Тебранишнинг таснифи.
Ишлаб чиқаришдаги тебраниш инсон организмига берилиш тарзига қараб, тегишли
тасдиқланган қонуний ҳужжатларида келтирилганидек умумий (механик тебранишлар
ўтирган ѐки турган кишининг танасига берилса) ва локал ѐки жойли (тебранишлар асосан
кўпинча қўл паҳжаси орқали таъсир қилса) тебранишларга бўлинади.
Умумий тебраниш – турли машина ва механизмларни ишлатиш жараѐнида ҳосил
қилувчи манбасига қараб қуйидагича бўлинади:
транспорт тебраниши – турли ҳаракатланувчи машиналар операторларига, транспорт
воситаларининг хайдовчиларига (шу жумладан йўл транспорти тоғ-кон транспорти, қурилиш
тарнспорти, корхона ичидаги транспорт ва бошқалар) таъсир қилувчи тебраниш;
транспорт технологик тебраниш – корхоналар ичида саноат майдонларида, тоғ-кон
ишлаб чиқаришда, махсус тайѐрланган юзалари бўйлаб маълум чегарадагина
Ҳаракатланувчи масина ва механизмлар (екскаваторлар, автокранлар, трактор, булдозер ва
бошқалар) операторларига таъсир қилувчи тебраниш;
технологик тебраниш – стационар машиналар операторларига таъсир қилувчи манбаи
бўлмаган иш жойларига таъсир қилувчи тебраниш.
Частота таркибига қараб умумий ва локал тебраниш, шартли равишда частотали (2, 4 ва
8, 16 Гц) ўрта частотали (8, 16 ва 31,5, 63 Гц) ва юқори частотали (31,5, 63 ва 125, 250, 500,
1000 Гц) тебранишларга бўлинади.
Таъсир йўналишига қараб тебраниш координатанинг ўқи бўйлаб таъсир қилувчи
вертикал, ҳамда Х ва Y ўқлар бўйлаб таъсир қилувчи горизонтал тебранишларга бўлинади.
Локал тебраниш ортогонал системаси координаталарининг ХII YII ўқларибўйлаб
таъсир қилади. Бунда ХII ўқли ушлаш нуқтаси (ушлагич даста рул ғилдирак ва
бошқалардаги) орқали ўқ билан мос келади, ўқи эса ХII ўқ ҳамда иш асбобига қўйилган куч
ҳосил қилган текисликда ѐтади.
Тебранишни ўлчаш усуллари.
Тебраниш тавсифи, меъѐрланадиган кўрсаткичнинг частотали (спектрал) таҳлили ҳамда
тебранишнинг частота ва дозасига қараб интеграл баҳолаш асосида амалга оширилади.
Амалдаги кўпинча ўлчанадиган кўрсаткичлар вибротезлик ва вибротезланишлар
спектрли таҳлил қилиш усули орқали ўлчанади. Бунинг учун ИШВ-1, ШВК-1, ВШВ-003,
РФТ (Германия), Брюль ва Кьер (Дания) асбоблари ишлатилади.
256
17-расм. ИШВ-1 асбоби.
Тебранишни ўлчаш меҳнат хафвсизлиги стандарти учун тузилган ―Тебраниш. Иш
жойларида ўлчаш услублари‖ деб ном олган давлат стандартига мувофиқ равишда 3 та ўқ
йўналишида амалга оширилади.
Маҳаллий тебранишни ўлчашда қабул қилқич (датчик) қўлнинг титраѐтган юзасига
тегиб турган жойига махкамланади. Умумий тебранишда эса стационар жиҳозлар ѐнидаги
иош жойларида қабул қилгич майдончаси юзасига ѐки ўтиргичга маҳкамланади.
Умумий тебраниш - 1, 2, 4, 8, 16, 31.5 ва 63 Гц частотали октава оралиқларида ўлчанади
(гигиеник амалиѐтида октава ва учдан бир оралиғидаги частоталардан фойдаланилади).
Октава оралиғи деганда юқори частотаси пастки чегарасидан 2 марта кўп бўлган частота
оралиғи тушунилади. Учдан бир октава деганда эса, октаванинг нисбати тушунилади. Иш
жойларидаги умумий тебранишни ўлчашда шовқин ўлчагичнинг ―секин‖ иш тартибидан
фойдаланиб, асбоб кўрсаткичининг (стрелкасининг) ўрта ҳолати ҳисобига олинади.
Машина ва қўл асбоблари билан ишлаганда қўлга берилувчи маҳаллий тебранишни 8,
16, 31.5, 63, 123, 250, 500, 1000 Гц частотали октава оралиғидаги вибротезланиш бўйича
ўлчанади.
Тебранишни
ўлчашдаги
олинган
натижалар
334/Х
шаклдаги
протоколга
расмийлаштирилиб, Сан Қ ва М № 0122-01 рақамли ―Иш жойлардаги умумий ва маҳаллий
тебранишнинг санитария меъѐрларига‖ мувофиқ баҳоланилади. Агар тебранишнинг иш куни
давомидаги таъсир қилиш вақти 480 дақиқадан кам бўлса, унда меъѐр даражаси кўтарилиши
мумкин, чунончи иш куни давомида 480 дақиқан ошмайдиган вақт мобайнида таъсир
қилувчи маҳаллий тебраниш учун меъѐрлайдиган кўрсаткичнинг рухсат этилган
катталигининг таъсир вақтига боғлиқлиги қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади:
U
t
= U480
Бунда:
U480 – 480 дақиқа мобайнида таъсир қилувчи тебраниш учун меъѐрланадиган
кўрсаткичнинг рухсат этилган катталиги. U
t
нинг максимал даражаси t=30 дақиқагача тенг
бўладиган даражадан ошмаслиги лозим. Умумий тебраниш учун кам меъѐрланадиган
кўрсаткич даражасининг таъсир қилиш вақтига боғлиқ ҳолда оширилиши юқоридаги
формула бўйича аниқланади. Фақат бунда Ут нинг максимал даражаси t=10 дақиқагача тенг
бўлган даражасидан ошмаслиги керак.
257
Маҳаллий тебраниш мунтазам равишдаги узилишлар билан таъсир қилганда,
меъѐрланадиган кўрсаткичнинг рухсат этилган даражаси маълум бўлади. Коэффициентига
кўпайтириш йўли билан кўтарилади. Мунтазам узулушларнинг иш кунинг 1 чи соат
давомидаги умумий йиғиндиси4
20 дақиқагача бўлса – коэффициент 1;
20 дан юқори ва 30 гача – коэффициент 2;
30 дан юқори ва 40 гача – коэффициент 3;
40 дан юқори бўлса – коэффициент 4.
Do'stlaringiz bilan baham: |