2.Пиллачиликнинг ривожланиши ҳозирги ахволи ва истиқболи
Пиллачилик Хитойда мелоддан олдин 3 мингинчи йилларда, Ўзбекистонда
эса мелоднинг 5–6 асрларидан бошлаб ривожланди. Унинг уруғини тайёрлаш
347
ва бошқа жараёнларнинг оддий усулларда бажарилишига қарамасдан пилла
ишлаб чиқариш ҳажми бўйича республикамиз жахон мамлакатлари ичида
етакчи ўринлардан бирини эгаллаган.
Ип хамда ипакли газламаларга талабнинг ошишини ҳисобга олиб
пиллачикни
ривожлантириш
чора-
тадбирлари
амалга
оширилган.
Грензаводлар қурилган, сербаргли, серҳосил тут навлари экилган ва ҳоказо.
2000 йилда 1990 йилга нисбатан ялпи пилла 36% га камайди. Бундай
ҳолат, асосан, пиллани қайта ишлашдаги ҳамда уни экспорт қилишдаги
қийинчиликлар билан боғлиқ.
1-жадвал
Ўзбекистонда пилла етиштиришнинг асосий ишлаб чиқариш
кўрсаткичлари(2011-2014 йй.)*
Маҳсулот
2011
2012
2013
2014
Барча тоифадаги хўжаликлар
Пилла,
минг
тонна
24,7
25,0
25,4
26,1
%
100,0
100,0
100,0
100,0
Фермер хўжаликлари
Пилла,
минг
тонна
24,2
24,3
24,2
24,4
%
98,0
97,2
95,3
93,5
Деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари
Пилла,
минг
тонна
-
-
-
-
%
-
-
-
-
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар
Пилла,
минг
тонна
0,5
0,7
1,2
1,7
%
2,0
2,8
4,7
6,5
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўпламматериаллари. Ўзбекистон
қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015
Жадвал
маълумотлари
шуни
кўрсатадики,
2011-2014
йилларда
республикада асосий пилла етиштирувчилар асосан фермер хўжаликлари
бўлиб, улар жами етиштирилган пилланинг 93-98 % ини тайёрлаганлар.
Шунингдек, деҳқон ва аҳоли шахсий ёрдамчи хўжаликларида пилла
етиштирилмаганлиги сабабли қолган ҳисса, яъни 2-6,5 % гача, қишлоқ
хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга тўғри келган. Лекин,
йилдан-йилга уларнинг ҳиссаси ошиб бормоқда. Бунга сабаб, республиканинг
айрим туманларида ташкилотлар учун барча шароитларга эга бўлган пилла
етиштирувчи алоҳида марказлар ташкил этиш эксперимент тариқасида синаб
кўрилмоқда. Келажакда барча талабларга жавоб жавоб берувчи ана шундай
марказлашган пилла етиштирувчи марказларни кўпайтириш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.
Истиқболда пиллачиликни тиклаш ва уни янада кўпайтириш омилларидан
ва имкониятларидан оқилона фойдаланиш энг мухим вазифадир.
Мустақиллик йилларида (2010-2014 йилларда)ипак қуртининг қуйидаги
турлари районлаштирилган:
348
АС*ВД. 372.UZ.2011 й.,ДВ*СА. 372.UZ.2011 й., Зарбдор-1.8.UZ.2011 й.,
Зарбдор-2.8.UZ.2011 й., Иқбол 1*иқбол 2. 325.UZ.2012 й., Иқбол 2*иқбол
1.325.UZ.2012 й., Наврўз 1. 8.UZ.2013 й., 8.Наврўз 2. 8.UZ.2013 й.,ТошДАУ 112
* ЎзИИТИ 9. 8.UZ.2014 й., 10. ЎзИИТИ 9 * ТошДАУ 112.8.UZ.2014 й. кабилар.
Таъкидланганидек, пилла етиштиришда унинг энг асосий озуқаси бўлган
тутчиликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Мустақиллик йилларида бу
борада ҳам селекционер олимлар анча ишларни амалга оширишди. Жумладан,
шу даврда,яъни мустақиллик йилларида (2010-2014 йилларда) тут дарахтининг
қуйидаги навлари районлаштирилган:
САНИИШ – 34.8.UZ.2013 й., Жарариқ – 7.8.UZ.2012 й., Жарариқ – 8.
8.UZ.2012 й., Жарариқ – 2. 8.UZ.2013 й., Жарариқ – 4. 8.UZ.2013 й., Жарариқ –
5.8.UZ.2013 й.,Жарариқ – 9. 8.UZ.2014 й., Жарариқ – 10. 8.UZ.2014 й. кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |