117
назоратни мехнатни мухофаза килиш хизмати олиб боради.
Давлат санитария назорати
органлари касаба уюшмалари мехнати техник инспекцияси ва Давшахтехназорат билан бир
каторда ШХВ кулланилишини ташкил этилишида назорат ва консультатив ѐрдамни
таъминлайдилар. ШХВ кулланилиши самарадорлиги купинча уларни тугри танлаш ва
эксплуатация килишга боглик. ШХВни танлашда ишлаб чикариш жараѐнинг конкрет
шароитлари, ишловчига хавфли ва зарарли ишлаб чикариш омили таъсирининг тури ва
давомийлиги, шунингдек ишловчиларнинг индивидуал хусусиятлари хисобга олиниши
керак.
Ифлосланган ШХВ хаво мухити ва иш жойлари юзаларининг ифлосланишини
иккиламчи манбаси булиб хисобланиши мумкин, шунинг учун бу
химоя воситаларининг
материал ива конструкцияси уларнинг куп маротабалик самарадор тозаланиши
утказилишига йул куядиган булиши лозим, зеро ШХВдан бир маротабалик фойдаланиш хам
мумкин, масалан ШБ-1 респиратори («Лепесток»).
Хар куни бутун иш куни давомида кулланиладиган ШХВга (асосан хаво ва
юзаларнинг ифлосланиш даражаси йул куйилган микдордан ошмайдиган жойларда) химоя
самарадорлигигиа нисбатан юкори булмаган талаблар куйилади. Асосий талаблар
организмнинг газ, иссиклик ва намлик алмашинувини минимал даражада кийинлаштириш ва
иш кобилиятини минимал пасайтириш (20 % дан кам) хисобланади. Ремонт, авария ѐки
киска муддатли ишлар, жумладан даврий мавжуд булган жойларда фойдаланиш учун
мулжалланган ШХВлар биринчи навбатда юкори химоя самарадорлигига эга булиши лозим.
Бу холатда
ишловчи организмининг газ, иссиклик ва намлик алмашинуви таъминотининг
талаблари асосан чегараланган, маълум вакт давомида (одатда 2-4 соат) иш кобилиятининг
етарли даражасини саклаб туриш зарурияти билан аникланади.
Мехнат гигиенаси врачи кулланилаѐтган ШХВга нисбатан назоратчи ва маслахатчи
сифатида булади, шунинг учун у ШХВ тури ва курсатмалари хакида етарли тасаввурга эга
булиши керак ва факт тугри кулланилгандагина ШХВ ишловчилар учун максимал химоя
самарадорлигини таъминлаши мумкинлигини аник тасаввур кила олиши керак.
ШХВлар тури одатда маътумот берувчи каталогларда намойиш килинади
(Бутуниттифок «Изотоп» бирлашмаси каталоги, «Радиоактиа ва баъзи агрессив моддалар
билан ишлаганда кулланиладиган шахсий химоя воситалари», «Ишлаб
чикаришдаги
ишловчилар шахсий химоя воситалари», каталог маълумотномаси ва б.).
ШХВнинг курсатмасига келсак, ГОСТ 12.4.011.87 (ст. СЭВ 1087-78) «ССБТ
Ишловчилар химоя воситалари таснифига» мувофик барча ШХВлар курсатмаси буйича
куйидагиларга булинади:
- изоляцияловчи костьюмлар (пневмокостьюмлар, гидроизоляцияловчи костьюмлар,
скафандрлар);
- нафас органлари шахсий химоя воситалари – НОШХВ (противогазлар,
респираторлар, пневмошлемлар, пневмоникоблар);
- махсус химоя кийимлари (комбинезонлар ва ярим комбинезонлар, курткалар,
шимлар, костьюмлар,
пальто ва ярим пальтолар, фратуклар, жилетлар, енглар); - оѐкларни
химоя воситалари (этиклар, ботфортлар, ярим этиклар, ботинкалар, ярим ботинкалар,
калишлар, ботлар, бахиллалар);
- кулларни химоя воситалари (кулкоплар);
- бошни химоя воситалари (каскалар, шлемлар, подшлемниклар, шапкалар, беретлар,
шляпалар);
- юзни химоя воситалари (химоя никоблари ва калкончалари);
- кузни химоя воситалари (химоя кузойнаклари);
- эшитиш аъзоси химоя воситалари (шовкинга
карши шлемлар, кулокликлар,
вкладишлар);
- баландликдан тушиб кетишдан химоя воситалари ва бошка сакланиш воситалари
(сакланиш тасмалари, диэлектрик гиламчалар, кул ушлагичлари ва манипуляторлар,
тиззанинг химоя воситалари, елканинг химоя воситалари);