жадвал
Ўзбекистонда паррандачиликни ривожлантиришнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (2005-2014 йй.)*
Йиллар
2005
2006
2007
2008
2009
2010
2011
2012
2013
2014
1.Барча
турдаги
паррандалар, минг
бош
20540,4
24188,4
26118,9
29505,4
33053,0
37733,3
42818,4
47485,8
52363,2
56276,3
Барча тоифадаги хўжаликлар
2.Тухум, млн.дона
1966,7
2128,1
2220,4
2431,5
2760,8
3061,2
3441,7
3873,7
4388,1
4950,0
3.Парранда гўшти,
минг тонна
27,2
30,0
34,5
35,4
38,3
42,9
51,5
60,5
66,9
79,4
Фермер хўжаликлари
2.Тухум, млн.дона
71,6
76,7
88,8
157,3
228,1
288,1
374,5
464,6
501,3
543,0
3.Парранда гўшти,
минг тонна
0,5
0,5
0,6
0,7
1,1
1,3
1,5
1,8
2,4
5,7
Деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари
2.Тухум, млн.дона
1165,8
1278,1
1383,3
1500,8
1657,0
1775,5
1875,5
2113,7
2399,9
2726,9
3.Парранда гўшти,
минг тонна
19,2
23,4
26,4
26,9
29,1
31,7
35
42,6
44,8
50
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар
2.Тухум, млн.дона
729,3
773,4
748,3
773,4
875,7
997,6
1191,7
1295,4
1486,9
1680,1
3.Парранда гўшти,
минг тонна
7,5
6,1
7,5
7,8
8,1
9,9
15
16,1
19,7
23,7
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам
материаллари.
345
Демак, паррандачиликнинг охирги йиллардаги ривожланиш даражаси
унинг халқ хўжалиги ахамиятига, бошқа чорва тармоқларига нисбатан
устунликларига мос келиб бормоқда.
Истиқболда паррандачиликни тиклаш, тезроқ ривожлантириш объектив
заруриятдир. Уни фақат деҳқон ва фермер хўжаликларида эмас, балки йирик
паррандачилик
фабрикаларида
шунингдек
кўп
тармоқли
фермер
хўжаликларида ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Бундай тажриба
иқтисодий ривожланган мамлакатларда барқарор амалга оширилмоқда, ҳамда
юқори ижтимоий-иқтисодий самара бермоқда.
3.Паррандачиликнинг иктисодий самарадорлигини ошириш
имкониятлари
Кўпчилик хўжаликларда, айниқса, паррандачилик фабрикаларида тухум ишлаб
чиқариш ва сотиш харажатларининг рентабеллиги бозор иқтисодиёти
қонунлари талабларига жавоб беради. Аммо парранда гўштларини
етиштиришда ва сотишда бу кўрсаткични оптимал ташкил топиш
имкониятларидан оқилона фойдаланишга эришилган эмас.
Кўпроқ, сифатлироқ ва арзонроқ паррандачилик маҳсулотларини ишлаб
чиқариш ва сотиш учун қуйидаги омиллардан ва имкониятлардан тўлароқ
фойдаланиш зарур:
1.Таркибида 15-20 та моддалар мавжуд бўлган омухтаемлардан фойдаланиш;
2.Хўжаликларнинг ихтисослашишини ҳисобга олиб элита ҳамда гибрид
парранда зотларини кўпайтириш зарур. Охирги йилларда Ўзбекистон
паррандачилик фабрикаларида ва бошқа хўжаликларда “Леггорн”, “Корниш”,
кросслардан «Кўнғур-хайсекс», «Ломони-браун» каби товуқ зотларидан
фойдаланиш юқори самара бермоқда;
3.Инкубация жараёнида соғлом жўжа ва бошқаларни олиш учун илғор
(прогрессив) усуллардан кенг фойдаланиш керак. Инкубацияланадиган
тухумлар махсус картон қоғозларда ва флейгаларда жойлаштирилади, 8-12
0
С
иссикликда, нисбий намлиги 75-80% омборхоналарда, узоғи билан 5-6 кунгача
сақланади. Инкубациялашдан олдин тухумларни формалдегид йод, азон,
марганцовка ва бошқалар каби махсус моддалар билан зарарсизлантирилиши
улардан фойдаланиш коэффициентини оширади;
4.Ёш жўжа ва бошқаларни махсус клеткаларда ҳамда тўшамаларда
сақлашнинг ҳам прогрессив усулларидан фойдаланиш лозим. Айниқса уларни
озиқлантириш белгиланган меъёрларда ва муддатларда амалга оширилиши,
микроклиматни сақлаш алохида ахамиятга эга;
5.Зооветеринария хизматининг прогрессив усулларидан фойдаланишни ташкил
этиш лозим;
6.Тухум, гўшт, жўжа ва паррандачилик маҳсулотларини эркин, шартнома
баҳоларида сотиш, паррандачиликда банд бўлган ишчи ва хизматчиларга
кафолатланган меҳнат ҳақи тўлашнинг амалга оширилиши ҳам муҳим тадбир
бўлиб ҳисобланади.
346
Do'stlaringiz bilan baham: |